ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6054 Центральный банк Республики Узбекистан 09/08/2019 24/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-6054

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” август

_____-cон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “__” августдаги

___-сон қарорига

ИЛОВА

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 8-банднинг бешинчи хатбошисида “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 16 ва 39-бандларда “халқаро ташкилотлар” деган сўзлар “халқаро ташкилотлар, шу жумладан халқаро молия ташкилотлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  3. 33-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
  4. 46-бандда “суриштирувчи, терговчи” деган сўзлар “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув ва тергов органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

223