ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
601 Хокимият Сайхунабадского района 21/09/2018 06/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сайхунобод туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-601

ЛОЙИХА

Сайхунобод туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистан Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида»ги (янги тахрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-coн қарорини ижро этиш юзасидан ва ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришда ташкилотларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга асосланиб, 2019 йилда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (1784 нафар) 94 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,7 фоиз (16 киши);

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунигдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4,5 фоиз (42 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 1,2 фоиз ( 11 киши);

ногиронлар учун 1,0 фоиз ( 9 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,7 фоиз (7 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 6,0 фоиз ( 6 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 0,3 фоиз ( 3 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2.Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган мехнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни хисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган хамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соглиғининг ахволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиклансин.

4. Ташкилотлар рахбарлари:

Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

хар чоракда хисобот ойидан кейинги ойнинг учинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги хақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида хар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар;

5.Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган мехнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6.Ушбу қарорни бажармаган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун хужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, махаллий давлат хокимияти органининг ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари, (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун хужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Джанзаков) бир хафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда кучга киради.

Туман хокими Б.К.Мирзакулов.

Umumiy takliflar

807