ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6085 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президенте Республики Узбекистан 09/08/2019 24/08/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ
ID-6085

“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш,

уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини

баҳолаш тартиби тўғрисида”ги  

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
2 февралдаги “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
5653-сон фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сон қарори ҳамда 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишиш
ва уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари асосида ташкил этилган бошқа ташкилот
ва идоралар, давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) тушунилади.

2. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбари лавозимига тайинлашга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш, уларини аттестациядан ўтказиш, уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, ахборот соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги ҳамда ахборот хуружлари ва таҳдидларига қарши тура олиш, ахборот хизматларига қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мослигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар
ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.

3. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг
1-иловасида белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

 

2-боб. Ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинлашни келишиш

 

1-§. Умумий қоидалар

 

4. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбари лавозимга Агентлик билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари (бундан буён матнда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб юритилади) билан келишилган ҳолда тайинланади.

5. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.

2-§. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби

 

6. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;

иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси;

номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.

Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади.

Ахборот хизмати раҳбари лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

7. Ариза электрон шаклда тақдим этилганда, унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат “PDF” (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.

8. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.

3-§. Суҳбат ўтказиш тартиби

 

9. Ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан мазкур Низомнинг
18-20-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ахборот соҳасига доир суҳбат ўтказилади.

10. Суҳбат тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган Комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби Агентлик раҳбари томонидан тасдиқланади.

11. Агентликда директорнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида эса, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади.

12. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи орган томонидан амалга оширилади. Агентликнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори масъул ходимлари тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.

13. Келишиш ҳужжатлар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кун ичида амалга оширилади.

14. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида икки кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида хабар берилади.

15. Ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда,  номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.

16. Ҳужжатларни кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда, такроран юборишда ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар такроран тақдим қилинади.

17. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.

18. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, ахборот хизматларига оид масалалари, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги, давлат ва жамият ўртасида мулоқотни шакллантириш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик назоратини ўрнатиш, замонавий ахборот майдонида кечаётган тенденцияларга оид таҳлилий ёндашув ва бошқа масалалар бўйича суҳбат ўтказилади.

19. Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади.

20. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек, иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

21. Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини хабардор қилишлари лозим.

22. Суҳбат натижаларига кўра, номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган икки иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.

23. Номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган тақдирда, давлат органи ва ташкилоти бир ой муддат ичида такроран бошқа номзодни тавсия этиши мумкин. Такроран тавсия этилган номзодлар ҳам суҳбатдан ўтмаган деб топилган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари ўн кун муддатда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган муқобил номзодларни давлат органи ва ташкилотига тақдим этишга ҳақли.

24. Ахборот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганда, давлат органи ва ташкилоти томонидан 3 кун муддатда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига унинг лавозимидан озод этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумот тақдим этади.

3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари

 

25. Агентлик давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини баҳолайди ва Ахборот хизматлари рейтингини тузади.

26. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг
1-иловасида келтирилган мезонлар асосида баҳоланади.

27. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлиги баҳолаш учун давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари мазкур Низомнинг
1-иловасида кўрсатилган барча йўналишлар бўйича батафсил ҳисобот тақдим этадилар.

28. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш
ва Ахборот хизматлари рейтинги биринчи ва иккинчи ярим йиллик якунига қадар тузилади.

29. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижасида тўпланган балларнинг умумий йиғиндисига нисбатан фоизда қуйидагича эътироф этилади:

кўрсаткич миқдори 55 фоизгача бўлса – паст даражада;

кўрсаткич миқдори 56 фоиздан 71 фоизгача бўлса – ўрта даражада;

кўрсаткич миқдори 72 фоиздан 85 фоизгача бўлса – етарли даражада;

кўрсаткич миқдори 86 фоиздан 100 фоизгача бўлса – юқори даражада.

30. Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигининг кўрсаткич миқдори қуйидагича аниқланади:

31. Агентлик Ахборот хизматлари рейтинги жадвали шакллантирилган пайтдан эътиборан уч кун ичида ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

 

 

 

 

4-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби

 

1-§. Умумий қоидалар

 

32. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ахборот хизмати соҳасига оид назарий ва амалий билимларини ўрганиш, уларнинг касбий тайёрлигига оид вазифалари ва функцияларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

33. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари тегишли равишда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт.

Ахборот хизматлари раҳбарларининг улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади.

34. Ахборот хизматлари раҳбари лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.

Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган бир йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечиктирмай аттестациядан ўтказилиши керак.

Ахборот хизмати раҳбари лавозимига қабул қилинган ва кейинги уч йил мобайнида аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.

Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:

олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича бир йилдан кам ишлаган бўлса;

ҳомиладор аёллар, шунингдек, уч ёшгача болалари бор аёллар;

Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.

35. Давлат органлари ва ташкилотлари Низомнинг 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошисида назарда тутилган тегишли муддатлар ёки ахборот хизмати раҳбарининг аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин, ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда, тегишли Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

Агар ташкилот мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этмаса, Агентлик ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллайди.

36. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш Агентлик
томонидан амалга оширилади.

37. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

38. Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.

39. Аттестация комиссиялари таркиби Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

Агентликда директорнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий бошқармаларида эса – ҳудудий бошқарма бошлиғи аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий бошқармаларнинг аттестация комиссиялари таркибига Агентлик марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.

40. Аттестация комиссияси раиси:

аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;

аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;

аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;

аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.

Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.

Агентликнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, унинг бўлимлари, ҳудудий бошқармаларнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш
ва мувофиқлаштириш сектори аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, у:

аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;

талабгорлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;

аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;

аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.

2-§. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби

 

41. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига белгиланган муддатларда юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

талабгорнинг ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг
ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

иш жойидан тавсифнома;

малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.

42. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.

43. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар икки ҳафта муддатда бартараф этилиб, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.

44. Қуйидагилар аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:

зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этганлик ёки ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;

тақдим этилган ҳужжатларда маълумотларнинг мавжудлиги.

Аттестациядан ўтишга бошқа асослар бўйича қўйилмасликка йўл қўйилмайди.

45. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, талабгор ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.

3-§. Аттестацияни ўтказиш тартиби

 

46. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича ташкилотга аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборилади.

47. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.

Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган ташкилот раҳбарларига билдиришнома юборилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келинмаган тақдирда, аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.

48. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Талабгор ишлайдиган ташкилотнинг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазаси эшитилади.

48. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларини талабгорнинг ҳужжатлари билан таништиришдан бошланади.

50. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва талабгорнинг жавоблари махсус журналда қайд этилади.

Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан, ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади.

Саволларнинг тахминий рўйхати ва аттестация комиссияларининг иш регламенти Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

51. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;

талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

52. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш талабгорнинг иштирокисиз ўтказилади. Аттестация жараёни, шу жумладан, аттестация комиссияси аъзолари, аттестациядан ўтказилаётган ходим, ташкилот вакили томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек, аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

53. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.

54. Ахборот хизматининг аттестациядан ўтган раҳбарига икки кун муддатда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – уч йил.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш Агентлик томонидан амалга оширилади.

55. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтмаган ташкилот мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин.

Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.

Ташкилот раҳбари билдиришнома олинган кундан кейин ўн кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва қабул қилган қарор тўғрисида уч кун муддатда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

56. Ахборот хизмати раҳбарининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Агентлик директорининг аттестация комиссияси қарорига кўра тугатилиши мумкин.

Қуйидагилар:

ахборот хизмати раҳбари томонидан ўз хизмат мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслигига олиб келган тақдирда;

гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги ҳолати аниқланганлиги ахборот хизмати раҳбарининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

Ахборот хизмати раҳбари унга берилган ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтиши тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда Агентликнинг аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида ахборот хизмати раҳбарига мажлис ўтказилишидан камида беш кун олдин хабар қилинади.

Ахборот хизмати раҳбарининг Агентликнинг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида ахборот хизмати раҳбарига уч кун мобайнида хабар қилинади.

57. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

Агентликнинг аттестация комиссияси, унинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари қарорлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш
ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

4-§.  Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар дубликатларини қайта расмийлаштириш ва бериш

 

58. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар ахборот хизмати раҳбари ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.

59. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.

60. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ахборот хизмати раҳбарининг аризасига кўра, унинг дубликати берилиши мумкин.

61. Дубликатни беришда ахборот хизмати раҳбарига Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “ДУБЛИКАТ” белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.

62. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.

5-§. Ахборот хизматлари ҳисобини юритиш тартиби

 

63. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ахборот хизматлари раҳбарларининг ҳисобини юритади.

64. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш учун Агентликнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Ташкилотлар ҳар йили 30 декабрь ҳамда 30 июнга қадар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ахборот хизмати раҳбарлари, шу жумладан, ахборот хизматидаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

Йил давомида ахборот хизмати раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар
ўн кун муддатда тегишли ахборотни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқараларига юборадилар.

Давлат органлари ва ташкилотлар марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ахборот Агентликка тақдим этилади. Давлат органлари ва ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ахборот Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.

65. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари йилнинг ҳар чорагида Агентликка ахборот хизматлари маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ахборот хизматлари, уларнинг раҳбарлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

66. Ахборот хизматлари маълумотлари базасини шакллантириш
ва юритиш тартиби, маълумотлар базасига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш шакли ва муддатлари Агентлик томонидан белгиланади.

67. Ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар уларни аттестациядан ўтишга юборган ташкилот маблағлари ҳисобига қопланади.

6-боб. Якуний қоидалар

68. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

69. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

 

 

Ш. Кудбиев

2019 йил “____” ___________

 

 

 

 

 

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

 

 

Қ. Рафиқов

 

2019 йил “____” ___________

 

 

 

“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби

тўғрисида”ги  низомга

1-ИЛОВА

 

 

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари

фаолияти самарадорлигини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

    

 

Т/р

Мезонлар

 Баллар*

Тўпланди**

 

А

Б

С

Д

 

1. АХБОРОТ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИ ИШ ҲАЖМИ

 
 

1

Ахборот хизматлари баёнотларининг (расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар)сони                                                                                                                                                     - матн, овоз, видео шакллари бирдек қамраб олинган баёнотларга энг  юқори - 10 балл берилади;

- 3 хил шаклдаги баёнотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

2

Ахборот хизматларининг кризис ҳолатларига муносабатлари сони                                                         - ОАВда танқидий материал(лар) эълон қилинганидан кейин энг қисқа вақт ичида билдирилган муносабатга энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                                     - ОАВда танқидий материал(лар) эълон қилинганидан кейин ўртача 3 соатдан сўнг билдирилган муносабатларга - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

3

Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар сони                                                                                                                                                                                   - Пресс тадбирларнинг барча шакллари қамраб олинган ҳолатда, энг юқори - 10 балл берилади;

- Барча шакллар тўлиқ бўлмаган тақдирда - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

4

Ташкилот фаолияти ҳақида ОАВда материаллар
- марказий/ҳудудий даврий нашрлар, марказий/ҳудудий телерадиоканаллар, электрон ОАВ, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар бирдек қамраб олинган материаллар энг юқори - 10 балл берилади;
- барча (электрон) ОАВ турлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар қамраб олинмаган тақдирда - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

5

Инфографика тарзида эълон қилинган ҳисоботлар сони                                                                                           - соҳаларга тегишли статистик ҳисоботлар инфографика шаклида тақдим этилган ҳолатларда, энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                                                                               - матн шаклидаги статистик ҳисоботлар учун - юқори балл берилмайди.

 

 

 

6

Ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар сони                                                                                                                                 - турли тадбирлар давомида ижтимоий тармоқларда кўпроқ онлайн эфирлар ташкил этилиши юқори балл берилишига асос бўлади.

 

 

 

2. АХБОРОТ ХИЗМАТИ ИШ ФАОЛИЯТИ СИФАТИ

 

7

Ташкилот фаолият йўналишлари бўйича доимий  экспертлар пулини шакллантириш ҳамда муайян даврийликда экспертлар мақолаларини чоп этиб бориш                                                                                        - соҳа экспертлари пули томонидан материаллар эълон қилинган ҳолатларда энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                                                                                                                            - ушбу мезонда бошқа материалларга балл берилмайди.

 

 

 

8

Матбуот анжуманларида, брифинглар ва бошқа тадбирларда биринчи раҳбарларнинг иштироки                                                                                                                                                                                   - биринчи раҳбар иштироки учун энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                               - биринчи ўринбосар иштироки учун - 9 балл берилади;                                                                                                           - ўринбосар иштироки учун - 8 балл берилади;                                                                                                              - бошқарма/бўлим бошлиғи иштироки учун - 7 балл берилади;                                                                            - тизимдаги ташкилот раҳбари иштироки учун - 7 балл берилади

 

 

 

9

Анъанавий ва электрон ОАВ материалларининг жанрлар бўйича хилма-хиллиги
- информацион материаллар; таҳлилий мақолалар, қонунчилик ҳужжатлари шарҳлари, раддиялар, репортажлар, интервью ва бошқа жанрлар тўлиқ қамраб олинганда энг юқори - 10 балл берилади;    - жанрлар қамрови қисқарган тақдирда - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

10

Ахборотнинг ташкилот расмий веб-сайти, мессенжерлардаги каналлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилиниш тезкорлиги                                                                                                                 - тадбир якунлангандан кейин 1 соат вақт ўтгач, эълон қилинган материалларга энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                                                                                                                                                                             - тадбир якунлангандан кейин 1 соатдан сўнг материаллар эълон қилинмаган тақдирда - 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

3. АХБОРОТ ХИЗМАТИ ИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

 

11

Ахборот маконида танқидий мазмундаги материалларнинг информацион материаллар умумий сонига нисбатан улуши (Агентлик томонидан ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра белгиланади)

- информацион ва таҳлилий мазмундаги материаллар улуши юқори бўлган ҳолда, энг юқори - 10 балл берилади;                                                                                                                                                                        - танқидий мазмундаги материалларнинг информацион материаллар умумий сонига нисбатан улуши ортиши -1 баллдан камайиб боришига асос бўлади.

