ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6595 Хокимият Элликкалинского района 20/08/2019 04/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиш тўғрисида
ID-6595

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрь кунги 965-сонли “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги Қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) ни ижро қилиш мақсадида

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, идоралар учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан                  178 одамдан иборат 5,7 фоиз миқдорда шу ҳисобдан:

а) кўп болали ота-оналар учун 30,3 фоиз 54 нафар;

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 45,5 фоиз 81 нафар;

в) ҳарбий хизматдан қайтганлар учун 8,9 фоиз 16 нафар;

г) ногиронлар учун 3,3 фоиз 6 нафар;

д) бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,9 фоиз 7 нафар;

е) Жазо муддатини ўтаб қайтганлар учун 7,8 фоиз 14 нафар;

2. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун маҳсус комиссия 1-иловага мувофиқ, 2020 йил
1-январдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун корхона
ва ташкилотларда ишловчиларга нисбатан белгиланган ишчи ўринлар ташкил қилиш тўғрисидаги режа 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида
25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил қилиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) хақидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиш касб
ва лавозимлари, мутахассислар кесимидаги маълумотларни ва қарор асосида чиқарилган буйруқ нусхаларни туман бандликка кўмаклашиш марказига топшириш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, муассаса ва идоралар раҳбарларига Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                       5 декабр кунги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатда ва тартиб билан яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринларини санитария гигиена қоидаларига ва ишчилар ўз вазифаларини қийинчиликларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шартномаларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот ва корхоналарнинг лавозимли шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш излаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирилган ташкилотлар шу иш ўринларини ташкиллаштиришга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари хисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ў.Шарипов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.

8. Элликқалъа туман ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиш тўғрисида”ги 948/10-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Матчанов зиммасига юклатилсин.

ТУМАН  ҲОКИМИ:                                                                  C.АВЕЗОВ

Umumiy takliflar

308