ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6699 Хокимият Уйчинского района 21/08/2019 05/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-6699

ЛОЙИҲА

УЙЧИ ТУМАНИ ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” ___________2019 йил №____                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Уйчи тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 364 нафарни ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 2,7 фоиз (102 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 10 та бўлганлиги сабабли, келгусида 220 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,5 фоиз (128 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 2,3 фоиз (82 киши); ‎

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,3 фоиз (10 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,3 фоиз (11 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (11 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,6 фоиз (23 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Имамов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Уйчинома” газетасида расман эълон қилинсин

ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б Ш.Имамов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                        М. Апақов

Киритилди:

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори                                                                                                                                             М.Имамов

Келишилди:

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б                                                                                                                                                         Ш.Имамов

 

Туман ҳокимлигининг девонхона мудири                                                                                                                                                             Ғ.Исломов

Туман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси                                                                                                                                                                       И.Усманов

 

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ сентябрдаги

____ сонли қарорига

1-илова

 

 

 

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

Комиссия раиси:

1.

Ш.Имамов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

2.

М.Имамов

-

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

 

Комиссия аъзолари:

3.

Р.Назарова

-

Туман ҳокимининнг ўринбосари

 

4.

Ш.Камалов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

 

5.

Ш.Мурадов

-

Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

 

6.

Ф.Бобомирзаев

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

 

 

Комиссия котиби:

7.

М.Хусанов

-

Туман бандликка кўмаклашиш марказининг Ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари в.б                                          Ш.Имамов

                            Туман ҳокимининг    
                              2019 йил ___ ____________даги    
                            _______-сонли қарорига    
                            2-илова    
Уйчи туманида "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2020 йилга белгиланган квота иш ўринлари ҳақида    
   
М А Ъ Л У М О Т    
                                       
Ташкилотлар Жами ишлов-чилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони  Шу жумладан    
                         Ногиронлар учун (3 фоиз)  Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун  Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган-лар учун Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун  Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун     
сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи фойиз  
1 Туман ободонлаштириш бошқармаси 208 21,0 6,0 2,9 4,0 1,9 4,0 1,9 2,0 1,0 1,0 0,5 3,0 1,4 1,0 0,5  10,1    21,0  
2 Уйчи туман Тиббиёт бирлашмаси 2076 208,0 60,0 2,9 77,0 3,7 49,0 2,4 4,0 0,2 8,0 0,4 5,0 0,2 5,0 0,2  10,0    208,0  
3 Уйчи туман маданият бўлими 56 6,0 2,0 3,6 1,0 1,8 1,0 1,8 1,0 1,8 1,0 1,8 0,0 0,0 0,0 0,0  10,7    6,0  
4 "Муборак пуре силк" МЧЖ 40 4,0 1,1 2,7 1,0 2,5 1,0 2,5 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 1,0 2,5  10,2    4,1  
5 "Уйчи Розия текстил" МЧЖ 24 2,5 0,5 2,1 1,0 4,2 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 1,0 4,2  10,4    2,5  
6 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 75 7,5 2,0 2,7 3,0 4,0 1,0 1,3 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 1,5 2,0  10,0    7,5  
7 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 54 5,5 1,5 2,8 2,0 3,7 1,5 2,8 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,5 0,9  10,2    5,5  
8 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 104 10,5 3,0 2,9 3,0 2,9 3,0 2,9 1,0 1,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,5 0,5  10,1    10,5  
9 11-umumiy o'rta ta'lim maktabi 79 8,0 2,0 2,5 3,0 3,8 1,0 1,3 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 2,0 2,5  10,1    8,0  
10 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 6,0 2,0 3,3 3,0 5,0 1,0 1,7 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0  10,0    6,0  
11 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 83 8,5 1,5 1,8 3,0 3,6 2,0 2,4 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 2,0 2,4  10,2    8,5  
12 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 92 9,5 1,5 1,6 3,0 3,3 3,0 3,3 0,0 0,0 0,0 0,0 1,0 1,1 1,0 1,1  10,3    9,5  
13 35-umumiy o'rta ta'lim maktabi 110 11,0 3,0 2,7 3,0 2,7 2,0 1,8 1,0 0,9 1,0 0,9 1,0 0,9 0,0 0,0  10,0    11,0  
14 27-umumiy o'rta ta'lim maktabi 113 11,5 4,0 3,5 3,0 2,7 2,0 1,8 1,0 0,9 0,0 0,0 0,0 0,0 1,5 1,3  10,2    11,5  
15 33-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8,0 2,0 2,5 3,0 3,8 1,0 1,3 0,0 0,0 0,0 0,0 1,0 1,3 1,0 1,3  10,0    8,0  
16 1-maktabgacha ta'lim muassasasi 109 11,0 3,0 2,8 3,0 2,8 3,0 2,8 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 2,0 1,8  10,1    11,0  
17 5-maktabgacha ta'lim muassasasi 34 3,5 1,0 2,9 1,0 2,9 1,4 4,1 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,1 0,3  10,3    3,5  
18 8-maktabgacha ta'lim muassasasi 50 5,0 1,0 2,0 2,0 4,0 2,0 4,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0  10,0    5,0  
19 14-maktabgacha ta'lim muassasasi 67 7,0 2,0 3,0 3,0 4,5 1,0 1,5 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 1,0 1,5  10,4    7,0  
20 28-maktabgacha ta'lim muassasasi 50 5,0 1,0 2,0 2,0 4,0 0,4 0,8 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 1,6 3,2  10,0    5,0  
21 29-maktabgacha ta'lim muassasasi 35 3,5 1,0 2,9 2,0 5,7 0,5 1,4 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0  10,0    3,5  
22 38-maktabgacha ta'lim muassasasi 36 3,5 1,0 2,8 1,5 4,2 1,0 2,8 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0  9,7    3,5  
  Жами 3635 366 102 2,8 128 3,5 82 2,3 10 0,3 11 0,3 11 0,3 23 0,6  10,1    366,1  
                                       
                                       
      3149 15     1,9   0,4   0,1   0,5   0,6   0,5    
  Туман ҳокимининг ўринбосари в.б         Ш.Имамов          
        muzaffar м                            
  Туман Бандлика кўмаклашиш маркази директори         М.Имамов          

Umumiy takliflar

471