ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6708 Хокимият Чустского района 22/08/2019 05/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-6708

ЧУСТ ТУМАНИ ХОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ

 

“____” ___________2019 йил                           №____                           Чуст тумани

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони
630 нафарни ташкил этадиган 9,8 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3,0 фоиз (196 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 52 та бўлганлиги сабабли, келгусида 144 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 2,5 фоиз (159 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 2,6 фоиз (168 киши); ‎

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,7 фоиз (44 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,3 фоиз (20 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (20 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,4 фоиз (23 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги Низомга асосан субсидия ажратилади.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази  (А.Рапиқов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Чуст ҳақиқати” газетасида расман эълон қилинсин
ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Баходиров зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                   Б. Охунов

 

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ сентябрдаги

____ сонли қарорига

1-илова

 

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

Комиссия раиси:

1.

Ж.Баҳодиров

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

2.

И.Арипов

-

Туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази директори

 

Комиссия аъзолари:

3.

 

-

Туман ҳокимининнг ўринбосари (Вакант)

 

4.

С.Умаров

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

 

5.

Ш.Юлдашев

-

Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

 

6.

Ё.Турсунов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

 

 

Комиссия котиби:

7.

Н.Абдурахмонов

-

Туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказининг Ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                        Ж. Баҳодиров

                             Туман ҳокимининг 
                                 2019 йил "____" ____________даги 
                             _______-сонли қарорига 
                                     2- илова 
                                   
                                   
                                   
                                   
                                   
