ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6079 Министерство юстиции Республики Узбекистан 10/08/2019 24/08/2019 11

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида ҳуқуқ фанидан республика танловларини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-6079

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _____даги ___-сон қарорига

1-илова

Умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида

“Ҳуқуқ – бу тўғриликдир” мавзусидаги расмлар танловини ташкил

этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ – бу тўғриликдир” мавзусида расмлар танловини (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

II. Танловнинг мақсади

2. Танловнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимдонликни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш;

юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳуқуқий жамиятга бўлган ҳурмат руҳида тарбиялаш ва фахр туйғусини шакллантириш;

юртимизда фаолият юритаётган ҳаваскор рассомларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш;

мустақил ва эркин фикрловчи, қатъий эътиқодга эга бўлган юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли, мустақиллик тамойилларига содиқ, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш.

III. Танловни ташкил этиш тартиби

3. Танлов умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари ўртасида тўрт босқичда ўтказилади.

4. Танлов босқичлари:

1-босқич – мактаб босқичи: 25 апрелга қадар умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилади.

2-босқич – туман (шаҳар) босқичи: 5 майга қадар барча мактаб босқичи ғолиблари иштирокида туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар марказларида ўтказилади.

3-босқич – ҳудудий босқич: 15 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар “Баркамол авлод” болалар марказларида ўтказилади.

4-босқич – республика босқичи: 1 июнга қадар “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида ўтказилади.

5. Танловнинг биринчи босқичи умумтаълим мактаблари миқёсида ўтказилади. Танловнинг иккинчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти, жойи, ишчи гуруҳ, ҳакамлар ҳайъати таркиби) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг, учинчи босқичини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг, тўртинчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари билан белгиланади.

6. Танловнинг биринчи босқич ғолибларининг ҳужжатлари (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, йўлланма) умумтаълим мактаби томонидан ҳар йили 25 апрелга қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, иккинчи босқичи ғолибларнинг ҳужжатлари (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, туман халқ таълими бўлими йўлланмаси) туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан ҳар йили 5 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига, учинчи босқич ғолибларининг ҳужжатлари (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими йўлланмаси) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар йили 15 майга қадар республика ташкилий қўмитасига тақдим этилади.

7. Ҳар бир ҳудуддан танлов иштирокчиларига 1 нафар педагог ходим бириктирилади.

Танлов иштирокчиларининг келиб-кетиш хавфсизлиги ва соғлиги бўйича жавобгарлик ҳудудлардан бириктирилган масъул педагоглар зиммасига юклатилади.

8. Иштирокчи ўқувчи томонидан ҳакамлар ҳайъати олдида “Ҳуқуқ – бу тўғриликдир” мавзусида расм чизиб беради. Расм чизиш учун 90 дақиқа вақт ажратилади. Ўқувчи расмни тайёрлашда турли шакллардан фойдаланиши ва ушбу ишларнинг замонавий турларидан фойдаланиши ҳам мумкин.

Ўқувчи ижодий ишини ҳакамлар ҳайъати олдида мустақил ҳимоя қилади ва ҳимоя қилиш учун 3 дақиқа вақт берилади.

9. Танловнинг мактаб босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган 1 нафардан ўқувчи 2-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини, туман (шаҳар) босқичида 1-ўринни эгаллаган 1 нафардан ўқувчи 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини, 3-босқичда 1-ўринни эгаллаган 3 нафардан ўқувчи 4-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

10. Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими 1 июнга қадар “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказида ташкил этилади.

Шунингдек, тақдирлаш маросими олдидан ғолибларининг сараланган ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади ва улар июнь ойида тўплам ҳолида нашр этилади.

IV. Расмларни баҳолаш мезони ва шартлари

11. Танлов иштирокчилари ўзларининг чизган расмларини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қиладилар.

12. Расм бўйича тақдим этилган ишлар ўлчами 40х60 смдан ошмаслиги лозим.

Чизилган расмларнинг орқа тарафига елимланган махсус карточкаларда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

а) ўқувчиларнинг исми, шарифи, отасининг исми;

б) мактаби, синфи, ёши;

в) ўқитувчиларнинг исми шарифи.

13. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг иши жами 100 баллик тизимда баҳоланади ва баҳолаш жараёнида қуйидагиларга эътибор берилади:

- иштирокчи ижодий иши юзасидан етарлича билимга эга бўлиши, ўз ижодий ишини ҳакамлар ҳайъати олдида ҳимоя қила олиши - 30 балгача;

- мавзу ғоясининг очиб берилганлиги - 30 балгача;

- ижодий ишда ёшларни ҳуқуқий билимдонликни тарғиб қилинганлиги - 20 балгача;

- ижодий ишда техник талабларга амал қилинганлиги - 20 балгача.

V. Ғолибларни тақдирлаш

14. Танловнинг барча босқичлари ғолиблари умумий ўрта таълим мактабларида “Эрталабки сафланиш”ларда эълон қилинади ҳамда ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва махсус эсдалик совғалар билан тақдирланади.

15. Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти томонидан танловда ғолиб бўлган ўқувчилар ота-оналарининг иш жойи раҳбарияти ва турар жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига “Миннатдорчилик” хати юборилади.

16. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида йўналишлар бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар жойлардаги тегишли халқ таълими бошқарув органлари томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.

17. Кўрик-танловнинг Республика босқичи иштирокчиларининг энг сара ижодий ишлари алоҳида рукн остида Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги газета ва журналларда чоп этилади, тўплам шаклида нашр этилади ҳамда вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирилади.

18. Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда ўринлар бўйича эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланади:

1 та – I ўрин; 1 та – II ўрин; 1 та – III ўрин;

1 та номинация: “Энг ёш мусаввир”.

Шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиблари ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланади.

VI. Якуний қоидалар

19. Мазкур низом талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланган муддатлардан кечикиб тақдим этилган расмлар баҳоланмайди.

20. Гуруҳ раҳбарлари ва иштирокчиларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши ва овқатланиши билан боғлиқ сарф-харажатлар хизмат сафарига юбораётган ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўрнатилган тартибда қопланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _____даги ___-сон қарорига

2-илова

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” республика танловини ташкил этиш ҳамда танлов ғолибларини

рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” танловини (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

II. Танловнинг мақсади

2.Танловнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш;

ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир ўқувчида давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик, фаол фуқаролик позициясини кучайтириш;

ўқувчиларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш;

мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини ошириш.

III. Танловни ташкил этиш тартиби

3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ташкилий гуруҳлар тузилади.

Ушбу ташкилий гуруҳлар танловни биринчи ва иккинчи босқичида ўқувчиларнинг фаол иштирок этиши учун тегишли шарт шароитлар яратишга масъул ҳисобланади.

4. Танлов учта босқичда ташкил этилади.

5. Танловнинг биринчи босқичи – сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида барча умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқувчилар учун интернет тезлиги талаб даражасида бўлган замонавий компьютер техникаси мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларида тегишли шарт-шароитлар яратиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ташкилий гуруҳлари зиммасига юклатилади.

Танловнинг биринчи босқичи ўтказиладиган вақти (куни ва соати) Республика ташкилий гуруҳи томонидан белгиланади ҳамда танловдан камида 3 кун олдин ҳудудлар хабардор қилинади.

Танловнинг биринчи босқичи онлайн тарзда ўтказилади. Ўқувчилар танлов ўтказилишидан камида 3 кун олдин “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари ёрдамида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган сайтда рўйхатдан ўтишади. Рўйхатдан ўтишда ўқувчилар томонидан қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим.

- Вилоят, туман, мактаб, синф танланади;

- ўқувчининг исми, шарифи киритилади;

- ўқувчи ўзига логин киритади;

- ўқувчи ўзига пароль киритади.

Ўқувчилардан ёзиб қолдирган логин ҳамда паролларини ўзларида сақлаб қўйишлари талаб этилади. Танлов ўтказилган куни тест синовларини топшириш учун сайтга логин ҳамда пароль орқали кирилади.

Танлов барча ҳудудларда бир вақтда ўтказилади. Ҳар бир ўқувчига 50 тадан тест саволлари берилади. Ҳар бир саволга 1 дақиқадан вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2 балл қўйилади. Умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

Танловнинг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида ўқувчиларнинг тест натижалари синфлар кесимида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган сайтда эълон қилинади.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари биринчи босқичдан бошлаб иштирок этишади.

