ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
593 Министерство финансов Республики Узбекистан 21/09/2018 06/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-593

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги
ПҚ–3892-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлар рўйхати 1-иловага;

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Низом
2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

Давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Маданият вазирига, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий масъулият юклансин.

3. Тижорат банклари раҳбарларига тижорат банклари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставка бўйича кредит шартномалари белгиланган тартибда тузилишини таъминлаш ва кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ пул маблағларини олиш учун зарур буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига тақдим этиш тавсия қилинсин.

6. Маданият вазирлигига, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда нодавлат маданият ва санъат муассасалари ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисида намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Ф.Ш. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

 

            Вазирлар Маҳкамасининг
            2018 йил “____” __________даги                                   ____-сон қарорига
            1-ИЛОВА
               
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлар
РЎЙХАТИ 
               
Ҳудуд номи Объект номи Жойлашган манзили Умумий ер участкаси майдони (м.кв) Шундан, бино ва иншоот-лар майдони (м.кв) Объектнинг баланс сақловчиси Объектнинг давлат хусусий шериклик асосида бериладиган қисми (м.кв)
1 Қорақалпоғистон Республикаси Клуб биноси Нукус тумани, «Кердер» ОФЙ 7 000,0 1 041,1 Нукус тумани маданият бўлими 7 000,0
2 Қорақалпоғистон Республикаси Клуб биноси Қўнғирот тумани, «Жаслық» МФЙ 844 811,0 Қўнғирот тумани маданият бўлими 844
3 Қорақалпоғистон Республикаси Клуб биноси Элликқаъла тумани «Сарибий» ОФЙ 1 828,0 1 562,0 Элликқаъла тумани маданият бўлими 1 828,0
4 Андижон  Маданият ва истироҳат боғи  Асака тумани Қайрағоч МФЙ  82000 14 600,0 Асака тумани ҳокимлиги  82000
5 Андижон  “Оналар ва болалар” маданият ва истироҳат боғи  Марҳамат шаҳар, Мустақиллик кўчаси 16700 560,0 Мархамат тумани маданият бўлими  16700
6 Андижон  Ўрмонбек маданият ва аҳоли дам олиш маркази  Балиқчи тумани Мумтоз МФЙ  1290 241,9 Балиқчи тумани маданият бўлими  1290
7 Андижон  Жалақудуқ маданият ва ахоли дам олиш  маркази Жалақудуқ туман , Янгисор МФЙ, Қорағул кўчаси   2458,3 923,2 Жалақудуқ туман маданият бўлими  923,15
8 Андижон  Бўз тумани маданият ва истироҳат боғи Бўз тумани Ўзбекистон кўчаси, 42-уй  18000 800,0 Бўз тумани ободанлаштириш бошқармаси 17200
9 Андижон  Хонобод шаҳар А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғи Хонобод шаҳри, Ўш кўчаси 185000 4 200,0 Шаҳар ҳокимлиги балансида 185000
10 Андижон  А.Беруний номидаги маданият ва истироҳат боғи Шаҳрихон тумани Амир Темур кўчаси 1-уй  30532 300,0 Шаҳрихон тумани Маданият бўлими 10000
11 Андижон  Булоқбоши тумани Ёшлар маданият ва истирохат  боғи Булоқбоши тумани Мустақиллик кўчаси 1-уй  10100 300,0 Туман ободонлаштириш бўлими  10100
12 Андижон  Хўжаобод маданият ва истирохат боғи Хужаобод туманиЛайлак-уя кўчаси 1-уй  28400 700,0 Туман ҳокимлиги  28400
13 Андижон  Пахтобод маданият ва истирохат  боғи Пахтаобот тумани Амур Темур кўчаси 1-уй 18200 1 200,0 Туман ободонлаштириш бщлими 18200
14 Андижон  Андижон шахар А.Чўлпон номли маданият ва истирохат боғи Андижон шахар, Чўлпон шох кўчаси 27000 200,6 Андижон шахар ободонлаштириш бўлими 27000
15 Андижон  Андижон тумани Ёшлар ва маданият ва истирохат боғи Андижон тумани, Куйганёр шахарчаси, Усмон Юсупов кўчаси 1-уй 7500 - Андижон тумани ободонлаштириш бўлими 7500
16 Андижон  Қўрғонтепа тумани, Қорасув маданият ва истироҳат боғи  Қорасув шаҳри, Бобуршох кўчаси  17000 2 700,0 Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги 17000
17 Бухоро  Когон шаҳар маданият ва истироҳат боғи Когон шаҳар, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчаси 2 005 - Когон шаҳар маданият бўлими 2 005
18 Бухоро  Когон шаҳар маданият ва истироҳат боғи Когон шаҳар, Истиқлол МФЙ, Ипак йўли кўчаси 1 900 - Ўзбекистон Темир йўллари АЖ Бухоро вилояти филиали балансида 1 900
19 Бухоро  Когон тумани, “Истиқлол” маданият ва истироҳат боғи Когон тумани, Ниёз-хожи МФЙ  2 980 - Когон тумани маданият бўлими 2 980
20 Бухоро  Пешку тумани, “Абу Али ибн Сино” маданият ва истироҳат боғи Пешку тумани, Янгибозор МФЙ, Амир Темур кўчаси 3 800 600,0 Пешку тумани маданият бўлими  3 200
21 Бухоро  Жондор тумани маданият ва истироҳат боғи Жондор тумани М.Таробий кўчаси 11-уй 4 000 - Жондор тумани маданият бўлими 4 000
22 Жиззах Пахтакор тумани клуб биноси Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ 1600 1 200,0 Пахтакор тумани маданият бўлими 1600
23 Жиззах Фориш туман “Боғдон” маданият ва истироҳат боғи Фориш туман “Осмонсой”  ҚФЙ, Тсломобод маҳалласи 90 000 - Фориш туман ҳокимлиги 30 000
