ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6315 Хокимият Мубарекского района 14/08/2019 29/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-6315

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини

белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й...,               5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда)                6-моддасига асосан

 

                                             Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н :

 

          1. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 137 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 4 фоиз (5 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 79 фоиз (107 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2 фоиз (3 киши);

-ногиронлар учун 4 фоиз (6 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (4 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 4 фоиз (6 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 4 фоиз (6 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин. 

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

 ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

 14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва  меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи,  ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

  жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин              10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига              3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш                   тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ф.Ирназаров)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган              корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Туман ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги Х-2119/10-сонли қарори                  ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Бўриев зиммасига юклатилсин. 

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Туман ҳокими                                                С.Бабақулов

    Туман ҳокимининг 2019 йил ______
________даги _______ -сонли қарорига
1-илова
Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия
Т А Р К И Б И 
     
Т/р Ф. И. Ш Лавозими
1 А.Бўриев Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раиси
А Ъ З О Л А Р И 
2 Ҳ.Хусанов Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбаси бошлиғи, Ишчи комиссия раиси котиби
3 С.Рахмонов Туман ИИБ бошлиғи
4 И.Хусенов Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
5 О.Жайловов Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
6 А.Эшонқулов Туман бюджетдан ташқари пенсия 
жамғармаси бошлиғи
7 А.Бердиев Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 

              Туман ҳокимининг 2019 йил "_____"
_____________даги ______ -сонли қарорига 2-илова
Ғузор тумани бўйича  2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 
М А Ъ Л У М О Т
                     
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини  белгилаш  таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони Келгуси йилга захирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони Шу жумладан
14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони Умумий урта махсус ,  касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари  буйича таълим олган битирувчилари  учун банд килинган иш уринлари сони Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Пенсия олди ёшидаги  шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари  кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари  сони
1 Шуртангазкимё мажмуаси МЧЖ 1755 25 1 15 1 2 2 2 2
2 Гузор туман Тиббиёт Бирлашмаси 1616 80 4 64 2 4 2 0 4
3 Гузор Ободонлаштириш Бошкармаси 154 6 0 2 0 0 0 4 0
4 Яккабоғ Ирригация Тизими 36 1 0 1 0 0 0 0 0
5 22-МТМ 33 2 0 2 0 0 0 0 0
6 54-сонли мактаб 56 2 0 2 0 0 0 0 0
7 52-сонли мактаб 42 2 0 2 0 0 0 0 0
8 71-сонли мактаб 55 2 0 2 0 0 0 0 0
9 28-сонли мактаб 42 2 0 2 0 0 0 0 0
10 22-сонли мактаб 61 2 0 2 0 0 0 0 0
11 Ғузор туман фермер дехқон хужаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 28 2 0 2 0 0 0 0 0
12 53-сонли мактаб 42 2 0 2 0 0 0 0 0
13 Гузор Миллий Банки 34 2 0 2 0 0 0 0 0
14 Гузор Халк банки 72 3 0 3 0 0 0 0 0
15 Гузор Агро банки 42 2 0 2 0 0 0 0 0
16 Ғузор Давлат Солиқ инспекцияси 35 2 0 2 0 0 0 0 0
  Туман бўйича жами: 4103 137 5 107 3 6 4 6

6

 

 

 

  Туман ҳокимининг 2019 йил "_____"
____________даги _______ -сонли қарорига 3-илова
       
          Ташкилотнинг номи Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.
          ____________________________________
          ____________________________________      
          Юридик манзили: Ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача
          ____________________________________
          ____________________________________      
       
20___ йил "___" _________ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини заҳирага қўйиш тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
       1. _________________ туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони. 
2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши) Улардан, ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот
ойида
йил бошидан бошлаб
Жами:      
Шу жумладан:      
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар      
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари      
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар      
ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар      
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар      
одам савдоси қурбонлари      
       
     3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.
       
               Ташкилотнинг раҳабри                                        __________________________
                                                                                                    (имзо)
       
               Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори)        __________________________
                                                                                                    (имзо)
               М.Ў.      
       
               20____ йил "____" ________________      

Umumiy takliflar

122