6. Танловнинг иккинчи босқичи – сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида 2 та шарт асосида ўтказилади.

Биринчи шарти қуйи босқичда 70 баллдан юқори балл тўплаган умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган сайти орқали ўтказилади. Ўқувчилар ўзлари таълим олаётган умумий ўрта таълим мактаби жойлашган туман (шаҳар)дан иштирок этиши мумкин.

Иккинчи босқичнинг биринчи шарти ўтказиладиган вақти (куни ва соати) Республика ташкилий гуруҳи томонидан белгиланади ҳамда танловдан камида 3 кун олдин ҳудудлар хабардор қилинади.

Иштирокчилар биринчи шартда киритган логин ва пароллари орқали онлайн тестда қатнашадилар. Танлов барча ҳудудларда бир вақтда ўтказилади. Ҳар бир ўқувчига 40 тадан тест саволлари берилади. Ҳар бир саволга 1 дақиқадан вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,5 балл қўйилади. Умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. Тест натижалари синфлар кесимида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган сайтда шу куннинг ўзида эълон қилинади.

Иккинчи шартида тест натижалари сайтда эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида 70 баллдан юқори натижага эришган ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимдонлиги ёзма ва оғзаки синовдан ўтказилади.

Ҳуқуқий билимдонликни синовдан ўтказишга Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташкилий гуруҳлари масъул ҳисобланади. Ушбу ташкилий гуруҳлар томонидан шартни ўтказиш санаси ва жойи белгиланади, ҳакамлар ҳайъати шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармалари, олий таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларидан вакиллар жалб этилиши мумкин.

Мазкур синовда ҳар бир иштирокчига 2 тадан ёзма равишда саволлар берилади. Иккита саволга тайёргарлик кўриш ва штамп босилган қоғозга ёзиш учун 4 дақиқагача ва жавобларини ҳакамларга оғзаки жавоб бериши учун 6 дақиқагача вақт ажратилади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан саволларнинг жавоби 30 баллгача (битта саволнинг тўлиқ ва тўғри жавоби 15 балл) баҳоланади. Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида балл қўйилади ва умумлаштирилган ҳолда ўртача балл чиқарилади.

Биринчи ва иккинчи шарт якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилардан ҳакамлар ҳайъати хулосалари асосида ташкилий гуруҳ томонидан 5 нафар ўқувчидан иборат ҳудудий жамоалар таркиби шакллантирилади.

Иккинчи босқич якуний натижалари ва республика босқичида иштирок этиш учун юбориладиган ҳудуд жамоаси ҳақидаги маълумотлар (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг буйруғи ҳакамлар ҳайъати қарори нусхаси, тасдиқланган жамоа таркиби рўйхати ва уларнинг маълумотнома-объективкаси) танлов ўтгандан сўнг уч кунлик муддатда Республика ташкилий гуруҳига тақдим этилади.

7. Танловнинг учинчи (якуний) босқичи – октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида, иккинчи босқичи якунига кўра энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчидан иборат шакллантирилган жамоалар ўртасида учта шарт асосида ўтказилади.

Танловнинг учинчи босқичини ўтказишга Республика ташкилий гуруҳи масъул ҳисобланади. Ўтказиладиган вақти (куни ва соати) Республика ташкилий гуруҳи томонидан белгиланади ҳамда танловдан камида 5 кун олдин ҳудудлар хабардор қилинади.

Танловга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакиллари жалб этилади.

Биринчи шартда онлайн тарзда жамоа аъзолари ўртасида тест синови ўтказилади. Ҳар бир жамоага 25 тадан тест саволлари берилади. Ҳар бир саволга 1 дақиқадан вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2 балл қўйилади. Умумий 50 баллик тизимда баҳоланади.

Иккинчи шартда жамоа аъзоларининг ҳуқуқий билимдонлиги ёзма синовдан ўтказилади. Жамоа аъзолари 5 та саволга оғзаки жавоб берадилар. Ҳар бир саволга тайёргарлик кўриш учун 1 дақиқагача ва жавоб бериш учун 3 дақиқагача вақт берилади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир саволнинг тўлиқ ва тўғри жавоби учун 5 баллгача баҳоланади. Умумий 25 балл билан баҳоланади.