24 Жиззах Мирзачўл туман “Халқлар дўстлиги” маданият ва истироҳат боғи Гагарин шаҳри, “Мустақиллик” МФЙ Оналбоев кўчасида 35 000 - Мирзачўл тумани маданият бўлими 20 000
25 Жиззах Зарбдор туман “Умид” маданият ва истироҳат боғи Зарбдор тумани “Равот” МФЙ, А.Икромов кўчаси 44 000 - Зарбдор тумани маданият бўлими 20 000
26 Жиззах Дўстлик туман “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи Дўстлик туман, А.Навоий МФЙ, Илёсов кўчаси 35 000 120,0 Дўстлик туман ҳокимлиги 15 000
27 Жиззах Янгиобод туман “Янгиобод” маданият ва истироҳат боғи Янгиобод шаҳарчаси, Баландчақир қўрғони 35 000 100,0 Янгиобод тумани маданият бўлими 20 000
28 Жиззах Жиззах шаҳар “Ўрда” экологик маданият ва истироҳат боғи Жиззахлик махалласи, И.Каримов кўчаси 317 000 - Жиззах маданият бўлими  300 000
29 Қашқадарё Китоб туман маданият ва истироҳат боғи Жўрабеков кўчаси 16-уй 35 000 - Китоб туман ободонлаштириш бўлими 140
30 Қашқадарё Қарши туман маданият ва истироҳат боғи Бешкент шаҳри , Ўзбекистон кўчаси, 53-уй 52 000 - Қарши туман маданият бўлими 2 500
31 Қашқадарё Нишон туман маданият ва истироҳат боғи Ўзбекистон кўчаси 55-уй 120 000 - Нишон туман ободонлаштириш бўлими 60 000
32 Қашқадарё Ғузор туман маданият ва истироҳат боғи Ғузор туман, Мустақиллик МФЙ 270 000 - “Шўртанефтгаз” УШК 10 000
33 Қашқадарё Қамаши туман “Янги авлод” маданият ва истироҳат боғи Қамаши шаҳри, Зафар МФЙ, Мустақиллик кўчаси 47-уй 60 000 - Қамаши туман ободонлаштириш бўлими 30 000
34 Қашқадарё Яккабоғ туман “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғи Амир Темур кўчаси 31-уй 35 000 - Яккабоғ туман маданият бўлими 2 000
35 Қашқадарё Деҳқонобод туман маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек МФЙ 65 000 - Деҳқонобод туман ободонлаштириш бўлими 5 500
36 Навоий Навоий шаҳри, А.Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи  Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 8-даҳа 390 900 20 000,0 Навоий шаҳар маданият бўлими 50 000
37 Навоий Кармана тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази Кармана тумани, Мустақиллик кўчаси 2-уй 60 493 20 940,0 Кармана туман маданият бўлими 200
38 Навоий Навбаҳор тумани, “Камолот” маданият ва истироҳат боғи  Навбаҳор тумани, Бешработ қўрғони, Бобуршох кўчаси  60 000 5 000,0 Навбаҳор тумани ободонлаштириш бўлими 30 000
39 Навоий Нурота тумани, “Эргаш Жуманбулбул ўғли” номли маданият ва истироҳат боғи Нурота тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 85-уй 10 900 - Нурота тумани ҳокимлиги  900
40 Навоий Конимех тумани истироҳат боғи Конимех тумани, Дўстлик МФЙ, Бунёдкор кўчаси  50 000 20 100,0 Конимех тумани ободонлаштириш бўлими 50 000
41 Навоий Қизилтепа тумани маданият ва истироҳат боғи Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси  70 700 20 100,0 Қизилтепа тумани ободонлаштириш бўлими 30 500
42 Навоий Зарафшон шаҳри маданият ва истироҳат боғи Зарафшон шаҳри, Қурувчи МФЙ 40 000 3 500,0 Зарафшон шаҳар маданият бўлими 20 000
43 Навоий Хатирчи тумани, “А.Темур” номидаги маданият ва истироҳат боғи Хатирчи тумани, Парахун МФЙ 130 700 20 000,0 Хатирчи тумани маданият бўлими    15 000
44 Наманган Наманган шаҳридаги Кичкинтой болалар боғи  Наманган шаҳридаги А.Темур кўчаси 2 уй 160 000 68 000,0 Наманган шаҳар ҳокимлиги 92 000
45 Наманган Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғи Косонсой шаҳарчаси А.Навоиий кўчаси 9-уй 38 000 8 600,0 Косонсой туман маданият бўлими  12 000
46 Наманган Наманган тумани Етти булоқ Маданият ва истироҳат боғи  Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчаси Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси, 3-уй 48 400 720,0 Наманган тумани Ободонлаштириш бошқармаси 48 400
47 Наманган Мингбулоқ тумани “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи  Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчаси  60 000 550,0 Мингбулоқ тумани ҳокимлиги  60 000
48 Наманган Поп тумани “М.Рахимов” номидаги маданият ва истироҳат боғи Поп шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси 42 000 300,0 Поп туман хокимлиги 42 000
49 Наманган Учқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи  Учқўрғон тумани Дўстлик кўчаси  35 уй    25 000,00 200,0 Учқўрғон тумани ҳокимлиги 22 000,00
50 Наманган Чортоқ тумани Фурқат номли маданият ва истирохат боғи Чортоқ тумани, Истиқлол кўчаси 47 уй 72 000,00 2 000,0 Чортоқ тумани ҳокимлиги  72 000
51 Наманган Янгиқўрғон тумани маданият ва истироҳат боғи Янгиқўрғон шаҳар, Наманган кўчаси, 8-уй 50 000 4 600,0 Янгиқўрғон тумани маданият бўлими 27 000
52 Самарқанд Булунғур тумани Маданият ва истироҳат боғи Булунғур тумани, Сайилгох кўчаси 5-уй 49 400 500,0 Туман Маданият бўлими 25 000
53 Самарқанд Жомбой тумани “Ёшлар” маданият ва истироҳат боғи Жомбой шаҳри, Сарой кўчаси 7-уй 15 000 100,0 Туман Маданият бўлими 700
54 Самарқанд Нарпай тумани “Оқтош” маданият ва истирохат боғи Оқтош шахри А.Хақназаров МФЙ И.Назар кўчаси 38-ўй 30 200 500,0 Туман Маданият бўлими 2 100
55 Самарқанд Оқдарё тумани маданият ва истироҳат боғи Оқдарё тумани, Лойиш шаҳри, Амир Темуршох кўчаси 37-уй 80 000 - Туман Маданият бўлими 20 000
