ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
613 Дангаринский Центр содействия занятости 21/09/2018 06/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож,иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида.
ID-613

Туманда 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож,иш                             топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда  рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун                      (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида.

 

       Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2014 йил,        4-сон,45-модда) 17-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2019 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

       1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйхати 1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан  906 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

    Жумладан; 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун (68 киши);

   умумий ўрта ва ўрта махсус,касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар,шунингдек,олий таълим муассасаларинининг давлат гранти бўйича таълим олган битирувчилари учун (347 киши);

    сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекситон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (50 киши);

    ногиронлар учун ( 296 киши);

  пенсияга яқин қолган фуқаролар учун (38 киши); 

  жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун (90 киши);

     одам савдоси қурбонлари учун (17 киши);

     3.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан уларнинг меҳнат мажбуриятлари тўсиқсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария – гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

     ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

    ўрта – махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

    ёлғиз ота, ёлғиз она хамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

    жазони ижро этиш муассасаларидан  озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий  тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари.

   Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

   Ўрта-махсус ва касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига  мувофиқ келувчи иш жойлари.

   4.Ташкилот рахбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

    Йил бошлангунгача  10 кун кечикмай ижтимоий  мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонини камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

     5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман АБКМга биринчи чорак тугагандан 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

    6. Ташкилотлар хар ойда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот тақдим этадилар.

     7. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги маълумотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига хам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига хам меҳнат органи маҳаллий давлат хокимияти органи қарорнинг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

    8. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандига мувофиқ ваколатли органлар томонидан жарима солиниши белгилаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилсин.

    9. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Йулдашев) бир хафта муддатда ушбу қарорнинг ижрочиларга  етказилишини таъминласин.

   10. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинсин ва 2019 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга киради.

    11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари  И.Усмонов зиммасига юклатилсин.

 

 

     Данғара тумани хокими:                                           С.Аминжонов.

 

 

 

 

 

 

