ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
586 Узбекистанский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-586

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сони 1123 нафарни ташкил этади 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

 ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 1,9 фоиз (219 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 3,8 фоиз (428 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,08 фоиз                     (9 киши); 

ногиронлар учун 3,5 фоиз (387 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 0,3 фоиз (33 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,4 фоиз (47 киши);

 2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши лозим, шу жумладан;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва
лавозимлар:

ҳисобчи, ўқитувчи, ҳамшира, шифокор, ҳайдовчи, компьютер оператори, тикувчи, ҳуқуқшунос, ходимлар ишлари бўйича инспектор, иктисодчи, менеджер, ишчи, электрик, чилангар, сартарош, боғбон, фаррош.

      4.  Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2019 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминла
ш, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан сўнг ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

5. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги, сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Мазкур қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Мирзакбаров) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

9.   Мазкур қарор “Яйпан овози” газетасида расмий эълон қилинсин.

10. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

11.Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                 Қ.Джураев.

 

 

                Ўзбекистон  туман ҳокимининг    
__._________.   2018  йилдаги
__-сонли қарорига  2-илова  
 
  "Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида" ги  низомга мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар руйхати.
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Узбекистон Пахта тозалаш заводи 496 49 9 19 1 15 2 3 0
2 Узбекистон туман давлат ветеринария булими 29 3 1 0 1 1 0 0 0
3 Узбекистон туман давлат санитария эпидимиология назорати маркази 84 8 2 2 0 3 0 1 0
4 Халк таълими булими 34 4 1 2 0 1 0 0 0
5 Маданият ишлари булими 56 6 2 2 0 2 0 0 0
6 Молия булими 24 3 1 1 0 1 0 0 0
7 Кудаш мурувват уйи 205 20 4 8 0 6 1 1 0
8 Ободонлаштириш бошкармаси 250 25 5 8 1 8 1 2 0
9 Туман тиббиёт бирлашмаси 3018 298 57 111 6 91 15 18 0
10 Вилоят силга карши кураш санаторийси 135 13 2 5 0 4 1 1 0
11 Узбекистон туман йул булими 58 6 2 2 0 2 0 0 0
12 Узбекистон туман Солик инспекцияси 65 7 2 3 0 2 0 0 0
13 Болалар ва усмирлар спорт мактаби 74 7 1 3 0 3 0 0 0
14 Бюжетдан ташкари пенсия Узбекистон туман булими 25 3 0 2 0 1 0 0 0
15 Узбекистон туман электр таъминоти 90 9 2 3 0 3 0 1 0
16 Узбекистон туман водийгаз таъминоти 85 8 2 2 0 3 0 1 0
17 Узбекистон туман почта алока тармоги 85 8 2 2 0 3 0 1 0
18 Узбекистон ер мулк кадастр 24 3 0 2 0 1 0 0 0
19 Узбекистон туман Агробанк 35 4 1 2 0 1 0 0 0
20 Узбекистон туман Халк банки 65 7 2 3 0 2 0 0 0
21 Узбекистон саноат ва иктисодиёт касб хунар коллежи 128 12 2 4 0 4 1 1 0
22 Узбекистон кишлок хужалик касб хунар коллежи 131 13 2 5 0 4 1 1 0
23 Узбекистон иктисодиет ва хизмат курсатиш касб хунар коллежи 106 11 2 3 0 4 1 1 0
24 Узбекистон иктисодиёт ва коммунал хужалиги касб хунар коллежи 124 12 2 4 0 4 1 1 0
25 Узбекистон тумани маиший хизмат касб-хунар коллежи 153 15 3 5 0 5 1 1 0
26 Узбекистон туман педагогика коллежи 105 10 2 3 0 3 1 1 0
27 Узбекистон агросаноат касб хунар коллежи 160 16 3 6 0 5 1 1 0