56 Самарқанд Пахтачи тумани маданият ва истироҳат боғи Пахтачи тумани, Зиёвуддин МФЙ, Истиқлол кўчаси 24 000 530,0 Туман Маданият бўлими 830
57 Самарқанд Пайариқ тумани “Ёшлар” маданият ва истироҳат боғи Пайариқ тумани, Самарқанд кўчаси 46-уй 62 900 900,0 Туман Маданият бўлими 20 000
58 Самарқанд Зарафшон кинотеатри Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Сарой кўчаси 989,7 965,4 “Жомбой кино” ДУК 2280
59 Самарқанд Қўшрабод кинотеатри Самарқанд вилояти, Қўшрабод тумани 2206,6 760,0 “Қўшрабод кино” ДУК 2206,6
60 Сурхондарё Қизириқ туман  “Болажон” маданият ва истироҳат боғи  Қизириқ туман “Дўстлик” махалласи 35 000 - Қизириқ туман ҳокимлиги  35 000
61 Сурхондарё Музработ туман кинотеатр  Музработ тумани “Янги хаёт” маҳалласи 3 000 1 393,20 Музработ туман  маданият бўлими 3 000
62 Сурхондарё Олтинсой тумани Истирохат боғи  Олтинсой туман Бустон махалласи 100 000 200,0 Олтинсой туман маданият бўлими 100 000
63 Сурхондарё Термиз тумани “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи  Термиз тумани Учқизил МФЙ 40 000 - Термиз туман маданият бўлими  40 000
64 Сурхондарё Узун туман  Янги рўзғор маданият ва ахоли дам олиш маркази Узун тумани Янгирўзғор маҳалласи 1967,75 983,9 Узун туман маданият бўлими 50
65 Сурхондарё Шеробод туман “Бобур” маданият ва истироҳат боғи  Шеробод туман “Катта ҳаёт” маҳалласи 90 000 - Шеробод туман Ободонлаштириш бўлими  60 000
66 Сирдарё “Гулзор” маданият ва аҳоли дам олиш маркази Сардоба тумани, Гулзор ҚФЙ, “Отаюрт” МФЙ 5 070 1 364,30 Туман маданият бўлими 5 070
67 Сирдарё “Ғ. Юнусов” маданият ва аҳоли дам олиш маркази Мирзаобод тумани, Бохористон МФЙ 2 500 500,0 Туман маданият бўлими 2 500
68 Тошкент вил “Дукент” маданият ва ахоли дам олиш маркази Ангрен шахри, Янгиобод 2, 14 даха 9 861,45 4 851,5 Ангрен шаҳар  маданият бўлими 940
69 Тошкент вил Клуб биноси Бекобод туман, «Қиёт» МФЙ 36 000 946,5 Бекобод тумани маданият бўлими 36 000
70 Тошкент вил Бекобод тумани "Болалар" маданият ва истироҳат боғи Бекобод тумани.Зафар шахарчаси 30 000 5 000 Туман ҳокимлиги 30 000
71 Тошкент вил Бўстонлиқ тумани "Боғи эрам" маданият ва истироҳат боғи. Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шахар Бўстонлиқ кўчаси 8 39 500 8 000 Туман ҳокимлиги 20 000
72 Тошкент вил Пискент тумани "Ёшлар" маданият ва истироҳат боғи Пискент тумани 22 500 2 500 Пискент тумани Ободонлаштириш бўлими 20 000
73 Тошкент вил Ёнариқ Маданият ва аҳоли дам олиш маркази Қибрай тумани, Зиёкор М.Ф.Й 1 300 650,0 Маданият бўлими 1 300
74 Тошкент вил Қуйичирчиқ тумани Мингчинор Маданият ва аҳоли дам олиш маркази Қуйичирчиқ тумани, Қўшек МФЙ 14 000 2 600 Туман Маданият бўлими 8 400
75 Тошкент вил Оққўрғон тумани Ором Маданият ва истироҳат боғи Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ 5 000 0,0 Туман ҳокимлиги 5 000
76 Тошкент вил Чорбоғ маданият саройи Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ шаҳарчаси 10 000 3 505,5 Вилоят рақобат бошқармаси 3505,5
77 Тошкент вил Бараж маданият саройи Бўстонлиқ тумани, Бараж М.Ф.Й 30 000 3 487,6 Бўстонлиқ ойна корхонаси 3487,6
78 Фарғона  Бешариқ туман “Шодлик” Маданият ва истироҳат боғи Бешариқ туман, Сирдарё кўчаси 25 000,00 550,5 Бешариқ туман маданият бўлими 16 000,00
79 Фарғона  Риштон тумани собиқ Юқори Бешкапа маданият уйи Риштон туман, Юқори Бешкапа МФЙ, Бешкапа кўчаси 436,6 436,6 Риштон туман маданият бўлими   436,6
80 Фарғона  Риштон тумани “Навбахор” ёзги кинотеатр биноси Риштон тумани, Навбахор МФЙ, Навбаҳор кўчаси 1 484,00 593,5 Риштон тумани ҳокимлиги 1 484,00
81 Фарғона  Ямбароқ маданият ва аҳоли дам олиш маркази Фарғона тумани Ямбароқ МФЙ, Янги авлод кўчаси 1 205,51 219,4 Фарғона тумани маданият бўлими 1 205,51
82 Фарғона  Данғара тумани маданият ва истироҳат боғи Данғара шаҳарчаси Тошкент кўчаси 23 900,00 - Данғара тумани ҳокимлиги 23 900,00
83 Фарғона  Алишер Навоий номли кинотеатр Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси 1-уй 290 188,5 “Ўзбеккино” МА Фарғона вилояти худудий бўлими 290
84 Хоразм Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи Гурлан тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 180 000 1 400 Хоразм вилояти маданият бошқармаси 25 000
85 Хоразм Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғи Шовот тумани Комилжон Отаниёзов кўчаси 87 000 - Шовот тумани маданият бўлими 87 000
86 Хоразм Овшар маданият ва аҳоли дам олиш маркази Хазорасп тумани Овшар қишлоғи 1 363,6 794,3 Хазорасп тумани маданият бўлими 1 363,6
87 Хоразм Қўриқтом маданият ва аҳоли дам олиш маркази Янгиариқ тумани Қўриқтом қишлоғи 3 000 1 285 Янгиариқ тумани маданият бўлими 3 000
88 Тошкен шаҳ “Гулшан” номли Маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 250 34 000 30,0 Тошкент шаҳар Маданият Бош бошқармаси 33 342
89 Тошкен шаҳ 2-сонли маданият ва аҳоли дам олиш маркази М.Улуғбек тумани, Қизилсув кўчаси, 186 уй  1 512 736,0 М.Улуғбек туман Маданият бўлими 1 512
90 Тошкен шаҳ Алишер Навоий номли Кино Саройи Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 15 уй 27125 15 812,0 “Алишер Навоий номли киносаройи CINEMA PALACE” ДУК 27125
               

