ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6716 Центральный банк Республики Узбекистан 22/08/2019 05/09/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6716

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни  амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида  

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:   

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 июль, 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.  

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

  Марказий банк Раиси

                                   М. Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил __ августдаги

__/___-сон қарорига

ИЛОВА

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

 

1. Қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:

“351. Тижорат банкларига:

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.”.

2. Қуйидаги мазмундаги 371–372-бандлар билан тўлдирилсин:

“371. Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозити (омонати)даги маблағларини кредит (қарз)га хизмат кўрсатишнинг ҳоҳлаган даври мобайнида депозит (омонат)нинг амал қилиш муддатидан қатъий назар мазкур кредит (қарз)нинг қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.  

 Агар, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг муддатли омонатидаги маблағларини шартномада кўрсатилган омонат муддати тугагунга қадар кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.

372. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини  қарз олувчининг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтирилади, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.”.

3. 3 - боб қуйидаги мазмундаги 3 параграф билан тўлдирилсин:

§ 3 Тижорат банкларининг айрим ноқонуний ҳаракатлари
буйича  жарима санкцияларини қўлланилиши

401.  Мазкур Низомнинг 402-404 - бандлари тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чоралари миқдори ва уларни қўллаш, шунингдек уларни тижорат банкларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган мижозлар фойдасига ўтказиш тартибини белгилайди.

402.  Марказий банк меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,02 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

403.  Банклар томонидан иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлик учун мижозларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида маблағ бўлганида банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

404.  Қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк ҳар бир ҳолат учун  банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.  

Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.

405.  Мазкур Низомнинг 402-404 - бандларида тижорат банклари учун назарда тутилган масъулият чоралари банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома матнига киритилиши шарт.

406. Банклар қуйидаги ҳолларда жарима тўлашдан озод қилинади:

а) форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган узилиш;

б) банк мижози томонидан амалдаги қонунларда белгиланган талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда;

в) қонунларда белгиланган тартибга банк ёки мижоз ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилганда.

407.  Тижорат банкларига нисбатан мазкур Низомнинг
40
2-404 - бандларида назарда тутилган жарима жазо чораларини қўллаш суд қарорига асосан амалга оширилади. Бунда бу каби низолар юзасидан мижозларнинг ўзлари томонидан судга даъво киритилади. 

408.  Мазкур Низомнинг 402-404 - бандларига мувофиқ, банк томонидан тўланган жарима суммаси қисман қонунбузарликка йўл қўйган банк (филиали) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан қопланади.”.

Umumiy takliflar

231