28 49-мактаб 115 12 2 4 0 4 1 1 0
29 27-мактаб 46 5 1 2 0 2 0 0 0
30 26-мактаб 117 11 2 3 0 4 1 1 0
31 22-мактаб 73 7 1 3 0 3 0 0 0
32 24-мактаб 106 11 2 3 0 4 1 1 0
33 21-мактаб 88 8 2 2 0 3 0 1 0
34 8-мактаб 106 11 2 3 0 4 1 1 0
35 20-мактаб 82 8 2 3 0 3 0 0 0
36 2-мактаб 95 9 2 3 0 3 0 1 0
37 1-мактаб 118 11 2 3 0 4 1 1 0
38 57-мактаб 80 8 2 3 0 3 0 0 0
39 29-мактаб 70 7 2 3 0 2 0 0 0
40 10-мактаб 78 8 2 3 0 3 0 0 0
41 18-мактаб 80 8 2 3 0 3 0 0 0
42 33-мактаб 85 8 2 2 0 3 0 1 0
43 6-мактаб 70 7 1 4 0 2 0 0 0
44 7-маткаб 70 7 1 4 0 2 0 0 0
45 17-мактаб 132 13 3 4 0 4 1 1 0
46 19-мактаб 68 7 1 4 0 2 0 0 0
47 25-мактаб 61 6 1 3 0 2 0 0 0
48 48-мактаб 60 6 1 3 0 2 0 0 0
49 11-мактаб 45 5 1 2 0 2 0 0 0
50 3-мактаб 62 6 1 3 0 2 0 0 0
51 16-мактаб 70 7 2 3 0 2 0 0 0
52 30-мактаб 60 6 1 3 0 2 0 0 0
53 36-мактаб 54 5 1 2 0 2 0 0 0
54 9-мактаб 42 4 1 1 0 2 0 0 0
55 14-мактаб 40 4 1 1 0 2 0 0 0
56 34-мактаб 36 4 1 1 0 2 0 0 0
57 43-мактаб 42 5 1 2 0 2 0 0 0
58 46-мактаб 58 6 1 3 0 2 0 0 0
59 51-мактаб 59 5 1 2 0 2 0 0 0
60 13-мактаб 80 8 2 3 0 3 0 0 0
61 31-мактаб 43 5 1 2 0 2 0 0 0
62 37-мактаб 76 7 1 3 0 3 0 0 0
63 4-мактаб 47 5 1 2 0 2 0 0 0
64 12-мактаб 52 5 1 2 0 2 0 0 0
65 15-мактаб 82 8 2 3 0 3 0 0 0
66 23-мактаб 52 5 1 2 0 2 0 0 0
67 35-мактаб 43 5 1 2 0 2 0 0 0
68 39-мактаб 44 5 1 2 0 2 0 0 0
69 38-мактаб 35 4 1 2 0 1 0 0 0
70 40-мактаб 50 5 1 2 0 2 0 0 0
71 41-мактаб 24 2 0 1 0 1 0 0 0
72 42-мактаб 44 4 1 1 0 2 0 0 0
73 45-мактаб 58 6 1 3 0 2 0 0 0
74 47-мактаб 55 5 1 2 0 2 0 0 0
75 50-мактаб 85 8 2 2 0 3 0 1 0
76 52-мактаб 50 5 1 2 0 2 0 0 0
77 53-мактаб 40 4 1 1 0 2 0 0 0
78 58-мактаб 40 4 1 1 0 2 0 0 0
79 59-мактаб 44 5 1 2 0 2 0 0 0
80 63-мактаб 37 4 1 1 0 2 0 0 0
81 60-мактаб 36 4 1 1 0 2 0 0 0
82 32-мактаб 44 5 1 2 0 2 0 0 0
83 56-мактаб 42 5 1 2 0 2 0 0 0
84 61-мактаб 43 5 1 2 0 2 0 0 0
85 62-мактаб 50 5 1 2 0 2 0 0 0
86 55-мактаб 50 5 1 2 0 2 0 0 0
87 44-мактаб 44 5 1 2 0 2 0 0 0
88 28-мактаб 40 4 1 1 0 2 0 0 0
89 5-мактаб 45 5 1 2 0 2 0 0 0
90 64-мактаб 40 4 1 1 0 2 0 0 0
91 65-мактаб 66 6 1 3 0 2 0 0 0
92 67-мактаб 50 5 1 2 0 2 0 0 0
93 66-мактаб интернат 48 5 1 2 0 2 0 0 0
94 23-мусика мактаби 68 6 1 3 0 2 0 0 0
95 3-МТМ 48 5 1 2 0 2 0 0 0
96 1-МТМ 34 3 1 1 0 1 0 0 0
97 2-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
98 4-МТМ 40 5 1 2 0 2 0 0 0
99 8-МТМ 42 5 1 2 0 2 0 0 0
100 9-МТМ 39 4 1 2 0 1 0 0 0
101 11-МТМ 31 3 1 1 0 1 0 0 0
102 15- МТМ 41 5 1 2 0 2 0 0 0
103 16-МТМ 37 4 1 1 0 2 0 0 0
104 19-МТМ 27 3 1 1 0 1 0 0 0
105 21-МТМ 26 3 0 2 0 1 0 0 0
106 30-МТМ 90 9 2 3 0 3 0 1 0
107 31-МТМ 32 3 1 1 0 1 0 0 0
108 34-МТМ 31 3 1 1 0 1 0 0 0
109 37-МТМ 27 3 1 1 0 1 0 0 0
110 10-МТМ 20 2 0 1 0 1 0 0 0
111 20-МТМ 27 3 1 1 0 1 0 0 0
112 22-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
113 28-МТМ 30 3 1 1 0 1 0 0 0
114 29-МТМ 21 2 0 1 0 1 0 0 0
115 33-МТМ 24 3 0 2 0 1 0 0 0
116 36-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
117 42-МТМ 26 2 0 1 0 1 0 0 0
118 43-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
119 26-МТМ 26 2 0 1 0 1 0 0 0
120 24-МТМ 22 2 0 1 0 1 0 0 0
121 7-МТМ 58 5 1 2 0 2 0 0 0
122 14-МТМ 20 2 0 1 0 1 0 0 0
123 17-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
124 23-МТМ 26 2 0 1 0 1 0 0 0
125 32-МТМ 24 3 0 2 0 1 0 0 0
126 38-МТМ 32 3 1 1 0 1 0 0 0
127 39-МТМ 22 2 0 1 0 1 0 0 0
128 40-МТМ 22 2 0 1 0 1 0 0 0
129 13-МТМ 35 4 1 2 0 1 0 0 0
130 35-МТМ 24 2 0 1 0 1 0 0 0
131 6-МТМ 20 2 0 1 0 1 0 0 0
132 18-МТМ 20 2 0 1 0 1 0 0 0
133 27-МТМ 25 3 0 2 0 1 0 0 0
134 5-МТМ 20 2 0 1 0 1 0 0 0
135 12-МТМ 35 4 1 2 0 1 0 0 0
  Жами : 11208 1123 219 428 9 387 33 47 0

Umumiy takliflar

737