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “____” __________ даги

____-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида
НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилаб беради. 

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган маданият ва санъат соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) — давлат шериги ва хусусий шерик;

давлат шериги тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади);

хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) — битим бўйича нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган бўш турган ер участкаларини ва бўш турган маданият бинолари, шу жумладан ишламайдиган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳамда бошқа объектлар;

қурилиши тугаланмаган маданият ва санъат муассасалари — режадаги қувватининг 50 фоизи ҳамда қурилиши тугаланмаган давлат маданият ва санъат муассасалари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий
ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган маданият ва санъат соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

филантропик фаолият — жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз (бепул) ўтказиш, бепул тарзда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқача кўмак бериш бўйича ихтиёрий фаолияти;

концессия (концессион битим) — муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш  ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;

оталиқ — оталиққа олинган маданият ва санъат муассасасига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият.

маданият ва санъат муассасалари - театрлар, кинотеатрлар, цирклар, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, тематик хиёбонлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият саройлари, кўргазма заллари, концерт заллари,  маданият ва санъат таълим муассасалари.

нодавлат маданият ва санъат муассасалари – фойдаланилиши мумкин бўлган бўш турган ер майдонларини ва бўш турган давлат маданият мулк объектларини шу жумладан қурилиши тугаланмаган давлат маданият ва санъат муассасалари инвестиция шарти билан “ноль” харид қиймати асосида давлат-хусусий шериклик асосида тузиладиган битим шартлари билан бериладиган давлат маданият ва санъат муассасаси.

3. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, бундан давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қилган маълумотлар мустасно;

камситишнинг йўқлиги, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномада келишиб олинган асоси.

4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш мақсадида доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

мавжуд давлат маданият ва санъат муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

концессия асосида қурилиши учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;

бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини, инвестиция киритиш шарти билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «ноль» харид қиймати бўйича давлат хусусий шерикка сотиш;

давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш;

хусусий шерик мол-мулки негизида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;

оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.

Давлат-хусусий шериклик танлов асосида амалга оширилади, бундан ушбу банднинг саккизинчи-ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

5. Таркибига Вазирлик, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа мутассади вазирлик ва идоралар хамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари кирадиган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) камида икки иштирокчидан ариза келиб тушса, танловни ўтказади.

Комиссия таркиби мазкур Низомга иловага асосан таркибда тузилади. Маданият вазири Комиссия раиси ҳисобланади.

Комиссия ишининг регламенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

6. Комиссия ўз ишини мажлислар шаклида ташкил этиб, унга раис раҳбарлик қилади.

Комиссия мажлислари заруратга қараб ўтказади.

7. Мажлис Комиссия аъзоларининг умумий сонидан учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

8. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

9. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Комиссия раиси тасдиқлайди ва комиссия котиби имзолайди.

10. Хусусий шерикнинг аризаси кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида давлат шеригининг алоҳида очиладиган махсус ғазна ҳисобварағига ўтказиб бериладиган йиғим ундирилади.

11. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.

 

2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини
таклиф этиш тартиби

 

16. Хусусий шерик томонидан Вазирлар Маҳкамаси руйхатида назарда тутилмаган объектлардан ташқари давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида кўрсатилган шаклларда нодавлат маданият ва санъат муассаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маданий хизмат кўрсатиш истагини билдириши мумкин.

17. Хусусий шерик мазкур Низомнинг 16 бандидан келиб чиқиб давлат шеригига давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ариза беради.

18. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган ери, жисмоний шахслар учун — шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;

лойиҳани амалга ошириш мақсади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги битимнинг (тахмин қилинаётган) объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.

19. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза у келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафта ичида давлат шериги томонидан Қорақлпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кўриб чиқилади.

20. Вазирлик, Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг ижобий хулосалари олингач ҳамда келиб тушган ариза кўриб чиқилгандан сўнг давлат шериги танловни эълон қилади.

Танлов ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.

21. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Такроран юборилган ҳужжатлар улар такроран юборилган кун қабул қилинган ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

3-боб. Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини
таклиф қилиш тартиби

22. Давлат шериги томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги объектларда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тегишли тартибда таклиф билан чиқади.

20. Давлат шериги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган объектларни маданият ва санъат соҳасида давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида бериш учун танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдоларини ўтказиш ҳақида эълон қилади.

21. Давлат шериги танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни Вазирлик, Агентлик расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий босма нашрларига ва «Маданият» газетасига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва бошқа манбалар орқали тарқатади.

22. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

давлат шеригининг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ва электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган ери, сони, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).

Бунда:

маданият ва аҳоли дам олиш марказлари давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида мазкур Низомнинг 4-банди олтинчи хатбошисида шаклда беришга йўл қўйилмайди;

маданият ва истироҳат боғлари хусусий шерикка берилаётганда унда ташкил этиладиган атракционлар, езги амфитеатр, кўнгил очар масканлар ва бошқа маданий инфратузилма лойиҳалари ташкил этилиши инобатга олинади ва бир неча хусусий шерикка берилиши назарда тутилиши мумкин.

23. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик Вазирликка ёки Агентликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағлари ва бошқа ташкилотнинг кафиллиги;

маданият ва санъат муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф;

маданият ва санъат муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг ва белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

24. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилиш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг  22-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади. Танловнинг захирадаги ғолиби билан битим танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда тузилади.

25. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда, танлов ўтказилмайди, қарор эса иштирокчи аризасини ва аризага илова қилинадиган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича Комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия хусусий шерикнинг таклифлари танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.

26. Давлат шериги Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда ўз расмий веб-сайтига ахборот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

27.Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у қарор устидан судда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

4-боб. Битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш
ва тугатиш тартиби

 

28. Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб
10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.

29. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар келтирилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

маданият ва санъат муассасаси фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

инфратузилмавий объектлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

маданият ва санъат муассасасидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

30. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.

31. Агар зарур бўлса, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.

32. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.

