ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6421 Центральный банк Республики Узбекистан 22/08/2019 31/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6421

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил __ августдаги

__/___-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 7-банддаги “қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно” деган сўзлар “товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тўлов талабномаси маблағларни тўловчиларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, банклар томонидан маблағларни тўловчиларнинг чет эл валютасидаги кредит қарздорликларини ундириш учун уларнинг чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган тўлов талабномалари бундан мустасно.”.

3. 56-банднинг тўртинчи хатбошиси “қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда” деган сўзлардан кейин “, тўлов талабномасининг тўлов мақсади графасида қарздорликни акцептсиз тўлов талабномаси асосида ундириш назарда тутилган қонун ҳужжатининг рақами ва санасини кўрсатиш орқали” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 58-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг миллий валютадаги қарздорликларини ундириш учун фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. Маблағларни тўловчининг чет эл валютасидаги қарздорликларини ундириш, қарздорнинг чет эл валютасидаги банк ҳисобварағидан амалга оширилади.”.

5. 59-банд қуйидаги мазмундаги “д” кичик банд билан тўлдирилсин:

“д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига (“Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзмашлизинг” МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.”.

Umumiy takliflar

93