ID | Muallif | Muhokamaga chiqarish sanasi | Yakunlanish sanasi | Takliflar soni |
---|---|---|---|---|
5930 | Хокимият Нуратинского района | 07/08/2019 | 22/08/2019 | 0 |
Muhokama yakunlandi
Мактабга ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаг”ги Қонунинг 3-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сонли ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисоботини олиб бориш тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМАси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомининг 5-боб, 39-41-бандлари талабларини бажариш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш;
умумтаълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудий халқ таълим бошқарум органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасасига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгилаб қўйилганлиги ижро учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Ш.Вафоев) ҳамда туман ХТБ мудири (А.Шокиров)ларга:
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 26-28,30-моддалари талабларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида яшовчи мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига тўла жалб этишда маҳалла кенгашлари, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбарлари ва педагогика жамоалари ҳамда ота-оналар тўла жавобгарлиги;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сонли Ҳайъат мажлиси қарорининг 4-иловасига мувофиқ барча мактабларга ҳудудлар (микроучасткалар) бириктирилганлиги (1-илова);
бўлимда мактабларга бириктирилган микроучастканинг схемаси бўлиши;
схемада микроучастканинг аниқ чегараси, унинг таркибига кирган кўча, тор ва берк кўчалардаги барча уйлар, хонадонлар кўрсатилиши;
ушбу микроучасткада истиқомат қилувчи оилалар ўз фарзандларини мазкур микроучасткада белгилаб берилган мактабда ўқитиш ҳуқуқига эгалиги;
маҳаллий ҳокимиятнинг қарори билан тумандаги ўзгаришлар (қурилишлар)ни инобатга олган ҳолда 3-4 йилда қайта кўриб чиқилиши инобатга олинсин.
мактаб ҳудудида яшовчи мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларнинг барчасини умумий ўрта таълим мактабларига тўла жалб қилиш;
мактабда рўйхатга олинган ва тасдиқланган ўқувчилар контингентини ўқув йили давомида тўла сақлаб қолишини таъминлаш;
ўқувчилар қабули ва ҳаракатини ҳисобга олувчи ҳужжатларнинг статистик маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ бўлишини таъминлаш;
ўқувчилар давоматини ва мактабдан кетиб қолиш ҳолатларини қатъий назоратга олиш;
оилада ва мустақил равишда таълим олувчилар учун таълимнинг ташкил устидан изчил назорат юртиши;
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва усмирларнинг тегишли махсус таълим муассасаларида билим олишларини таъминлаш;
ҳар ўқув йили йили бошида мактаб микроучасткасига қарашли тегишли қўчаларга буйруқ билан ўқитувчиларни бириктириш;
ўқитувчиларнинг бириктирилган ҳудудлари бўйича 5-6 ёшдаги болалар ва барча мактаб ёшидаги ўсмирларни рўйхатга олиш;
уларни ўқув муассасаларига қамраб олиш масалаларини назорат қилиш;
рўйхатлар алоҳида дафтарга қайд этилиши ҳамда умумтаълим мактабида сақлаш вазифалари юклатилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Вафоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: У.Халилов