 

 

 

12

Биринчи раҳбар ҳамда матбуот котибининг муайян ахборот воқелиги муносабати билан чиқиш ва баёнотлари (пресс-брифинг, телевидение, ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда):

- видео форматидаги чиқишлар ва баёнотларга матнли ва овозлиларига нисбатан юқори - 10 балл берилади   

 

 

 

13

Пресс тадбирлар доирасида ОАВда эълон қилинган материаллар сони

- муайян тадбир доирасида сон жиҳатидан энг кўп эълон қилинган материалларга 10 балл берилади;                                                                                                                                                                                                     - сон жиҳатидан кам материалларда 1 баллдан камайиб боради.

 

 

 

14

Журналистларнинг матбуот хизматлари фаолиятидан қониқиш даражаси

- махсус сўров натижалари асосида балл тақсимланади.

 

 

 

 

Ёндашилган мезонлар сони

14

 

 

 

Умумий балл

140

 

 

* жами 140 балл, ҳар бир мезон 10 баллдан баҳоланади.
Натижани ҳисоблаш учун ахборот хизматлари тўплаган балл умумий баллга нисбатан фоизда белгиланади.
** ушбу устунда ҳисоблаш натижасида аниқланган баллар кўрсатилади.

 

 

 

“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби

тўғрисида”ги  низомга

2-ИЛОВА

 

 

Давлат органлари ва ташкилотининг ахборот

хизмати раҳбари лавозимига тавсия этилган

номзод билан суҳбат ўтказиш

ВАРАҚАСИ

 

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

 

 

 

2. Туғилган йили (санаси)

 

 

3. Маълумоти

 

 

4. Мутахассислиги

 

 

5. Умумий иш стажи ____, шу жумладан, журналистика, ахборот хизмати мутахассисликлари бўйича _____

 

6. Бошқа маълумотлар:

 

             

 

7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

 

             

 

        

 

8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:

 

             

 

        

 

9. Овоз бериш натижалари:

 

ёқлаганлар

 

 

қаршилар

 

 

 

10. Суҳбат ўтказилган сана:

 

 

11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:

 

 

         

 

Комиссия раиси

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

Комиссия раисининг ўринбосари

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

Комиссия аъзолари:

 

1.

 

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

 

2.

 

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

 

3.

 

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

 

Ишчи орган масъул ходими

 

 

(Ф.И.О., имзо)

 

Суҳбат варақаси билан танишдим:

 

 

(сана ва номзоднинг имзоси)

 

 

 

 

 

 

 

“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби

тўғрисида”ги  низомга

3-ИЛОВА

 


Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани
олиш учун талабгор
АНКЕТАСИ

3 х 4 см ўлчамли фотосурат учун жой


1.



2.
3.


Фамилияси ____________________________________________________
Исми _________________________________________________________
Отасининг исми ________________________________________________

Туғилган санаси (йил, кун ва ой) __________________________________
Паспортнинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи: ________________________________________________
______________________________________________________________


4.


Яшаш жойи

 
 

вилоят _____________________
кўча _______________________
телефон ____________________

шаҳар (туман) _______________
уй, квартира рақами __________
факс _______________________


5.


Маълумоти
Таълим муассасасининг номи
Мутахассислиги



___________________________
Тамомлаган йили


6.


Меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозими

Ташкилот жойлашган жой

ишга кирган вақти

ишдан бўшаган вақти

         


7.


Ахборот хизмати раҳбари сифатидаги меҳнат фаолияти

Т/р

Ой ва йил

Ташкилот кўрсатилган ҳолда лавозимга тайинлаш

Ташкилот жойлашган жой

тайинланди

озод қилинди

         
 




Тўлдирилган санаси__________




Шахсий имзо ________
____

“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби

тўғрисида”ги низомга

4-ИЛОВА

 

http://lex.uz/files/1176532


Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида
ГУВОҲНОМА

 

_ № ____________________

 

(серияси)

 


Ушбу билан ________________________________________________________

(ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________________________

______________________________да аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади

(аттестацияни ўтказган ташкилот  номи)

 

ва у давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ахборот хизматида ишлаши мумкин.


Гувоҳнома _______________________ гача амал қилади.

(йил, кун ва ой)

   

Аттестация комиссияси раиси: ___________ ___________________________

 

(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.

   

 

Umumiy takliflar

545