ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6470 Хокимият Касанского района 16/08/2019 31/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-6470

                  Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й..., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

                                                                   Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н :

          1. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 367 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 11 фоиз (41 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 66 фоиз (241 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 10 фоиз (36 киши);

-ногиронлар учун 3 фоиз (11 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (11 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 5 фоиз (20 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 2 фоиз (7 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин. 

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

 ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

 14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва  меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи,  ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

  жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Умаров)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Туман ҳокимининг 2018 йил  6 октябрдаги Х-2886/10-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Донаев зиммасига юклатилсин. 

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                     
              Туман ҳокимининг 2019 йил " -"
октябрдаги Х-___/__-сонли қарорига 2-илова
                     
Косон тумани бўйича 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 
М А Ъ Л У М О Т
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Косон Дон махсулотлари кабул килиш мчж 111 1 0 0 0 1 0 0  
2 Нефт ва газ кидирув экспедицияси 140 14 1 12 0 0 0 1 0
3 Туман Тиббиёт бирлашмаси 1022 112 16 77 5 3 4 4 3
4 Нефт ва газ кудукларини синаш АЖ 650 65 9 34 12   2 6 2
5 Ободонлаштириш бошкармаси  140 14 2 4 3 1 1 2 1
6 Юкумли касалликлар шифохонаси 100 10 1 7 2        
7 Туман Санитария эпедимология маркази 70 7   4 2     1  
8 Косон Ёг-экстракция заводи 520 52 4 39 5 2 2    
9 Тугрук комплекси 160 16 1 14   1      
10 Болалар шифохонаси 160 16   15   1      
11 Туман пахта тозалаш заводи 578 58 7 35 6 2 2 5 1
12 Тим капитал сирвис мчж 22 2     1     1  
Жами 3673 367 41 241 36 11 11 20 7

Umumiy takliflar

252