ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6337 Хокимият города Маргилан 14/08/2019 29/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида
ID-6337

Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 09 августдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги хар бир таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/344-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги” Низомни тасдиқлаш хақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 09 августдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги хар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 01/344-сонли мурожаати мақуллансин.

2. Шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига худуд ва микрохудудларга бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Рухсор” телерадиоканали (Н.Асқаров), “Марғилон хақиқати” рўзномаси (Н.Собиров)лар мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва ҳокимлик
веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари (Т.Бекназаров) ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими мудири (Н.Азизов)лар зиммасига юклансин. 

 

 

Шаҳар ҳокими:                                         М.Убайдуллаев

Umumiy takliflar

104