ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5994 Хокимият города Термез 08/08/2019 23/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Термиз шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-5994

ЛОЙИҲА

ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” июль _______ Термиз шаҳри

“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н:

1. Термиз шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар халқ таълими бўлими (В.Бердиев) ҳамда шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (З.Мелиев)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари К.Ашуров зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                  И.Худойбердиев

Umumiy takliflar

237