ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6696 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 22/08/2019 05/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6696

“Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ томонидан 11,2 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.

3. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 июль қилиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 мартига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ
ҳисоб-китоблар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Қ. Холматов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур  шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

           А. Арипов

                                                                                                                                                                                                                                                                                                   Вазирлар Маҳкамасининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                 2019 йил “_____” июндаги ____- сон қарорига 

                                                                                                                                                                                                                                                                                             илова

 

“Тошкент вилоятида Тоштепа сув омборини қуриш” лойиҳаси
техник-иқтисодий ҳисобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

 

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси

шу жумладан бюджет маблағлари

 

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати *

минг АҚШ доллари эквивалентида **

14 398,2

14 398,2

 

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси

минг АҚШ доллари эквивалентида

14 398,2

14 398,2

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

машиналар ва асбоб-ускуналар

минг АҚШ доллари эквивалентида

656,0

656,0

 

 

қурилиш – монтаж ишлари

минг АҚШ доллари эквивалентида

12 499,5

12 499,5

 

 

бошқа харажатлар

минг АҚШ доллари эквивалентида

1 242,7

1 242,7

 

3.

Сув омбор ҳажми

11,2 млн куб м.

4.

Суғориладиган майдон

2,1 минг га

5.

Яратилаётган иш ўрни ***

26 киши

6.

Инвестиция даври

34 ой

7.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлар қиймати

14 398,2 минг АҚШ доллари эквивалентида

 

    *) Якуний қиймат кўрсаткичи ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.

  **) АҚШ доллари курси 2019 йил 11 июнь ҳолатига – 8 518,68 сўм/АҚШ доллари миқдорида олинган.

***) Сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш.

Umumiy takliflar

744