ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6582 Хокимият Янгиабадского района 12/09/2019 27/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Янгиобод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш
ID-6582

ЛОЙИҲА

ЯНГИОБОД ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” август №______ Янгиобод шаҳарчаси

Янгиобод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг

27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Янгиобод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (А.Нишонов), туман халқ таълими бўлими (И.Рахимов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раиси котиби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

туман бўлинмаси раҳбари (Ф.Исмоилов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Янгиобод овози” газетасида расмий эълон қилинсин

ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Нишонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими И.С.Матиев

Киритилди:

Туман халқ таълими

бўлими мудири И.Рахимов

Келишилди:

Туман ҳокими А.Нишонов

Туман ҳокимлиги девонхона

бўлими мудири Д.Мансуров

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Н.Қобилов

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

туман бўлинмаси раҳбари Ф.Исмоилов

Umumiy takliflar

80