                    2-илова
2019 йилда Дангара тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Қишлоқ хўжалик КХК  127 13 1 4 0 5 1 1 1
2 Саноат КХК 143 14 1 5 3 5 0 0 0
3 Агросаноат КХК 103 10 1 4 2 3 0 0 0
4 Транспорт КХК 128 13 1 3 1 5 1 2 0
5 Иктисодиет КХК 125 12 1 4 3 3 0 1 0
6 85-интернат  155 15 1 5 1 5 0 2 0
7 Тиббиёт бирлашмаси 2089 209 11 109 4 66 6 10 3
8 ABU BAKR AR ROZIY MED SERVIS МЧЖ 30 3 0 1 1 1 0 0 0
9 Қўкон Ўрмон хужалиги  326 32 1 12 1 10 1 6 1
10 Маиший хизмат КХК 67 6 0 2 1 2 0 1 0
11 Ветеринария булими  30 3 0 1 0 1 0 0 1
12 Дангара Давсув махсус пудрат корхонаси 94 9 1 4 1 3 0 0 0
13 Дангара ДСЭНМ 61 6 0 2 1 2 1 0 0
14 27-сонли мусика мактаб 85 9 1 3 1 3 0 2 0
15 Дангара тумани болалар ва усмирлар спорт мактаб 70 7 1 3 1 2 0 0 0
16 Баркамол Авлод болалар маркази 42 4 0 1 1 1 0 1 0
17 Дангара А Й Б    103 10 2 4 0 3 0 1 0
18 Ободонлаштириш булими 390 39 2 14 4 12 2 3 2
19 Халк таълими булими  61 6 0 2 1 2 0 1 0
20 Мактабгача таълим бўлими 37 4 0 1 0 1 1 1 0
21 Маданият булими  54 5 0 2 0 2 0 1 0
22 Мастона улгуржи чакана савдо 32 3 0 1 0 2 0 0 0
23 1-сон гимназия  62 6 0 1 1 2 0 2 0
24 2-лицей интернат  39 4 0 1 1 1 0 0 1
25 1-умумий таълим мактаб 90 9 0 4 0 3 0 2 0
26 2-умумий таълим мактаб 55 5 0 2 0 2 0 1 0
27 3-умумий таълим мактаб 50 5 0 2 0 2 0 1 0
28 4-умумий таълим мактаб 85 8 0 2 1 3 0 1 1
29 5-умумий таълим мактаб 82 8 0 4 0 3 0 0 1
30 6-умумий таълим мактаб 67 7 1 3 1 2 0 0 0
31 7-умумий таълим мактаб 65 6 0 1 1 2 1 1 0
32 8-умумий таълим мактаб 47 4 0 2 0 1 1 0 0
33 9-умумий таълим мактаб 88 9 1 3 0 3 0 2 0
34 10-умумий таълим мактаб 70 7 1 3 0 2 0 1 0
35 11-умумий таълим мактаб 62 6 1 2 0 2 0 1 0
36 12-умумий таълим мактаб 106 11 1 4 1 4 0 0 1
37 13-умумий таълим мактаб 58 6 0 2 1 2 0 0 0
38 14-умумий таълим мактаб 81 8 1 3 1 3 0 0 0
39 15-умумий таълим мактаб 82 8 1 3 0 3 0 1 0
40 16-умумий таълим мактаб 76 8 0 3 0 3 1 1 0
41 17-умумий таълим мактаб 62 6 1 2 0 2 0 1 0
42 18-умумий таълим мактаб 75 8 1 3 1 3 0 0 0
43 19-умумий таълим мактаб 86 9 1 3 1 3 0 1 0
44 20-умумий таълим мактаб 58 6 0 3 0 2 0 1 0
45 21-умумий таълим мактаб 38 4 0 1 0 1 1 1 0
46 22-умумий таълим мактаб 86 9 1 2 1 4 0 1 0
47 23-умумий таълим мактаб 45 5 0 1 0 4 0 1 1
48 25-умумий таълим мактаб 114 11 1 4 1 3 1 0 1
49 26-умумий таълим мактаб  108 11 1 6 0 2 1 0 0
50 27-умумий таълим мактаб  94 9 1 3 0 4 1 0 0
51 28-умумий таълим мактаб  98 10 1 4 1 3 1 0 0
52 29-умумий таълим мактаб 74 7 1 4 0 2 0 0 0
53 30-умумий таълим мактаб 85 9 0 3 0 3 1 1 1
54 31-умумий таълим мактаб 79 8 1 3 0 2 1 1 0
55 32-умумий таълим мактаб 80 8 0 3 0 3 1 1 0
56 33-умумий таълим мактаб 66 7 1 3 0 2 0 1 0
57 34-умумий таълим мактаб  109 11 1 4 0 5 0 1 0
58 35-умумий таълим мактаб 47 5 0 1 0 2 1 0 1
59 36-умумий таълим мактаб 60 6 1 2 0 2 0 1 0
60 37-умумий таълим мактаб 56 6 1 2 0 2 0 1 0
61 38-умумий таълим мактаб 55 6 1 2 0 2 1 0 0
62 39-умумий таълим мактаб 87 9 1 4 1 3 0 0 0
63 40-умумий таълим мактаб  60 6 0 1 1 2 1 1 0
64 1-мактабгача таълим муассасаси 25 3 0 0 0 2 0 1 0
65 2-мактабгача таълим муассасаси 32 3 0 1 0 1 0 1 0
66 3-мактабгача таълим муассасаси 28 3 0 1 0 1 0 1 0
67 4-мактабгача таълим муассасаси 47 5 0 2 0 2 0 1 0
68 5-мактабгача таълим муассасаси 36 4 0 1 0 1 1 1 0
69 6-мактабгача таълим муассасаси 44 4 1 1 0 1 0 1 0
70 7-мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
71 8-мактабгача таълим муассасаси 35 4 0 2 0 1 0 1 0
72 9-мактабгача таълим муассасаси 25 3 0 1 0 1 0 1 0
73 10-мактабгача таълим муассасаси 34 3 0 1 0 1 0 1 0
74 11-мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
75 12-мактабгача таълим муассасаси 28 3 0 1 0 1 0 1 0
76 13-мактабгача таълим муассасаси 42 4 1 1 0 1 1 0 0
77 14-мактабгача таълим муассасаси 55 6 1 2 0 2 0 0 1
78 15-мактабгача таълим муассасаси 30 3 0 0 0 2 0 1 0
79 16-мактабгача таълим муассасаси 24 2 0 0 0 1 0 1 0
80 17-мактабгача таълим муассасаси 36 4 1 0 0 1 1 1 0
81 18-мактабгача таълим муассасаси 25 3 0 0 0 1 1 1 0
82 19-мактабгача таълим муассасаси 32 3 1 0 0 1 0 1 0
83 20-мактабгача таълим муассасаси 34 3 1 0 0 1 0 1 0
84 21-мактабгача таълим муассасаси 42 4 1 1 0 1 0 1 0
85 23-мактабгача таълим муассасаси 30 3 0 0 0 1 1 1 0
86 24-мактабгача таълим муассасаси 38 4 0 1 0 1 1 1 0
87 26-мактабгача таълим муассасаси 37 4 0 1 0 1 1 1 0
88 28-мактабгача таълим муассасаси 48 5 1 1 0 2 0 1 0
89 30-мактабгача таълим муассасаси 32 3 1 1 0 1 0 0 0
90 31-мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
91 34-мактабгача таълим муассасаси 21 2 0 0 0 1 0 1 0
92 37-мактабгача таълим муассасаси 30 3 1 1 0 1 0 0 0
93 38-мактабгача таълим муассасаси 30 3 0 1 0 1 0 1 0
94 39-мактабгача таълим муассасаси 25 2 0 0 0 1 0 1 0
95 Агро банк   43 4 1 1 0 1 0 1 0
96 Халк банк 60 6 1 2 0 2 1 0 0
97 Ўзбекэнерго Дангара ТЭТ  77 8 1 2 1 2 1 1 0
98 Данғара туман Ирригация бўлими 75 7 1 1 1 2 1 1 0
99 Мусавартекс МЧЖ 190 19 1 10 2 4 1 1 0
100 Қўқон Асаларичилик АЖ 50 5 1 2 1 0 0 1 0
101 Аюбхон текстил МЧЖ 40 4 0 0 2 2 0 0 0
102 НИКА кушма корхона 50 5 1 2 1 1 0 0 0
103 Диамонд транс сервис МЧЖ 49 5 1 3 0 1 0 0 0
104 Хасанов Акмал Анварович МЧЖ 44 4 1 2 0 1 0 0 0
105 Инна текс гроуп МЧЖ 43 4 1 2 0 1 0 0 0
  ЖАМИ: 9071 906 68 347 50 296 38 90 17

Umumiy takliflar

808