ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6320 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/08/2019 29/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ РАҚС САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ID-6320

Ўзбек миллий РАҚС  санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Миллий рақс санъатимиз кўп асрлик маданиятимизнинг ажралмас таркибий қисми сифатида қадим замонлардан миллий анъана ва урф-одатларимиз билан уйғун ҳолда, халқимиз маънавияти, ахлоқий қарашлари ҳамда эстетик дидини бойитиш, ҳис-туйғуларини ифода этиш, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишда куч-қувват манбаи сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар миллий рақс санъатини янги замон талаблари асосида ривожлантириш, миллий рақснинг турли йўналиш ва намуналарини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодга етказиш, рақс санъати орқали ҳозирги замон ёшларини миллий, шарқона ҳамда умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш, аждодларимиз томонидан яратилган ва бутун дунёга машҳур бўлган миллий рақс намуналарини янада такомиллаштириш ва тарғиботини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Сўнгги пайтларда “оммавий маданият”нинг таъсири натижасида саҳналаштирилаётган рақсларда сунъий, зўрма-зўраки, ҳеч бир маъносиз ҳаракатлар кўзга ташланмоқда. Натижада рақс теран мазмунни акс эттирувчи бадиий талқин эмас, балки техникани намойиш этиш воситасига айланиб қолмоқда. Бу эса томошабинларда рақс санъатига нисбатан салбий муносабатнинг шаклланишига олиб келиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, нафақат мамлакатимизда, балки дунёда машҳур бўлган Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” ансамблининг рақсларидаги ҳаракатлар бир-бирига мослиги, уйғунлиги ва бетакрорлиги билан инсон руҳиятига маънавий мазмун бахш этиб, ўзбек миллий рақс санъати ривожланиш тарихида янги саҳифани очиб берган эди. Бироқ сўнгги йилларда адабий-бадиий жараёнларда салбий тенденцияларнинг пайдо бўлгани, хусусан, маданият соҳасида тижоратлашув кучайиб бораётгани оқибатида “Баҳор” ансамблининг ижодий фаолияти тўхтаб қолди.

Ҳозирги кунда миллий рақсга доир хореографик услубларни бойитиш, профессионал бадиий жамоалар фаолиятини кенгайтириш, талантли ёшларни излаб топиш ва уларни тарбиялаш, балетмейстерлар ва балет артистларининг янги авлодини шакллантирувчи ижодий лабораторияларни ташкил этиш, уларнинг малака ва тажрибаларини ошириш, эркин ва қизиқарли  ижодий муҳитни яратиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни замон зарурият сифатида олдимизга қўймоқда.

Юқорида зикр этилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ўзбек рақс санъатини янада ривожлантириш, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш, унинг “олтин фонди”ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг давлат муассасаси шаклида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли (кейинги ўринларда — Давлат рақс ансамбли) фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятини ташкил этишга доир “йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага;

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятини ташкил этишга доир “йўл харитаси” 2-иловага;

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамблининг  таркибий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Давлат рақс ансамблининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактабларнинг анъаналарини, буюк балетмейстер, балет артистлари меросини қайта тиклаш;

ўзбек рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг олтин фондини яратиш;

халқимиз, хусусан, ёш авлодни рақс санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғусини, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

рақс ва хореография санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда иштирок этиш, ёш истеъдодли балетмейстерларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш;

ўзбек рақс ва хореографияси соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари асосида замонавий рақс композицияларини саҳналаштириш;

ўзбек рақс санъатини мамлакатимизда ва хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат рақс ансамблининг миллий  ҳамда дунё халқлари рақсларидан иборат концерт дастурлари  асосидаги гастроль-концерт фаолиятини йўлга қўйиш;

миллий рақс санъатини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали Ўзбекистон ва чет элларда кенг тарғиб этиш.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз тизими учун бюджетдан ажратилган йиллик маблағлари доирасида доимий равишда “Тошкент радиоэшиттириш уйи”да овоз ёзиш студиялари ва техник воситалардан Давлат ансамбли учун бепул фойдаланиш ва ансамбл томонидан ижро этиладиган рақсларга басталанган мусиқий асарларни ёзиб олишни таъминласин.