Учинчи шартда жамоа аъзолари томонидан “Ҳуқуқларимизни билайлик, бурчларимизни бажарайлик” мавзусида тайёрланиб, танловдан камида 2 кун олдин Республика ташкилий гуруҳига тақдим этилган ижтимоий роликлар (5 дақиқалик) 25 баллик тизимда баҳоланади:

мавзунинг мақсадга мувофиқ ёритилганлиги – 5 балл;

сценарийнинг бадиий мукаммаллиги, техник жиҳози (мусиқий, монолог, шеър ва бошқалар) – 5 балл;

ўқувчилар ёш ва психологик хусусиятларига мослиги 5 – балл;

таъсирчанлиги ва оммавийлиги – 5 балл;

роликда бевосита жамоа аъзоларининг иштироки – 5 балл.

Тақдим этиладиган видеороликлар жамоаларнинг мактабларида информатика фани ўқитувчилари ва ёшлар етакчиси иштирокида Pinnacle\Studio14 дастурида тайёрланади.

Ижтимоий роликлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташкилий гуруҳлари хулосасига кўра, якуний босқич бошланишидан камида 2 кун олдин Республика ташкилий гуруҳига телеграмм орқали тақдим этилади.

Биринчи, иккинчи ва учинчи шартларнинг якунлари бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган баллар асосида ғолиб жамоалар эълон қилинади.

IV. Ғолибларни тақдирлаш

8. Танловнинг якуний босқичида биттадан 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари ҳамда бошқа жамоаларга фаоллигига қараб номинациялар таъсис этилади. Жамоалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Ғолиблар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланиши мумкин.

9. Танловнинг иккинчи босқичида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланади. Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланиши мумкин.

V. Якуний қоидалар

10*. Тест саволларини синфлар кесимида сифатли тайёрлаш ва танлов якунига қадар махфийлигини таъминлашга Республика таълим маркази ҳамда онлайн тест синовларининг адолатли, сифатли ўтказилишига ва танлов якунига қадар махфийлигини таъминлашга Халқ таълими соҳасида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади (* ушбу банд ҳудудларга юборилмайди).

11. Жамоа раҳбари (бир нафар ўқитувчи) ва аъзоларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқ сарф-харажатлар хизмат сафарига юбораётган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўрнатилган тартибда қопланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _____даги ___-сон қарорига

3-илова

Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом касб-ҳунар таълими муассасалари (бундан кейинги ўринларда коллежлар деб юритилади) талабалари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” Республика танловини (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.

II. Танловнинг мақсади

2. Танлов таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.

III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

3. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, ҳуқуқий йўналишга ихтисослашмаган касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат гуруҳлар иштирок этади.

4. Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш масъул ташкилотчиларнинг вакилларидан таркиб топган ташкилий ишчи гуруҳ зиммасига юклатилади.

5. Таълим муассасаларининг танловда иштирок этувчи гуруҳларини шакллантириш тегишлича таълим муассасалари ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан 8 кишидан иборат тартибда амалга оширилади. Гуруҳлар фақатгина танловда қатнашаётган таълим муассасаси ўқувчиларидан иборат таркибда тузилади.

6. Танлов тўрт босқичда ўтказилади.

Танловнинг саралаш, туман (шаҳар), ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри), якуний (республика) босқичи март-июнь ойларида ўтказилади.

7. Танлов бўлиб ўтадиган жой ва санаси:

саралаш босқичини ташкил этиш ва ўтказиш ҳар бир таълим муассасаси ҳузурида тузилган ташкилий ишчи гуруҳи томонидан белгиланади ва 10 кун олдин таълим муассасаси ҳамда масъул ташкилотлар вакилларига маълум қилинади. Саралаш босқичи март-апрел ойлари давомида ўтказилади;

туман (шаҳар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш санаси 10 кун олдин туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳи томонидан белгиланади. Туман (шаҳар) ташкилий ишчи гуруҳ таркибига ҳудуддаги таълим муассасалари, Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашлари ва масъул ташкилотлар ходимлари киритилади. Туман (шаҳар) босқичи апрель ойи давомида ўтказилади;

ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) босқични ташкил этиш ва ўтказиш жойи ҳамда санаси 10 кун олдин Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, адлия, ички ишлар органлари ва бошқа масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ташкилий ишчи гуруҳи томонидан белгиланади. Ҳудудий босқич май ойи давомида ўтказилади;

танловнинг якуний (республика) босқичи бўлиб ўтадиган жой ва санаси республика ташкилий ишчи гуруҳ томонидан белгиланади ва 20 кун олдин ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) босқичида ғолиб бўлган (1-ўринни қўлга киритган) таълим муассасалари ва масъул ташкилотларга маълум қилинади. Республика босқичи июнь ойида ўтказилади;

танловнинг республика босқичида қатнашган таълим муассасалари 3 йил давомида танловда иштирок этмайди.

IV. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

8. Танлов 4 та шарт асосида ўтказилади.

9. Танловнинг 1-шартида гуруҳлар ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасаларида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги уч йилда (2017-2019 йиллар) мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ёшларга оид Қонун ҳужжатларининг ҳамда Қонун ҳужжатларини ёшларга оид нормаларини такомиллаштириш юзасиги оид таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этишлари шарт.

Ушбу шартга 7 дақиқа вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

10. Танловнинг 2-шарти “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” бўлиб, унда ҳар бир гуруҳ сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлари ичидан биттасини танлайди. Конвертларда 5 та саволдан иборат билет бўлади. Саволлар сўнгги уч йилда (2017-2019 йиллар) мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишлари, Қарорларининг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган мавзулардан иборат тартибда тузилади.

Билетдаги саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёхуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчиларидан бири жавоб бериши мумкин. Қўшимча жавоблар берилишига йўл қўйилмайди.

Саволларга тайёрланиш учун гуруҳларга 1 дақиқа, жавоб бериш учун эса 3 дақиқа вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

11. Танловнинг 3-шартида гуруҳлар ҳуқуқий соҳадаги мавзулар асосида тайёрланган ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеороликни тақдим этадилар.

Ҳакамлар ҳайъати видеороликни баҳолашда унинг сифати, сўнгги 3 йилда ҳуқуқий соҳада юз берган ўзгаришлар, қабул қилинган қонунчилик базасининг ёритилиши, мазмундорлиги ҳамда профессионал даражада тайёрланганлигига алоҳида эътибор қаратадилар. Гуруҳлар видеороликни тайёрлашда мутахассислар ва ижодкорлар ёрдамидан фойдаланиши мумкин.

Видеоролик учун 5 дақиқа ажратилади. Видеоролик кадр ортидан шарҳлаб борилиши лозим. Шарт 5 баллик тизимда баҳоланади.

12. Танловнинг 4-шарти “Уй вазифаси” деб аталади. Гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳна кўринишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришлари лозим.

Ушбу саҳна кўриниши учун 7 дақиқагача вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

13. Гуруҳларнинг бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириши ва саҳна кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиши ҳамда улар моҳиятини оддий ва халқчил тарзда очиб бериши, белгиланган вақтга қатъий риоя қилиши, кийими, ижодий, бадиий ҳамда воқеа-ҳодисаларни халқчил асосда тайёрлаши – баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.

Гуруҳлар ўз бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг сценарийсини танловдан етти кун аввал ташкилий ишчи гуруҳга тақдим этади.

14. Танловдаги саволлар “Конституциявий ҳуқуқ” ҳамда “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанлари доирасида ҳуқуқшуносликка ихтисослашган таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тузилади.

Танлов саволлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали эълон қилиниши мумкин.

Саволлар ташкилий ишчи гуруҳ томонидан сараланиб, танлов кунидан бир кун олдин махсус пакетларга жойлаштирилиб, муҳрланади ва Адлия вазирлигида сақланади.

15. Танлов шартларини баҳолаш, ғолиблар ва бошқа иштирокчиларни тақдирлаш ташкилий ишчи гуруҳ томонидан тузиладиган ҳакамлар ҳайъати зиммасига юкланади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига Адлия, Ички ишлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг масъул ходимлари киритилиши мумкин. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати таркибига таълим, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

16. Танловда I, II, III ўринлар таъсис этилган бўлиб, барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда, энг юқори балл тўплаган гуруҳ танловда I ўринни, ундан кейингиси II ва III ўринни эгаллаган ҳисобланади.

