ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5946 Центральный банк Республики Узбекистан 08/08/2019 23/08/2019 0
Idoralarning buyruq yoki qarori
"Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарор лойиҳаси
ID-5946

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ–4400-сон “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Раиси

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” ___________

___/___ - сон қарорига

ИЛОВА

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. 3-банддаги “белгилансин” деган сўз “белгиланади” деган сўз билан алмаштирилсин.
  2. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги “муассислари” деган сўздан кейин “ёки иштирокчилари (акциядорлари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“бошқа нобанк кредит ташкилотлари, бундан хорижий микрокредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши (акцияларига эгалик қилиши) ҳоллари мустасно;”;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар.”.

  1. 13-банднинг биринчи хатбошисида:

“рўйхатдан” деган сўз “давлат рўйхатидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“ҳудудий бошқармасига” деган сўзлар “ҳудудий бош бошқармасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 14-банднинг саккизинчи хатбошисидаги “ҳудудий бошқармасининг” деган сўзлар “ҳудудий бош бошқармасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига тақдим этилган бўлса, ҳудудий бош бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.”.

  1. 21-банднинг саккизинчи хатбошисидаги “ҳудудий бошқармасининг” деган сўзлар “ҳудудий бош бошқармасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “ҳудудий бошқармасига” деган сўзлар “ҳудудий бош бошқармасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  3. 26-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Норезидент юридик шахслар микрокредит ташкилотини ташкил этишда қатнашса ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса) мазкур Низомнинг 13-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:”;

тўртинчи хатбошидаги “муассис бўлишига” деган сўзлардан кейин “ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

  1. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Норезидент жисмоний шахс микрокредит ташкилотини ташкил этишда қатнашса ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса) мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда охирги икки йил учун солиқ декларацияси ҳам илова қилинади.”.

10. 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали унинг чакана хизматларни, шу жумладан микромолиявий хизматларни нақдсиз шаклда кўрсатадиган ҳамда ташкилот жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган бўлинмасидир.”.

11. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Филиал номланиши “филиал” сўзи, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиал номланиши эса “чакана хизматлар маркази” сўзлари кўрсатилган ҳолда уни ташкил этган микрокредит ташкилоти номи билан мос келиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган микрокредит ташкилоти филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар.”.

12. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Микрокредит ташкилотининг филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали эса у очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.”.

13. 38-банднинг бешинчи хатбошисидаги “ҳудудий бошқармасининг” деган сўзлар “ҳудудий бош бошқармасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. Қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:

“401. Микрокредит ташкилоти чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини очганда у очилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

чакана хизматлар маркази очилганлиги тўғрисида хабарнома;

чакана хизматлар марказини ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқаруви олий органининг қарори.”.

Umumiy takliflar

58