ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5771 Министерство транспорта Республики Узбекистан 05/08/2019 20/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида текширишлар ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш тўғрисида НИЗОМ
ID-5771

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг  2019 йил

.... августидаги ......–сон буйруғига

ИЛОВА  

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида текширишлар ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги     ПФ-5490-сонли  ҳамда “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги   2019 йил  1 февралдаги      ПФ-5647-сонли Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текшириладиган субъектларни “Текширувларни электрон рўйхатга олиш” ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш ва ваколатли орган рухсати билан ўтказиладиган текширувлар учун “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида хўжалик юритувчи субъектларни танлаш тартибини белгилайди.
  3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар кўлланилади:

 тадбиркорлик субъектлари – белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

текширув – тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;

ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари;

хавф – текширилувчи субъект фаолияти натижасида унинг оғир оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, инсон ҳаёти ёки соғлигига, атроф муҳитга ҳамда давлат мулкига зарар етказиш эҳтимоли;

         хавф даражасини белгилаш мезонлари – текширилувчи субъектнинг бевосита фаолияти билан боғлиқ бўлган соҳа ривожи хусусиятлари, бу ривожланишга таъсир этувчи омиллар, текширилувчи субъектни турли гуруҳ ва тоифа хавф даражасига киритишга имкон берувчи сон ва сифат кўрсаткичлари мажмуи;

хавфлилик омиллари хавфсизликнинг бузилишига олиб келувчи эҳтимоллар ва унинг оқибатларининг оғирлик даражасини ифодаловчи хавф ўлчови;

хавфлилик даражаси содир бўлиш даражаси (ёки эҳтимоллилик),
бу орқали содир бўлаётган хавфли воқеалар, ҳамда бу хавфли воқеаларнинг оқибатлари (натижалари)
.

 

2-боб. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида субъектларни танлаш тамойиллари

 

4. Қонун  ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ ўз фаолияти жараёнида темир йўл меъёрлари, қоидалари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши лозим бўлган давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар Инспекция назорати остидаги субъектлар тоифасига киради.

5. Инспекция назорати остидаги субъектларда текширувлар, “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари, лицензия талаблари ва шартлари  бузилиш  холатлари тўғрисида, шунингдек оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар асосида, ваколатли орган билан келишилган ҳолда, қуйидаги иккита гуруҳда амалга оширилади:

Биринчи гуруҳ: Темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари сўнгги икки йил давомида поездлар ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари, поездлар ҳалокати, авариялар, ишдаги алоҳида нуқсонлар, ишдаги нуқсон ҳолатларига йўл қўйилганлиги, тасарруфидаги темир йўлларининг узунлиги, ҳаракат таркибларининг (локомотив, дрезина, вагон
ва бошқа темир йўлда ҳаракатланувчи таркиблар) мавжудлиги, портловчи, хавфли (нефт, газ, кимё ва бошқа зарарли маҳсулотлар) юкларни
ёки йўловчиларни ташиш, темир йўллари аҳоли яшайдиган ҳудудлардан ўтиши, темир йўллари табиий оғир шароитли ҳудудларда жойлашганлиги, тасарруфида темир йўл кесишмалари мавжудлиги, лицензия талаблари ва шартлари  бузилиши,  кадрлар масаласи (ходимларни касбга тайёрлаш йўлга қўйилмаган, махсус маълумот, кўникма ва тажрибага эга бўлмаган) омилларидан келиб чиққан ҳолда III тоифага бўлинади:

I-тоифа: Текширувлар темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари хавфлилик даражаси юқори бўлган, мазкур Низомга    1-иловада белгиланган хавфлилик омиллари тахлили натижалари асосида танланиб, ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.

II-тоифа: Текширувлар темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари хавфлилик даражаси ўртача бўлган, мазкур Низомга    1-иловада белгиланган хавфлилик омиллари таҳлили натижалари асосида танланиб, ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.

III-тоифа: Текширувлар Темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари хавфлилик даражаси паст бўлган, мазкур Низомга        1-иловада белгиланган хавфлилик омиллари таҳлили натижалари асосида танланиб, ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Иккинчи гуруҳ: Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари, микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликларида текширувлар, ҳаракат хавфсизлиги бузилишларига йўл қўйилган ҳолатларда, ваколатли орган
билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектларини маълум гуруҳ, тоифага ажратиш белгиланган хавфлилик даражаси омиллари бирликлари ва уларнинг йиғиндилари асосида амалга оширилади.

 

3-боб. Тадбиркорлик субъектларини хавфлилик омиллари параметрларини ҳисоблаш тамойиллари асосида хавф даражасини белгилаш мезонлари

 

6. Тадбиркорлик субъектларини гуруҳ, тоифага ажратишнинг хавфлилик даражаси омиллари бирликлари мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.

Темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган корхоналар мазкур Низомга 1-иловадаги жадвалда кўрсатилган параметрлар асосида таҳлил қилинади, хавфлилиги бўйича гуруҳ, тоифаларга ажратилади ҳамда уларнинг рўйхати тузилади.

Хавфлилик параметрларининг бирликлари йиғиндиси 12 ва ундан юқори бўлса, Инспекция назорати остидаги субъектлар биринчи гуруҳ
I-тоифага кирувчи
тадбиркорлик субъектлари ҳисобига киритилади.

Хавфлилик параметрларининг бирликлари йиғиндиси 8 дан 12 гача бўлса, Инспекция назорати остидаги субъектлар биринчи гуруҳ II-тоифага кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига киритилади.

Хавфлилик параметрларининг бирликлари йиғиндиси 5 дан 8 гача бўлса, Инспекция назорати остидаги субъектлар биринчи гуруҳ III-тоифага кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига киритилади.

Хавфлилик параметрларининг бирликлари йиғиндиси 5 дан кам бўлса, Инспекция назорати остидаги субъектлар иккинчи гуруҳга кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига киритилади.

Инспекция назорати остидаги тадбиркорлик субъектлари “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари,  шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар асосида танланиб, уларда текширувлар ваколатли орган билан келишилган ҳолда  ўтказилади.

7. Келгусида “хавфни таҳлил этиш” тизими билан танланадиган субъектлар рўйхати Инспекция ва ҳудудий бўлинмаларида мавжуд маълумотларни (олдинги текшириш якунлари, профилактика ишлари  ўтказиш жараёнида аниқланган маълумотлар, поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилиши ҳолатларига йўл қўйган, юридик ва жисмоний шахслар маълумотларига асосан ва х.к.) батафсил таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.

8. “Хавфни таҳлил этиш” тизими билан танланган тадбиркорлик субъектлари рўйхати асосида Инспекция томонидан йилнинг ҳар чораги учун текширишлар режа-жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган чорак режа-жадвалига киритилган тадбиркорлик субъектларидаги текширувлар “Текширувларни электрон рўйхатга олиш” ягона тизими орқали ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.

9. “Хавфни таҳлил этиш” тизими билан танланган тадбиркорлик субъектлари рўйхати, фаолиятини юритмаётганлиги, тугатилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолият турини ўзгартирганлиги, банкрот деб эътироф этилганлиги каби сабабларга кўра, доимий равишда ўзгартирилиб, янгиланиб борилади.

           

10. Текширув учун таклиф этилаётган субъектларнинг фаолияти ва “Хавфни таҳлил этиш” тизими асосидаги таҳлилларга оид маълумотларнинг тўғрилиги бўйича Инспекция ва тегишли ҳудудий бўлинманинг масъул ходимлари жавобгардир.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

11. Текширишлар ўтказиш учун “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида тадбиркорлик субъектларни танлаш Инспекциянинг текширишлар бўйича масъул ходимлари томонидан, мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилиши шарт.

12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

 

 

2019 йил “____” ___________

 

 

 

 

 

 

Д.Касимов

 

 

 

 

 

Савдо-саноат

палатаси раиси

 

 

2019 йил “____” ___________

 

 

А. Икрамов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан «хавфни таҳлил этиш» тизими асосида текширишлар ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш тўғрисидаги низомга

1-илова

 

Тадбиркорлик субъектларини гуруҳ, тоифага ажратиш хавфлилик даражаси омиллари

 

Омиллар номланиши

Сон бирликлари билан белгиланиши

Даража

1

Темир йўл соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектларида охирги икки йил давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари  поездлар ҳалокати,  авариялар, ишдаги алоҳида нуқсонлар, ишдаги нуқсон ҳолатларига йўл қўйилганлиги 

3

Юқори

2

Темир йўллари узунлиги 5 километрдан ортиқ

2,5

Юқори

3

Темир йўллари узунлиги 2 километрдан ортиқ

2

Ўрта

4

Темир йўллари узунлиги 1 километрдан ортиқ

1,5

Паст

5

Темир йўллари узунлиги 1 километргача

0,5

Паст

6

Ҳаракат таркиби (локомотив, дрезина, вагон ва бошқа темир йўлда харакатланувчи таркиблар)

2,5

Юқори

7

Йўловчиларни ташиш

3

Юқори

8

Портловчи юкларни ташиш

3

Юқори

9

Хавфли (нефт, газ, кимё ва бошқа зарарли махсулотлар) юкларни ташиш

2

Ўрта

10

Темир йўллари аҳоли пунктларидан ўтадиган

2

Ўрта

11

Табиий оғир шароитли ҳудудларда жойлашган

2

Ўрта

12

Инсон омиллари (ходимларни касбга тайёрлаш йўлга қўйилмаган, махсус маълумот, кўникма ва тажрибага эга бўлмаган)

2

Ўрта

13

Темир йўлнинг автомобиль йўллари билан кесишмалари мавжуд

2

Ўрта

 

Umumiy takliflar

385