                                   
Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
Р Ў Й Х А Т И
                                   
 №   Ташкилотлар   Жами ишловчилар сони   Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони    Шу жумладан 
 Ногиронлар учун                 (3 фоиз)   Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун   Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун   Пенсияолди ёшидаги шахслар учун   Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун   Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун   Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 
 сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи 
 1   Тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби 97 9 3 3,1          2,0   2,1          2,0   2,1 1 1,0 0 0,0 1 1,0 0 0,0
 2   Тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 2 2,9          1,0   1,4          2,0   2,9 0 0,0 1 1,4 0 0,0 1 1,4
 3   Тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактаби 140 14 4 2,9          4,0   2,9          4,0   2,9 1 0,7 0 0,0 1 0,7 0 0,0
 4   Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 2 2,9          2,0   2,9          1,0   1,4 1 1,4 0 0,0 0 0,0 1 1,4
 5   Тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 2 3,3          1,0   1,7          2,0   3,3 0 0,0 1 1,7 0 0,0 0 0,0
 6   Тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 2 2,9          3,0   4,3          2,0   2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 7   Тумандаги 7-сонли мактаб-интернати 70 7 2 2,9          2,0   2,9          3,0   4,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 8   Тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 2 3,3          2,0   3,3          2,0   3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 9   Тумандаги 9-умумий ўрта таълим мактаби 102 10 3 2,9          3,0   2,9          2,0   2,0 1 1,0 0 0,0 1 1,0 0 0,0
 10   Тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактаби 91 9 3 3,3          2,0   2,2          3,0   3,3 0 0,0 1 1,1 0 0,0 0 0,0
 11   Тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактаби 51 5 2 3,9          1,0   2,0          2,0   3,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 12   Тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактаби 82 8 2 2,4          2,0   2,4          2,0   2,4 1 1,2 0 0,0 0 0,0 1 1,2
 13   Тумандаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 90 9 3 3,3          2,0   2,2          2,0   2,2 0 0,0 1 1,1 1 1,1 0 0,0
 14   Тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 2 3,3          2,0   3,3          2,0   3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 15   Тумандаги 15-умумий ўрта таълим мактаби 130 13 4 3,1          3,0   2,3          4,0   3,1 1 0,8 0 0,0 0 0,0 1 0,8
 16   Тумандаги 16-умумий ўрта таълим мактаби 52 5 2 3,8          1,0   1,9          1,0   1,9 0 0,0 0 0,0 1 1,9 0 0,0
 17   Тумандаги 17-умумий ўрта таълим мактаби 90 9 3 3,3          2,0   2,2          3,0   3,3 0 0,0 1 1,1 0 0,0 0 0,0
 18   Тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактаби 75 7 2 2,7          2,0   2,7          2,0   2,7 1 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 19   Тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактаби 92 9 3 3,3          2,0   2,2          2,0   2,2 0 0,0 0 0,0 1 1,1 1 1,1
 20   Тумандаги 19-Ихтисослаштирилган мактаб-интернати 68 6 2 2,9          2,0   2,9          2,0   2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 21   Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактаби 52 5 2 3,8          2,0   3,8          1,0   1,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 22   Тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактаби 73 7 2 2,7          2,0   2,7          1,0   1,4 0 0,0 1 1,4 1 1,4 0 0,0
 23   Тумандаги 22-умумий ўрта таълим мактаби 62 6 2 3,2          1,0   1,6          2,0   3,2 1 1,6 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 24   Тумандаги 24-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 2 3,6          2,0   3,6          1,0   1,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 25   Тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактаби 63 6 2 3,2          1,0   1,6          2,0   3,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 1 1,6
 26   Тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактаби 55 5 2 3,6          2,0   3,6          1,0   1,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 27   Тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактаби 66 6 2 3,0          1,0   1,5          2,0   3,0 0 0,0 0 0,0 1 1,5 0 0,0
 28   Тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактаби 68 6 2 2,9          2,0   2,9          1,0   1,5 1 1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 29   Тумандаги 29-умумий ўрта таълим мактаби 62 6 2 3,2          1,0   1,6          2,0   3,2 0 0,0 1 1,6 0 0,0 0 0,0
 30   Тумандаги 30-умумий ўрта таълим мактаби 66 6 2 3,0          2,0   3,0          1,0   1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 1 1,5
 31   Тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактаби 52 5 2 3,8          1,0   1,9          2,0   3,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 32   Тумандаги 38-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 2 4,0          2,0   4,0          1,0   2,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 33   Тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактаби 64 6 2 3,1          2,0   3,1          2,0   3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 34   Тумандаги 42-умумий ўрта таълим мактаб-интернати 154 15 5 3,2          4,0   2,6          4,0   2,6 1 0,6 0 0,0 1 0,6 0 0,0
 35   Тумандаги 45-умумий ўрта таълим мактаби 76 7 2 2,6          3,0   3,9          2,0   2,6 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 36   Тумандаги 50-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 2 4,0          1,0   2,0          2,0   4,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 37   Тумандаги 51-умумий ўрта таълим мактаби 63 6 2 3,2          2,0   3,2          2,0   3,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 38   Тумандаги 53-умумий ўрта таълим мактаби 49 4 1 2,0          1,0   2,0          2,0   4,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 39   Тумандаги 55-умумий ўрта таълим мактаби 72 7 2 2,8          2,0   2,8          2,0   2,8 0 0,0 0 0,0 1 1,4 0 0,0
 40   Тумандаги 56-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 2 3,3          1,0   1,7          1,0   1,7 1 1,7 0 0,0 0 0,0 1 1,7
 41   Тумандаги 57-умумий ўрта таълим мактаби 71 7 2 2,8          2,0   2,8          2,0   2,8 0 0,0 1 1,4 0 0,0 0 0,0
 42   Тумандаги 59-умумий ўрта таълим мактаби 81 8 2 2,5          3,0   3,7          3,0   3,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 43   Тумандаги 64-умумий ўрта таълим мактаби 114 11 3 2,6          3,0   2,6          2,0   1,8 1 0,9 0 0,0 1 0,9 1 0,9
 44   Тумандаги 66-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 2 3,3          2,0   3,3          2,0   3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 45   Тумандаги 67-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 2 4,0          1,0   2,0          2,0   4,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 46   Тумандаги 70-Давлат Ихтисослаштирилган мактаб-интернати 43 4 1 3,0          2,0   4,7          1,0   2,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 47   Тумандаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси 60 6 2 3,3          2,0   3,3          2,0   3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 48   Тумандаги 27-сонли мактабгача таълим муассасаси 48 4 1 2,1          1,0   2,1          1,0   2,1 1 2,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 49   Тумандаги 26-сонли мактабгача таълим муассасаси 40 4 1 2,5          1,0   2,5          1,0   2,5 0 0,0 0 0,0 1 2,5 0 0,0
 50   Тумандаги 31-сонли мактабгача таълим муассасаси 44 4 1 2,3          2,0   4,5          1,0   2,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 51   Тумандаги 39-сонли мактабгача таълим муассасаси 60 6 2 3,3          1,0   1,7          2,0   3,3 1 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 52   Тумандаги 51-сонли мактабгача таълим муассасаси 80 8 2 2,5          2,0   2,5          2,0   2,5 0 0,0 1 1,3 0 0,0 1 1,3
 53   15-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактаби 51 5 2 3,9          1,0   2,0          2,0   3,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 54   ЧУСТ ТУМАНИДАГИ БОЛАЛАР ВА УСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИ 110 11 3 2,7          3,0   2,7          3,0   2,7 1 0,9 0 0,0 1 0,9 0 0,0
 55   Туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг таркибидаги қуйи тизимлари 2138 213 63 2,9        48,0   2,2        53,0   2,5 26 1,2 8 0,4 4 0,2 11 0,5
 56   ОАТБ "Агробанк" Чуст туман филиали 41 4 1 2,4          2,0   4,9          1,0   2,4 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 57   Чуст туман йўл хўжалик пудрат таъминот ташкилоти 115 11 3 2,6          2,0   1,7          2,0   1,7 0 0,0 1 0,9 2 1,7 1 0,9
 58   Туман Ободонлаштириш бошқармаси 210 21 8 3,8          3,0   1,4          6,0   2,9 2 1,0 1 0,5 1 0,5 0 0,0
 59   Чуст туман Ирригация бўлими 90 9 3 3,3          2,0   2,2          1,0   1,1 1 1,1 1 1,1 0 0,0 1 1,1
 ЖАМИ   6 440    630    196    3,0        159,0   2,5      168,0   2,6      44,0   0,7     20,0   0,3      20,0   0,3       23,0   0,4
                                   
                                   
                                   
    Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари        Ж.Баходиров       
                                   
    Туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш
маркази директори  в.в.б.:
       И.Арипов       

Umumiy takliflar

225