Агарда гуруҳлар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолганда I, II, III ўринларни белгилаш сардорлар беллашуви орқали ҳал этилади.

Бунда умумий баллари тенг бўлган ҳар бир гуруҳ сардорига ҳакамлар ҳайъати аъзолари конвертдаги билетлардан 1 та саволни беради. Жавоб бериш учун 1 дақиқа вақт ажратилади. Саволга тайёрланишга эса вақт берилмайди.

Сардорларнинг берган жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 баллик тизимда баҳоланади.

Ушбу беллашув якуни бўйича қабул қилинган қарорга ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан шарҳ берилмайди.

V. Ғолибларни тақдирлаш

17. Танлов ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг I, II ва III даражали дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.

18. Танлов якунига кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиши ҳамда улар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан рағбатлантирилиши мумкин.

VI. Якуний қоидалар

19. Танловни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар масъул ташкилотчиларнинг ва бошқа манфаатдор идораларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланиши мумкин.

20. Давлат ва нодавлат ташкилотлари танловда ҳомийлик қилишлари мумкин.

21. Мазкур танлов билан боғлиқ барча ҳужжатлар (материаллар) Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ҳудудий Кенгашларида сақланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _____даги ___-сон қарорига

4-илова

Олий таълим муассасаларида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловини (кейинги ўринларда “танлов” деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

II. Танловнинг мақсади

2. Танлов талабаларда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, уларда фаол фуқаролик позициясини ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш, бу орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ҳамда миллий истиқлол ғояларини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўтказилади.

III. Танловни ташкил этиш тартиби

3. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, ҳуқуқ йўналишига ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларидан иборат гуруҳлар иштирок этади.

4. Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш масъул ташкилотчиларнинг вакилларидан таркиб топган ташкилий ишчи гуруҳ зиммасига юклатилади.

5. Таълим муассасаларининг танловда иштирок этувчи гуруҳларини шакллантириш тегишлича таълим муассасалари ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан 8 кишидан иборат тартибда амалга оширилади. Гуруҳлар фақатгина танловда қатнашаётган таълим муассасаси талабаларидан иборат таркибда тузилади.

6. Танлов икки босқичда ўтказилади.

Танловнинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳамда якуний (республика) босқичи октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

7. Танлов бўлиб ўтадиган жой ва сана:

ҳудудий босқичини ташкил этиш ва ўтказиш ҳар бир таълим муассасаси ҳузурида тузилган ташкилий ишчи гуруҳи томонидан белгиланади ва 10 кун олдин таълим муассасаси ҳамда масъул ташкилотлар вакилларига маълум қилинади. Ҳудудий босқич октябрь ойи давомида ўтказилади;

танловнинг якуний (республика) босқичи ҳудудий босқичда ғолиб бўлган (1-ўринни қўлга киритган) жами 14 та гуруҳ ўртасида бўлиб ўтади. Якуний босқич бўлиб ўтадиган жой ва санаси республика ташкилий ишчи гуруҳ томонидан белгиланади ва 20 кун олдин таълим муассасалари ва масъул ташкилотларга маълум қилинади. Республика босқичи ноябрь ойида ўтказилади;

танловнинг республика босқичида қатнашган таълим муассасалари 3 йил давомида танловда иштирок этмайди.

IV. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

8. Танлов 4 та шарт асосида ўтказилади.

9. Танловнинг 1-шартида гуруҳлар ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга борасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги уч йилда (2017-2019 йиллар) мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ёшларга оид Қонун ҳужжатларининг ҳамда Қонун ҳужжатларининг ёшларга оид нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этишлари шарт.

Ушбу шартга 7 дақиқа вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

10. Танловнинг 2-шарти “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” бўлиб, унда ҳар бир гуруҳнинг сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлар ичидан биттасини танлайди. Конвертларда 5 та саволдан иборат билет бўлади. Саволлар сўнгги уч йилда (2017-2019 йиллар) мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишлари, Қарорларинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган мавзулардан иборат тартибда тузилади.

Билетдаги саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёхуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчиларидан бири жавоб бериши мумкин. Қўшимча жавоблар берилишига йўл қўйилмайди.

