ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6186 Хокимият Шахрисабзского района 12/08/2019 27/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шаҳрисабз туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисид
ID-6186

“Лойиҳа”

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2019 йил “___” август Шаҳрисабз тумани

Шаҳрисабз туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг

27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳрисабз туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги (Б.Назаров), туман халқ таълими бўлими (Ш.Рўзиев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор “КЕШ” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Назаров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими И.Аманов

Umumiy takliflar

259