5. Давлат рақс ансамбли 2025 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этилсин.

6. Белгилансинки,

Давлат рақс ансамбли қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сонли қарори билан “Давлат маданият муассасалари ва  давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 1-, 2- иловаларига мувофиқ Давлат рақс ансамблининг административ-бошқарув, бадиий-раҳбарият ходимлари, балет артистлари ва созандалар лавозим маошларини аниқлашда базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,12 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланилсин;

Давлат рақс ансамблига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори татбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатига қўшилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Давлат рақс ансамблига 4 та енгил автомобиль, 2 та катта сиғимли автобус ва 1 та юк автомашинасини  харид қилиш учун маблағлар ажратсин.

8. Давлат рақс ансамблини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

9. 2020-2025 йилларда Давлат рақс ансамбли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича чет элдан олиб келинадиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган махсус кийим-кечак ва ускуналар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки, Давлат рақс ансамблининг ижрочи директори, бадиий раҳбар-бош балетмейстери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Давлат рақс ансамблининг раҳбарлик ловозимларига (ижрочи директор, бадиий раҳбар, бош балетмейстер) номзодларни ўргансин ва белгиланган тартибда  келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Давлат рақс ансамблида вилоятлардан келиб фаолият юритаётган ходимларни турар жой билан ва уларга имтиёзли кредитлар асосида уйлар ажратилишини таъминласин.

Бир ой муддатда Ўзбек либослари ва миллий рақс санъати тарихи музейини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат рақс ансамблини жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича таклиф киритсин.   

13. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Давлат рақс ансамблига доимий ҳомийлик қилиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлигига миллий рақс санъатини ривожлантириш бўйича бажарилган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                                                                                    Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  ___ июлдаги ПҚ-___-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат халқ рақс ансамбли фаолиятини ташкил этишга доир “йўл харитаси”ни

амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

Арипов А.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

Султонов Х.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Маҳмудов Ф.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Баситханова Э.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Сайфуллаев Б.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Қўчқоров Ж.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири

Давлетов Р.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Рафиков Қ.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси

Ортиқхўжаев Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими

Хаджаев А.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.в.б.

Кўчимов А.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Абдуллаев Р

Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

Қодиров А.

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  ___ июлдаги ПҚ-___-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли

фаолиятини ташкил этишга доир “йўл харита”си

 

т/р

Чора-тадбир номи

Ижро этиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. “Баҳор” рақс ансамбли фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь

-

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

2.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь

-

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

3.

“Баҳор” давлат рақс ансамблига юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида танлов Низомини ишлаб чиқиш ва ушбу низомга кўра танловни амалга ошириш.

2019 йил

октябрь

-

Маданият вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

4.

“Баҳор” давлат рақс ансамбли ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

октябрь

-

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

5.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг Бадиий кенгаши Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

октябрь

-

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

 

II. “Баҳор” давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини шакллантириш

6.

Товуш-чироқли аппаратура, катта ҳажмдаги LED мониторлар;  мебель; компьютер техникаси ва бошқа жиҳозлар харид қилиш.

2019 йил декабрь – 2020 йил март

Бюджет ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

 “Баҳор” давлат рақс ансамбли

7.

Балет артистлари учун саҳна, машғулот либослари, махсус анжом ва пойафзаллар харид қилиш.

2019 йил ноябрь

Бюджет ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

 “Баҳор” давлат рақс ансамбли

8.

Концерт дастурларини ташкил этиш учун камида 20 та рақс асарига мўлжалланган махсус саҳна либослари, пойафзаллар, тақинчоқлар, гримм ва улама сочларни харид қилиш.