Саволларга тайёрланиш учун гуруҳларга 1 дақиқа, жавоб бериш учун эса 3 дақиқа вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

11. Танловнинг 3-шартида гуруҳлар ҳуқуқий соҳадаги мавзулар асосида тайёрланган ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеороликни тақдим этадилар.

Ҳакамлар ҳайъати видеороликни баҳолашда унинг сифати, сўнгги 3 йилда ҳуқуқий соҳада юз берган ўзгаришлар, қабул қилинган қонунчилик базасининг ёритилиши, мазмундорлиги ҳамда профессионал даражада тайёрланганлигига алоҳида эътибор қаратадилар. Гуруҳлар видеороликни тайёрлашда мутахассислар ва ижодкорлар ёрдамидан фойдаланиши мумкин.

Видеоролик учун 5 дақиқа ажратилади. Видеоролик кадр ортидан шарҳлаб борилиши лозим. Шарт 5 баллик тизимда баҳоланади.

12. Танловнинг 4-шарти “Уй вазифаси” деб аталади. Гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳна кўринишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришлари лозим.

Ушбу саҳна кўриниши учун 7 дақиқагача вақт ажратилади ва 5 баллик тизимда баҳоланади.

13. Гуруҳларнинг бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириши ва саҳна кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиши ҳамда улар моҳиятини оддий ва халқчил тарзда очиб бериши, белгиланган вақтга қатъий риоя қилиши, кийими, ижодий, бадиий ҳамда воқеа-ҳодисаларни халқчил асосда тайёрлаши – баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.

Гуруҳлар ўз бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг сценарийсини танловдан етти кун аввал ташкилий ишчи гуруҳга тақдим этади.

14. Танловдаги саволлар “Конституциявий ҳуқуқ” ҳамда “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанлари доирасида ҳуқуқшуносликка ихтисослашган таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тузилади.

Танлов саволлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали эълон қилиниши мумкин.

Саволлар ташкилий ишчи гуруҳ томонидан сараланиб, танлов кунидан бир кун олдин махсус пакетларга жойлаштирилиб, муҳрланади ва Адлия вазирлигида сақланади.

15. Танлов шартларини баҳолаш, ғолиблар ва бошқа иштирокчиларни тақдирлаш ташкилий ишчи гуруҳ томонидан тузиладиган ҳакамлар ҳайъати зиммасига юкланади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига Адлия, Ички ишлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг масъул ходимлари киритилиши мумкин. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати таркибига таълим, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

16. Танловда I, II, III ўринлар таъсис этилган бўлиб, барча шартлар бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда, энг юқори балл тўплаган гуруҳ танловда I ўринни, ундан кейингиси II ва III ўринни эгаллаган ҳисобланади.

Агарда гуруҳлар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолганда I, II, III ўринларни белгилаш сардорлар беллашуви орқали ҳал этилади.

Бунда умумий баллари тенг бўлган ҳар бир гуруҳ сардорига ҳакамлар ҳайъати аъзолари конвертдаги билетлардан 1 та саволни беради. Жавоб бериш учун 1 дақиқа вақт ажратилади. Саволга тайёрланишга эса вақт берилмайди.

Сардорларнинг берган жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 баллик тизимда баҳоланади.

Ушбу беллашув якуни бўйича қабул қилинган қарорга ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан шарҳ берилмайди.

V. Ғолибларни тақдирлаш

17. Танлов ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг I, II ва III даражали дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.

18. Танлов якунига кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиши ҳамда улар фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан рағбатлантирилиши мумкин.

VI. Якуний қоидалар

19. Танловни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар масъул ташкилотчиларнинг ва бошқа манфаатдор идораларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланиши мумкин.

20. Давлат ва нодавлат ташкилотлари танловда ҳомийлик қилишлари мумкин.

21. Мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари билан боғлиқ барча ҳужжатлар (материаллар) Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ҳудудий Кенгашларида сақланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _____даги ___-сон қарорига

5-илова

Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида

“Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” танловини ташкил этиш

ва ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ходими

2. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ходими

3. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими

4. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими

5. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази ходими

6. _____________ - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ходими

Umumiy takliflar

471