ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6124 Хокимият Ходжаабадского района 10/08/2019 25/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Хўжаобод туманидаги “Бешкарам”, “Чимбулоқ”, “Манак”, “Навоий”, “Фақирқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш, айрим кўчалар номларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-6124

    ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 

ҚАРОРИ ЛОЙХАСИ

 

“______”____________ 2019 йил                                                 №_________-қ

 

Хўжаобод туманидаги “Бешкарам”,  “Чимбулоқ”, “Манак”, “Навоий”, “Фақирқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш, айрим кўчалар номларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

 

 

         “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги  “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2012 йил
31 октябрда тасдиқланган 232-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳалий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг
6-, 25-моддаларига асосан:

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

1. “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги  “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2012 йил
 31 октябрда тасдиқланган 232-сонли йиғилиш баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман географик объектларини номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг йиғилиш баёнлари тасдиқлансин.

3. Фақирқишлоқ МФЙ худудидаги янги барпо этилган кўчага “Ором”  кўчаси номи берилсин.

4. Бешкарам” МФЙ ҳудудидаги “Пок ният” кўчаси номига ўзгартириш киритилиб - “Бешкарам” кўчасига, “Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Обихаёт 2” кўчаси номига ўзгартириш киритилиб - “Пок ният” кўчасига, Чимбулоқ МФЙ худудидаги “Чигит ўра” кўчаси “Нуробод” кўчасига, Манак МФЙ худудидаги “Тегирмонбоши” кўчаси “Дилобод” кўчаси номлари берилсин.

5. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Хўжаобод тумани кенгашидан сўралсин.

6.  Андижон вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали (Ш.Абдурахмонов)га уч кун муддатда номи ўзгарган кўчаларнинг янги номларини маълумотлар базасига уникал рақамлари билан киритиш вазифаси юклатилсин.

7. Номи ўзгарган кўчалар номи биринчи иловага мувофиқ тасдиқлансин.       8. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари А.Мадрахимовга:

бир ой муддатда янги ном берилган ҳамда  номлари ўзгартирилган кўчалар бўйича тегишли хужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда кўчаларнинг янги номлари бўйича аҳолига маълумотлар етказиш, ҳар бир хонадонга кўчалар номи, уй рақамлари ёзилган биркалар илинишини назоратга олиш тавсия қилинсин.

9.“Ҳақиқат” газетаси муҳарририяти (Т.Шерматов)га туман ҳокимининг мазкур қарорини оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайтида жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситасида эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киртилсин.

11. Ушбу қарор ижросини назорати туман ҳокимининг ўринбосари Р.Эгамбердиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Хўжаобод туман ҳокими в.б                                          О.Расулов

 

Umumiy takliflar

283