2019 йил ноябрь

Бюджет ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

 “Баҳор” давлат рақс ансамбли

9.

“Баҳор” давлат рақс ансамбли учун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи биносининг 2 та репитиция зали, 2 та грим ва 5 та ишчи хонасини беғараз (коммунал тўловларидан ташқари) ажратиш.

2019йил

октябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

10.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг концерт дастурларини ташкил этиши учун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи концерт залини ҳар йили камида 2 маротаба беғараз (коммунал тўловларидан ташқари) ажратиш.

доимий

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

III. “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятини такомиллаштириш

11.

Миллий рақс ва хореография санъати фахрийларини жалб қилган ҳолда собиқ “Баҳор” давлат ансамбли репертуаридан жой олган рақс асарларини тиклаш ва улар асосида ансамблнинг янги репертуарини шакллантириш.

2019 йил ноябрь

-

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

12.

Рақс санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш, уларни янгича усуллар билан бойитиш ва ёш авлод вакилларига ўргатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Сурхондарё,  Бухоро, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги барча мусиқа ва санъат мактабларида рақс санъати чуқурлаштириб ўқитиладиган махсус синфлар ташкил қилиш, уларни ўз соҳаси бўйича юқори билим ва малакага эга бўлган мутахассис кадрлар ҳамда махсус ўқув адабиётлари ва дастурлар билан таъминлаш.

2019 йилдан бошлаб мунтазам

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

 “Баҳор” давлат рақс ансамбли

13.

“Баҳор” давлат ансамблининг концерт-гастроль режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

-

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

14.

Республиканинг барча ҳудудларида миллий рақс санъатидан аҳолини баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили энг камида 1 маротаба “Баҳор” давлат рақс ансамблининг концерт дастурини ташкил этиш.

2020 йилдан бошлаб мунтазам

Маҳаллий бюджетлар, бюджетдан ташқари маблағлар  ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақолпағистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли

15.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларда “Баҳор” давлат ансамблининг иштирокини таъминлаш.

2019 йил июлдан мунтазам 

 

Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли,

Ташқи ишлар вазирлиги

16.

Ўзбек миллий рақс санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида “Баҳор” давлат рақс ансамблининг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш.

2019 йил июндан мунтазам 

 

Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги,

“Баҳор” давлат рақс ансамбли,

Ташқи ишлар вазирлиги

17.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғибот қилишни тавсия этиш.

Доимий

-

Ўзбекистон милий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

IV. Хореография соҳасида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, илмий изланишларни чуқурлаштириш

18.

“Баҳор” давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш.

Доимий

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

19.

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг раҳбар ходимлари ва  мутахассисларининг ривожланган хорижий давлатлардаги тегишли таълим ва илмий муассасаларда стажировкаси ва тажриба алмашишини ташкил этиш.

Доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялар

Маданият вазирлиги,

“Баҳор” давлат ансамбли

20.

“Баҳор” давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатни чуқур ўрганиш, шунингдек истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш.

2019 йил декабрь

-

Маданият вазирлиги,

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

21.

Миллий рақс санъатида “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш, ёш балетмейстр, хореограф-педагог, хореография жамоалари раҳбарларини тайёрлаш жараёнида мумтоз рақс санъатини чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида:

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ўзбек рақсини  ўрганиш услубиёти” фанининг ўқув дастурига “Баҳор” давлат ансамблининг мумтоз рақс намуналарини ўрганиш бўйича қўшимча машғулотлар киритиш

2019 йил сентябрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Маданият вазирлиги, “Баҳор” давлат рақс ансамбли давлат муассасаси,Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

22.

Хореография таълими йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун “Баҳор” давлат ансамбли фахрийлари билан ижодий учрашув ва “Маҳорат дарслари”ни ташкил этиш

Доимий

Бюджет маблағлари ҳисобидан

Маданият вазирлиги, “Баҳор” давлат рақс ансамбли, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби