ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6407 Хокимият Джаркурганского района 16/08/2019 30/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жарқўрғон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6407

Жарқўрғон туманида мактаб ёшидаги болаларни

умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан

тумандаги умумтаълим муассасаларининг

микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

   

      Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил    15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорининг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туманда  мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича  умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман халқ таълими бўлими (А.Пардаев) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Тумандаги  умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага  бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Ғ.Хўжанов) га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раджабов зиммасига юклатилсин.

                    Туман ҳокими                                                           З.Давлатов

Umumiy takliflar

300