ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6310 Хокимият города Ташкент 15/08/2019 29/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-6310

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида

 

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш учун белгиланган тартибда савдога қўйилган, узоқ муддат сотилмасдан турган давлатга тегишли кўчмас мулклардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг:

1-иловага мувофиқ савдоларда узоқ муддат сотилмасдан турган давлатга тегишли кўчмас мулк объектларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) савдолардан олиш;

2-иловага мувофиқ объектларни оммавий савдолардан олиш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига муниципал мулк сифатида текин бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. 2-иловага мувофиқ объектларнинг балансда сақловчилари объектларни тегишли ҳудудлари билан биргаликда бепул топширсинлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

      4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

                    А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ______ даги

_____ - сон қарорига

1-илова

 

Савдоларда узоқ муддат сотилмасдан турган давлатга
тегишли кўчмас мулк объектларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи

Бино ва иншоотлар майдони,
кв м

Объект манзили

Балансда сақловчиси

1

Бинонинг ертўла қисми

379,0

Шайхонтохур тумани, Бунёдкор кўчаси, 4 а-уй.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги

2

Бино ва иншоотлар

565,0

Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси,           1-уй.

“Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК

3

Бино ва иншоотлар

76,0

Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси,   86-уй

“Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ______ даги

_____ - сон қарорига

2-илова

 

 

 

 

 

 

 

 

             

Оммавий савдолардан олинадиган объектларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

 

Т/р

Объект номи

Бино ва иншоотлар майдони,
кв м

Объект манзили

Балансда сақловчиси

1

Собиқ клуб бино ва иншоотлари

184,0

Сергели тумани, Саъдий кўчаси, 94-уй

"Арт сервис" МЧЖ

2

2 қаватли собиқ профилактория бино ва иншоотлари

1 103,0

Яшнобод тумани, Қурувчи кўчаси, 1-уй

“ДРҚ спорт соғломлаштириш маркази” ДУК

3

Бино ва иншоотлар

1 005,0

Бектемир тумани, Х.Бойқаро кўчаси,              13- уй.

Тошкент вилоят “Ўздавсувлойиҳа” давлат экспедицияси                  Тошкент вилояти

4

Кутубхона биноси

442,0

Сергели тумани, Нилуфар кўчаси,  
1-тор кўча, 1
-уй

Тошкент шаҳар ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси Сергели тумани саноат касб-ҳунар коллежи

5

Меҳмонхона биноси

270,0

Яшнобот тумани, Мумтоз кўчаси, 55-уй

“ИЗЗАТ” ХК

6

Қурулиши тугалланмаган бассейн биноси

1 569,0

Сергели тумани, Нилуфар кўчаси, 28-уй

Сергели туман халқ таълими бўлими

7

Маъмурий бино

274,0

Бектемир тумани, Олмос кўчаси, 2 уй

Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси

8

Бино ва иншоотлар

19 165,0

Миробот тумани,   Бухоро кўчаси

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси

9

Савдо дўкони

116,0

Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 26-уй

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси

10

Савдо дўкони бино ва иншоотлари

3 457,0

Мирзо Улуғбек тумани, М-2, 5-уй

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар бошқармаси

11

Савдо дўкони

244,0

Мирзо Улуғбек тумани Хамид Олимжон майдони “Пойтахт” бизнес мажмуаси ғарб томон 13 А-уй

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар бошқармаси

12

Маъмурий ва ишлаб чиқариш ҳудуди

1 758,0

Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси,                    39-уй

Тошкент вилояти хокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси

13

Бино ва иншоотлар

3 167,0

 

Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 29-уй

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза маркази

14

Қурилиши тугалланмаган бино

5 686,0

Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси

"ИНТЕРТЕХСЕРВИС" РТОБ

 

                                                                                                                                                            

 

                                                                                                                                                            

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ______ даги

_____ - сон қарорига

3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган очиқ савдоларда сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхатининг 20-позицияси чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда сотиш рўйхатининг 101, 104 ва 105-позициялари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган хусусийлаштириладиган фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлари рўйхатининг 86 ва 88-позициялари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 августдаги 590-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида жойлашган, тадбиркорлик субъектларига сотиш тавсия этиладиган ҳамда самарали фойдаланиш чоралари кўриладиган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатининг 4, 14, 15 ва 23-позициялари чиқариб ташлансин.

 

Umumiy takliflar

130