33. Тузилган битимларнинг ягона реестри Вазирлик ва Агентлик томонидан юритилади. Ягона реестр юритиш тартиби Вазирлик ва агентликнинг қарори билан белгиланади.

34. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.

35. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик лицензия талаб этадиган фаолият турлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли лицензияни олади.

36. Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир маданият ва санъат соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.

37. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ва тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим бир йилдан кейин бекор қилинади.

38. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

 

5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

39. Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

ер майдонларини, бўш турган давлат маданият ва санъат муассасаларини, шунингдек, қурилиши тугаланмаган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бинолари ёки бинонинг бир қисмларини битим амал қиладиган муддатга олишга ҳамда улардан фойдаланишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси нодавлат маданият ва санъат муассасаси шаклида амалга оширилган тақдирда, моддий-техник ва услубий таъминланишга;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қуриш, қайта қуриш, замонавий моддий техника воситалар ва жиҳозлар харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида очилган алоҳида ҳисобварақдан ваколатли банки орқали имтиёзли кредитлар олишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

40. Хусусий шерик:

битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

нодавлат маданият ва санъат муассасасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиши;

шу турдаги давлат маданият ва санъат муассасаси учун асосий фаолияти бўйича юклатилган маданий хизматлар кўрсатиши;

нодавлат маданият ва санъат муассасасини юқори малакали кадрлари билан тўлдириш, маданий-маърифий фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;

маданий хизматларни юқори сифатини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратиши;

миллий менталитет ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда маданий хизмат кўрсатиш шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида маданият ва санъат соҳасидаги ижодий жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно.

41. Давлат шериги:

хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолашга;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

42. Давлат шериги:

хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиши;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қуриш, қайта қуриш, техник воситалар ва жиҳозларни харид қилиш учун хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

6-боб. Маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланиша ер участкаларини ажратиш тартиби

 

43. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун аҳоли жойлашган ҳудудида ер участкалари ажратилади.

44. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерикнинг — танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

45. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ёки туман (шаҳар) ҳокимияти хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

46. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий орган деб юритилади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

47. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.

48. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг жисмоний ва юридик шахс мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилдини шакллантиради ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

49. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

50. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши ва давлат хусусий шериклик лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, молиялаштирувчи органлар билан музокаралар олиб бориш;

маданият ва санъат соҳасида хусусий шерикка услубий, жумладн, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув режалар ва консультатив ёрдам бериши шарт.

51. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

аҳоли, айниқса, ёшлар учун билим ва кўникмалар олиш учун турли тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларини бир қисмини қоплаш учун уларнинг йиллик даромад ва харажатлари прогнозидан келиб чиқиб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

52. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.

 

7-боб. Бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаетган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича бериш тартиби

 

53. Давлат шериги давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини  инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича комиссия томонидан танлов ғолиб деб топилганлиги ҳақидаги маълумотларни бир кун ичида Давлат рақобат қўмитасининг худудий органларига юборилади.

54. Давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини  танлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади ҳамда қарор қабул қилингандан сўнг, хусусий шерик билан танлов шартларини тузиш  Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Давлат мулки  объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

55. Хусусий шерик томонидан давлат мулки объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида хусусий шерикга “тасарруф этиш ҳуқуқисиз” белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.

56. Хусусий шерик томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан ташкил этилган комиссия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиади. Комиссия ишининг якунлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома тузилади. Инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган ва инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ташкил этилган иш ўринларини сақлаб қолингандан кейин харидор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сотувчи томонидан “тасарруф этиш ҳуқуқи билан” белгиси киритилади.

57. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши ва давлат хусусий шериклик лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, молиялаштирувчи органлар билан музокаралар олиб бориш;

маданият ва санъат соҳасида хусусий шерикка услубий, жумладан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув режалар, тва консультатив ёрдам бериши шарт.

58. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

аҳоли, айниқса, ёшлар учун билим ва кўникмалар олиш учун турли тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларини бир қисмини қоплаш учун уларнинг йиллик даромад ва харажатлари прогнозидан келиб чиқиб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

59. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда маданият ва санъат муассасаларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

маданий хизмат кўрсатишда аҳоли қамровининг ўсиши.

 

8-боб. Давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (бино қисмларини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш тартиби

 

60. Давлат-хусусий шериклик бўйича 30 йиллик муддатга ижара ҳақининг “ноль” ставкасида фойдаланиш бўйича икки тарафлама ижара шартномаси бир иш куни ичида расмийлаштирилади.

61. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.

62. Объект хусусий шерикка берилади ва у томонидан объектнинг барча буюмлари ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади.

63. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказилади ва қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳужжат тузилган жой ва сана;

битим реквизитлари (тузилган сана, рақам);

давлат мулкининг техник ҳолати.

Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

64. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафталик муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.

65. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши ва давлат хусусий шериклик лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, молиялаштирувчи органлар билан музокаралар олиб бориш;

маданият ва санъат соҳасида хусусий шерикка услубий, жумладн, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув режалар, тва консультатив ёрдам бериши шарт.

66. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

аҳоли, айниқса, ёшлар учун билим ва кўникмалар олиш учун турли тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга

67. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) қайта қуриш, ҳудудни обод қилиш, давлат маданият ва санъат муассасасининг ўзини биносини таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек маданий хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган биноларни (корпусларни) битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш.

 

9-боб. Ишлаб турган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини доимий фойдаланишга бепул бериш тартиби

 

68. Нодавлат маданият ва санъат муассасалари ташкил этиш учун нодавлат маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ишлаб турган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудидаги ер участкалари тақдим этилади.

69. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган санадан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик — танлов ғолиби аризасини битимда кўрсатилган шартларда ер участкасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

70. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги объектни қуриш учун ер участкаси тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини юборади.

71. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

72. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.

73. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

74. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

75. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

76. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларини ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

77. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни обод қилиш, нодавлат маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш.

           

10-боб. Мавжуд давлат маданият ва санъат муассасаларини биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат маданият ва санъат муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини тақдим этиш тартиби

 

78. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат маданият ва санъат муассасасини қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.

79. Хусусий шерикка қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат маданият ва санъат муассасасини ташкил этиш учун бириктирилади.

