ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6615 Хокимият Ургутского района 20/08/2019 10/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда мавжуд қишлоқ ва кўчаларни Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-6615

                                                                                                                                                                                                                                                                                     ЛОЙИҲА

                                                                                                                   ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

Туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

       “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.  Туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б (Ҳ.Қосимов) туман халқ таълими бўлими (Ғ.Абдиев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Ш.Алиев) га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “туман газетасида” газетасида расмий эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари в.в.б (Ҳ.Қосимов), туман халқ таълими бўлими (Ғ.Абдиев), зиммасига юклатилсин.

                                                         

                                            Туман ҳокими                                                                                                               М.Турдиев

Umumiy takliflar

267