ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
592 Хокимият Музрабадского района 21/09/2018 06/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019 йилда Музработ туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-592

2019 йилда Музробот туманидаги ижтимоий муҳофазага  муҳтож, иш топишда қийналаётган    шахсларни ишга жойлаштириш учун иш   ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

         

             Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  қарори ижросини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилда туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018 йил 15 сентябрдаги 336-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги  Қонуннинг 6-моддасига асосан

                                     

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

 

                    1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги  Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Музработ туманидаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 138 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

                   ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали  ота-оналар учун 27 фоиз (37 киши);

                   таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 60 фоиз (83 киши);

                   муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5 фоиз (7 киши);

                   ногиронлар учун 3 фоиз (4 киши);

               бандликка кўмаклашиш  туман  марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган    шахслар учун 2 фоиз (3 киши);

                  жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1,5 фоиз (2 киши);

                   одам савдосидан жабрланганлар учун  1,5 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

             2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болалари  бўлган  ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касби бўйича  тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;       

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

          3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини  белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

           4. Ушбу қарор ижросини бажармаган ташкилотларга нисбатан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

              5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш  сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгилансин:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш ўринлари барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисми бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши.    

           6. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (З.Азимов) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан  назоратни таъминласин.

              7. Туман ҳокимининг 2017 йил 10 октябрдаги 1390-сонли қарори 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилансин.

              8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга кириши белгилансин.

              9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Салимов зиммасига юклатилсин.

 

                                                                      Туман ҳокими                                              Э.Ж.Алимов

Umumiy takliflar

696