80. Битим тузилгач, давлат шериги бир кунлик муддатда хусусий шерик-танлов ғолиби аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

81. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва Комиссиянинг қарорини объект қурилиши учун ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

82. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

83. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади

84. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг жисмоний ва юридик шахс мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилдини шакллантиради ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.  

85. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

86. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши ва давлат хусусий шериклик лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, молиялаштирувчи органлар билан музокаралар олиб бориш;

маданият ва санъат соҳасида хусусий шерикка услубий, жумладн, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув режалар ва бошқа шу каби масалалар ва консультатив ёрдам бериши шарт;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасин (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказо)

87. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат маданият ва санъат муассасаси қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

бириктирилган маданият ва санъат муассасасини оталиққа олиш, жумладан уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ашё, анжом ва бошқа зарур техник воситалар билан таъминлаш.

88. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасасига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

 

11-боб. Концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси
ёки бино ажратиш тартиби

 

89. Маданият ва санъат муассасаларини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.

Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.

Маданият ва санъат муассасасини қуриш учун хусусий шерикка аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирадиган ер участкаси тақдим этилади.

Маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.

Ер участкаси ёки бино бепул асосда тақдим этилади.

Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.

Маданият ва санъат муассасасини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.

Хусусий шерикнинг маданият ва санъат муассасасини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда концессия асосида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хусусий шерикка битимда кўрсатилган мазкур харажатларни тўлаш жадвали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишиб олиниши лозим.

90. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

91. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

маданият ва санъат нодавлат муассасаси харажатларини бир қисмини қоплаш учун уларнинг йиллик даромад ва харажатлари прогнозидан келиб чиқиб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

асосий фаолиятдан, шунингдек бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.

92. Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш, маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш.

93. Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан маданият ва санъат муассасаси давлат шериги мулкига ўтказилади.

 

12-боб. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

94. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

95. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерик тегишли ходимларининг олий ёки ўрта махсус маълумоти борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

96. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.

97. Битим хусусий шерик тегишли фаолият турлари бўйича лицензия олган кундан бошлаб кучга киради.

99. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт;

100. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш;

маданият ва санъат муассасасининг раҳбарлари ва ходимлари, созанда, хонанда, режиссёр, балетмейстер, артист, актёр, раққоса ва маданият ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга.

 

13-боб. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий
шерикликни амалга ошириш

 

101. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

102. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача кўмак бериш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат маданият ва санъат муассасаларига бепул ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.

103. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;

ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;

хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.

104. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йиллик муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

106. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

ўз ходимларининг фарзандларини оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасасига юборишда устуворликка эга бўлиш;

оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасаси иш режими ўзгаришини келишиш;

ўз хайр-эҳсонларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;

тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерикнинг солиқ солиш базаси бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасига ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида юбориладиган маблағлар суммасига камаяди.

107. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;

оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасаси фаолиятини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам юбормаслиги шарт.

108. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;

олинган хайр-эҳсонлар ҳисобини юритиши;

хайр-эҳсонлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек агар ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.

 

14-боб. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш

 

109. Давлат шериги нодавлат маданият ва санъат муассасасининг молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги барча зарур ҳисоб-китобларни ўз ичига олган давлат субсидиялари ажратилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиб, Комиссия ижобий қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерик билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга битим тузади.

110. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсиядиялар мазкур Низомнинг 4 банди иккинчи-бешинчи хатбошисига мувофиқ давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига ажратилади.

111. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар нодавлат маданият ва санъат муассасаси давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида фойдаланишга топширилгандан сўнг ва фаолиятини бошланган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ажратилади.

 Бунда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар:

давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этилган маданият ва истроҳат боғларига ва кинотеатрларга берилмайди;

давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларга ушбу йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун бюджетдан ажратиладиган меъёрлар ва тартиблар асосида (иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов, бошқа харажатлар) ажратилади;

112. Мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари негизида давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасалари учун мазкур давлат маданият муассасасига бюджетдан назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобланади.

113. Давлат шериги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига битимлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча талаб этиладиган харажатларни кўрсатган ҳолда тақдим этиб боради.

114. Бир вақтнинг ўзида хусусий шерик маҳаллий молия органини фаолият бошланганлиги ҳақида хабардор қилади, битимнинг кўчирма нусхасини ва келгуси йилдан бошлаб фаолият кўрсатиши бўйича молиявий режасини тақдим этади.

115. Хусусий шерик қўшимча тарзда ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасигача маҳаллий маданият органига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

116. Маҳаллий маданият органлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ нодавлат маданият ва санъат муассасасига субсидия ажратади.

 

15-боб. Якунловчи қоидалар

 

117. Вазирлик, Агентлик зарурат бўлса, хусусий шерик билан келишув бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар ва турли хил концерт-томошаларда ижтимоий кўмакка муҳтож оила ва уларнинг тўловининг имтиёзли ҳажмларини оширишга доир қисмига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

118. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
____»_______даги
_____сон
қарорига
3-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришдавлат дастурларини молиялаштириш жамғармасинингмахсус ҳисобварағи маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасида давлат хусусий шерикликни ривожлантириш учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3892-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Махсус ҳисобварақ маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган объектлар кесимида Маданият вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида фойдаланилади.

Махсус ҳисоб-варақмаблағларидан, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси руйхатида назарда тутилмаган объектлардан ташқари давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида кўрсатилган шаклларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ҳам фойдаланилиши мумкин.

3. Давлат шериги ҳамда хусусий шерик ўртасида давлат хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун тузилган битимга асосан тадбиркор ўзининг ваколатли тижорат банкига кредит маблағларини ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат этиши мумкин.

 

 

2-боб. Махсус ҳисобварақмаблағларидан фойдаланиш.

 

4. Махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар;

давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаш бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;

ҳалқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

3-боб. Жамғарма махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига маблағлар ажратиш тартиби

 

5.  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танлов якунлари бўйича шакллантирилган битимлар реестрини (кейинги ўринларда битимлар реестри деб юритилади) хусусий шерикнинг ваколатли тижорат банклари кесимида 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясига юборади.

6.  Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ҳамда тижорат банклари ўртасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 7 фоизли ставка бўйича битимлар реестрида кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун кредит маблағларини ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади.

7. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкига маблағ ажратиш бўйича бош келишувда банк ушбу маблағлардан тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида кредит бериш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.

8. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига кредит учун ажратиладиган маблағлар кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.

9. Тижорат банклари хусусий тадбиркордан кредит ажратиб бериш тўғрисидаги келиб тушган ариза бўйича буюртманомалар шакллантирадилар.

10. Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича буюртмаларни бош келишувга асосан Жамғармага тақдим этади.

11. Жамғарма тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан
3 банк иш кунида кредит ажратиш учун ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради.

12. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

13. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига келиб тушган аризани ўзининг кредит сиётига мувофиқ 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар “сўмда” ажратилади.

14. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

15. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Жамғармага ҳисобот топширади.

 

 

4-боб. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Жамғарма махсус ҳисоб рақамига маблағлар ажратиш тартиби

 

16. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва тижорат банклари ўртасида тузилган бош келишувга асосан 10 кун муддат ичида Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ўртасида кредит маблағларини махсус ҳисоб рақамга ўтказиб бериш бўйича шартномалар тузилади.

Бунда:

Ижро этувчи дирекцияси ва Жамғарма ўртасида тузиладиган шартномаларда Жамғарма махсус ҳисоб-рақамига давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун 2 фоизли кредит ставкасига асосан эркин муомаладаги валютада маблағларини ўтказиб бериш назарда тутилади;

Тижорат банклари томонидан Жамғармага кредит маблағларини белгиланган тартибда эркин муоламаладаги АҚШ долларида ўтказиб беради.

 17. Жамғарма тижорат банкларидан келиб тушган буюртманоларга асосан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Жамғармага пул маблағларини ўтказиб бериш учун тегишли равишда буюртманома юборади.

18. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси келиб тушган буюртманоларни 2 кун ичида кўриб чиқади ва зарур маблағларни Жамғарма маҳсус ҳисоб варағига ўтказиб беради.

 

5-боб. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақ маблағларини

қайтариш

 

19. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан Жамғарма билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.

20. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағларни қайтариш, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган график асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.

21. Жамғарма тадбиркорлик субъектларидан қайтарилган маблағларни 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қайтарилади.

 

 

6-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш

 

22. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси:

махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

махсус ҳисобварақ маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади, махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

 

7-боб. Якуний қоида

 

23. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
_____________даги

_____сон қарорига

4–ИЛОВА

 

 

Давлат–хусусий шерикчилик шартлари
асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларга
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар
ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат–хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда бюджетдан субсидиялар) ажратиш тартибини белгилайди.

2. Бюджетдан субсидияларни нодавлат маданият ва санъат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлари ва харажатларидан, маданий хизматларни кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалардан келиб чиқиб ажратилади.

Бюджетдан субсидиялар нодавлат маданият ва санъат муассасаларига давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида фойдаланишга топширилган ва фаолиятини бошланган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ажратилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

нодавлат маданият ва санъат муассасалари – давлат хусусий шерикчилик асосида юридик шахс сифатида ташкил этилган маданият ва санъат муассасаси;

маданият ва санъат муассасалари – театрлар, кинотеатрлар, цирклар, маданият ва истироҳат ҳамда ҳайвонот боғлари, тематик хиёбонлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият саройлари, кўргазма ва концерт заллари;

маданий хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома – нодавлат маданият ва санъат муассасалари ҳамда маданият бошқармалари ўртасида Маданият вазирлиги билан келишилган маданий хизматларни кўрсатиш бўйича муайян даврга тузаладиган шартнома.

маданий хизматлар – маданият бошқармалари томонидан муайян йил учун нодавлат маданият ва санъат муассасаларнинг аҳолига кўрсатадиган хизматлари рўйхати (спетакль, тўгараклар, гастроллар, кўчма намойишлар, байрам ва концерт тадбирлари ва бошқалар).

4. Бюджетдан субсидиялар:

давлат хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этилган маданият ва истроҳат боғлари, тематик хиебонлар ҳамда кинотеатрларга берилмайди;

давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларга ушбу йўналишдаги давлат маданият ва санъат муассасалари учун бюджетдан ажратиладиган меъёрлар ва тартиблар асосида (иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов ва бошқа харажатлар) ажратилади.

5. Нодавлат маданият муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1–иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

 

2-боб. Субсидияларни ҳисоблаш тартиби

6. Бюджетдан субсидиялар миқдорини белгилаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ҳудудда нодавлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатлари прогнозини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

7. Нодавлат маданият ва санъат муассасасини йиллик даромадлари ва харажатлари прогнозини ишлаб чиқишда маданий хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома, бюджетдан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативлари, коммунал хизматлар учун ва бошқа харажатлар меъёрларидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Ягона ижтимоий тўлов миқдори ҳақиқатда муассаса томонидан тўланадиган фоизда ҳисобга олинади.

8. Нодавлат маданият ва санъат муассасаси харажатларини суммасини ҳисоблашда “Асосий воситалар бўйича харажатлар” (Саҳна–томоша воситалари, декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ички кийимлар, пойабзаллар, париклар ва бошқалар бундан мустасно) ҳисобга олинмайди.

9. Нодавлат маданият ва санъат муассасаси харажатлари мазкур Низомнинг
7-бандида кўрсатилган талаб ва меъёрлардан ошган ҳолда ушбу маблағларнинг ошган қисми нодавлат маданият ва санъат муассасаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

10. Бюджетдан субсидиялар ҳар ойда нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг фаолият тури ва йиллик харажатлардан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда ажратилади:

а) теарт ва циркларда:

Тошкент шаҳрида – 30 фоизгача;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 40 фоизгача;

қолган ҳудудларда – 50 фоизгача.

б) ҳайвонот боғларида:

Тошкент шаҳрида – 40 фоизгача;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 50 фоизгача;

в) маданият саройлари, концерт заллари:

Тошкент шаҳрида – 40 фоизгача;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 50 фоизгача;

қолган ҳудудларда – 60 фоизгача;

г) маданият ва аҳоли дам олиш марказлари:

I-тип бўйича:

Тошкент шаҳрида – 30 фоизгача;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 40 фоизгача;

қолган ҳудудларда – 50 фоизгача;

II- ва III-тип бўйича:

Тошкент шаҳрида – 40 фоизгача;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 50 фоизгача;

қолган ҳудудларда – 60 фоизгача.

11. Маданий  хизматлар шартномасида йиллик харажатлар прогнозидан келиб чиқиб, бюджетдан субсидиялар ва ўз маблағлари ҳисобидан йўналтирилган маблағлар жадвали илова қилинади.

12. Молия йили давомида қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари
ва шартлари ўзгарган ҳолларда нодавлат маданият ва санъат муассасасини бюджетдан субсидия суммаси миқдори тегишли қисми қайта кўриб чиқилади.

13. Бюджетдан субсидиялар тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида “Маданият ва спорт” соҳаси бўйича назарда тутилади.

3-боб. Субсидияларни ажратиш тартиби

14. Нодавлат маданият ва санъат муассасаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат–хусусий шерикчилик тўғрисида келишув имзолагандан сўнг объектнинг фойдаланишга топширилиши ва фаолиятини бошланиш йилнинг кейинги йилидан субсидиялар ажратиш учун жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, хар йили
декабр ойида молия органларига ариза билан мурожаат қилади.

15. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг – юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий–ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисоб рақамлар реквизитлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан давлат–хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат маданият ва санъат муассасасини ташкил этиш тўғрисида имзоланган келишув нусхаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари томонидан тасдиқланган йиллик даромадлари ва харажатлари прогнози ва маданий хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;

нодавлат маданият ва саньат муассасаси тўғрисидаги маълумотлар (кадарстр ҳужжати, рўйхатга олиши гувоҳномаси) қуввати, фаолиятининг бошланиш санаси тўғрисидаги маълумотнома.

16. Молия органи нодавлат маданият ва санъат муассасасининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Нодавлат маданият ва санъат муассасига бюджетдан субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда бюджетдан субсидияни ажратиш графиги ва миқдори кўрсатилади.

17. Молия органи томонидан нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидия ажратиш нодавлат маданият ва санъат муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида бюджетдан субсидияларни ажратиш тўғрисида тузилган битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилади.

18. Нодавлат маданият ва санъат муассасаси тегишли вилоят, туман (шаҳар) молия бўлимларига ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда нодавлат маданият ва санъат муассасаси томонидан ҳақиқатда ишлатилган маблағлар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани тегишли маданият бўлинмалари билан келишилган ҳолда молия органларига тақдим этишади.

19. Молия органлари худуддаги нодавлат маданият ва санъат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, бюджетдан субсидияларни ажратиш учун мазкур Низомнинг 2–иловасига мувофиқ шаклда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10–санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

20. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида вилоят, туман (шаҳар) молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли маданият ва санъат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

21. Молия органлари бюджетдан субсидияларни маданий шартномалар жадвалида белгиланган харажатлар кўрсаткичларини бажарилишини инобатга олган ҳолда ажратади.

Бунда, нодавлат маданият ва санъат муассасаси маданият бўлимларига бюджетдан субсидиялар ва хусусий шерик томонидан ўз маблағлари ҳисобидан маданият ва санъат муассасаси фаолиятига йўналтирилган маблағлар тўғрисида чораклик (йиллик) ҳисобот тақдим этади.

Агар маданият бўлимлари томонидан тасдиқланган ҳисоботга мувофиқ хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган улуши бўйича маблағ ажратмаган тақдирда молия органлари бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдорини мутаносиб равишда камайтириш тўғрисида қарор қилади ва бу ҳақда нодавлат маданият ва санъат муассасаси ва маданият бўлимига хабар беради.   

22. Белгиланган муддатда бюджетдан субсидия олиш учун буюртманома тақдим этмаган нодавлат маданият ва санъат муассасасига кечиккан ойи учун бюджетдан субсидия ажратилмайди.

4-боб. Якуний қоидалар

23. Молия органларига бюджетдан субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотлар асослилиги ва тўғрилигига нодавлат маданият ва санъат муассасаси ҳамда тегишли маданият бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавоб беради.

24. Нодавлат маданият ва санъат муассасаси томонидан бюджетдан субсидия олиш учун молия органига тақдим этилган маълумотлар ва хужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.

25. Бюджетдан субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.

26. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

Низомга

1-ИЛОВА

 

Давлат–хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритаётган нодавлат маданият ва санъат муассасасиларига Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

 

Субъект

 

Тадбирлар

 

Бажариш

муддати

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Нодавлат маданият               ва санъат муассасаси

 

Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

 

заруратдан

келиб чиқиб

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

  

Молия органи

 

 

 

Ариза молия органига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва нодавлат маданият ва санъат муассасасига бюджетдан субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Шунингдек, нодавлат маданият ва санъат муассасига бюджетдан субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда бюджетдан субсидияни ажратиш графиги ва миқдори кўрсатилади.

 

 

 

5 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Нодавлат маданият               ва санъат муассасаси

 

 

 

Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда ҳақиқатда ишлатилган маблағлар тўғрисида ҳамда Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ бюджетдан субсидиялар олиш учун буюртманомани тегишли маданият бўлинмалари билан келишилган ҳолда молия органларига тақдим этади.

 

 

 

ҳисобот

ойидан

кейинги

ойнинг

5 санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Туман (шаҳар) молия бўлимлари

 

 

 

Нодавлат маданият ва санъат муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, бюджетдан субсидияларни ажратиш учун белгиланган тартибда бюджетдан субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг реестрини тузади ҳамда ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

 

 

 

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ғазначилик бўлинмаси

 

 

 

Ғазначилик бўлинмаси вилоят, туман (шаҳар) молия бошқармалари ва бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли номаданият ва санъат муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

 

 

 

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12 санасигача

   

 

Низомга

2-ИЛОВА

 

 

20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган

нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг

 

РЕЕСТРИ

  

Т/р

Субсидиялар ажратиладиган нодавлат маданият               ва санъат муассасаси номи

Жойлашган ери (почта манзили)

СТИР

Банк

реквизитлари

Нодавлат маданият               ва санъат муассасасининг ўтган ойдаги  касса харажати

Бюджетдан

ажратиладиган

субсидия

Нодавлат маданият               ва санъат муассасаси ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилган маблағ

А

1

 

2

3

4

5

6

7=5*­­__%

8

9=5*­­__%

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар) молия бўлими мудири

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

Туман (шаҳар) молия бўлими бош ҳисобчиси

 

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

 

20__ йил "____" ___________

Umumiy takliflar

1562