ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5766 Хокимият Норинского района 05/08/2019 20/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-5766

ЛОЙИҲА

 

 

НОРИН  ТУМАНИ  ХОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ

 

“____” ___________2019 йил                          №____                 Норин тумани

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб

қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони
261 нафарни ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 0,3 фоиз (10 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 10 та бўлганлиги сабабли, келгусида 15 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3 фоиз (189 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,1 фоиз (41 киши); ‎

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,01 фоиз (6 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 5 фоиз (30 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,1 фоиз (6 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,1 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, электрчи, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (У.Абдуллаев) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Норин овози” газетасида расман эълон қилинсин
ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Нурматов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                          Д.Кадиров

Туман ҳокимининг 2019 йил

                                                                                              __________ даги ___ -cонли

                                                                                                             қарорига   1-илова

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

 

 

 

Комиссия раиси

  1.  

Ж.Нурматов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

              Комиссия раисининг ўринбосари

  1.  

У.Абдуллаев

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

Комиссия аъзолари

  1.  

С.Сидиқов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

  1.  

Ж.Нурмухамедов

-

 

Туман халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

  1.  

Ш.Маматқулов

-

Туман ҳокимлиги хузуридаги Жазони ижро этиш жойларидан  бўшатилган шахсларда ижтимоий  кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари  ўринбосари

  1.  

В.Нуралиев

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

  1.  

Ш.Эргашев

-

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  мутахассиси, комиссия котиби.

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 

 

Туман ҳокими

биринчи ўринбосари                                                                   Ж.Нурматов

                            Туман ҳокимининг
                              2019  йил  _________даги
                            сонли қарорига 2-илова
                                   
Норин туманида "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2019 йилга белгиланган квота иш ўринлари 
Р Ў Й Х А Т И    
                                   
т/р Ташкилотлар Жами ишловчилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони  Шу жумладан
Ногиронлар учун  Таълим муассасаларини тугатганлар ёшлар учун Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун  Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун
сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи
1 Тумандаги 1-сон умумий ўрта-таълим мактаби 122 8,54 3,6 3,0 4,0 3,3 1 0,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
2 Тумандаги 2-сон умумий ўрта-таълим мактаби 88 6,16 2,6 3,0 2,5 2,8 1 1,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
3 Тумандаги 3-сон умумий ўрта-таълим мактаби 34 2,38 1,0 3,0 1,0 2,9 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
4 Тумандаги 4-сон умумий ўрта-таълим мактаби 48 3,36 1,5 3,0 1,0 2,1 1 2,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
5 Тумандаги 5-сон умумий ўрта-таълим мактаби 37 2,59 1,1 3,0 1,0 2,7 0,5 1,4 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
6 Тумандаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби 47 3,29 1,4 3,0 1,5 3,2 0,5 1,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
7 Тумандаги 6-сон умумий ўрта-таълим мактаби 38 2,66 1,2 3,0 1,0 2,6 0,5 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
8 Тумандаги 7-сон умумий ўрта-таълим мактаби 40 2,8 1,2 3,0 1,0 1,0 0,5 1,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
9 Тумандаги 9-сон умумий ўрта-таълим мактаби 39 2,73 1,2 3,0 1,0 2,6 0,5 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
10 Тумандаги 10-сон умумий ўрта-таълим мактаби 35 2,45 1,1 3,0 1,0 2,9 0,5 1,4 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
11 Тумандаги 11-сон умумий ўрта-таълим мактаби 49 3,43 1,5 3,0 1,5 3,1 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
12 Тумандаги 12-сон умумий ўрта-таълим мактаби 52 3,64 1,6 3,0 1,5 2,9 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
13 Тумандаги 13-сон умумий ўрта-таълим мактаби 37 2,59 1,1 3,0 1,0 2,7 0,5 1,4 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
14 Тумандаги 14-сон умумий ўрта-таълим мактаби 45 3,15 1,4 3,0 1,0 2,2 0,5 1,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
15 Тумандаги 15-сон умумий ўрта-таълим мактаби 42 2,94 1,3 3,0 1,0 2,4 0,5 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
16 Тумандаги 16-сон умумий ўрта-таълим мактаби 68 4,76 2,1 3,0 2,0 2,9 0,5 0,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
17 Тумандаги 17-сон умумий ўрта-таълим мактаби 50 3,5 1,5 3,0 1,5 3,0 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
18 Тумандаги 18-сон умумий ўрта-таълим мактаби 24 1,68 0,7 3,0 1,0 4,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
19 Тумандаги 19-сон умумий ўрта-таълим мактаби 50 3,5 1,5 3,0 1,5 3,0 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
20 Тумандаги 20-сон умумий ўрта-таълим мактаби 54 3,78 1,6 3,0 1,5 2,8 0,5 0,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
21 Тумандаги 21-сон умумий ўрта-таълим мактаби 39 2,73 1,2 3,0 1,0 2,6 0,5 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
22 Тумандаги 22-сон умумий ўрта-таълим мактаби 41 2,87 1,3 3,0 1,5 3,7 0,5 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
23 Тумандаги 23-сон умумий ўрта-таълим мактаби 43 3,01 1,3 3,0 1,0 2,3 1 2,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
24 Тумандаги 24-сон умумий ўрта-таълим мактаби 29 2,03 0,9 3,0 1,6 5,5 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
25 Тумандаги 25-сон умумий ўрта-таълим мактаби 61 4,27 1,8 3,0 1,9 3,1 0,5 0,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
26 Тумандаги 26-сон умумий ўрта-таълим мактаби 59 4,13 1,8 3,0 1,5 2,5 0,5 0,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
27 Тумандаги 27-сон умумий ўрта-таълим мактаби 79 5,53 2,4 3,0 2,5 3,2 0,5 0,6 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
28 Тумандаги 28-сон умумий ўрта-таълим мактаби 42 2,94 1,3 3,0 1,0 2,4 0,8 1,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
29 Тумандаги 29-сон умумий ўрта-таълим мактаби 46 3,22 1,4 3,0 1,0 2,2 0,8 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
30 Тумандаги 30-сон умумий ўрта-таълим мактаби 31 2,17 0,9 3,0 0,7 2,3 0,5 1,6 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
31 Тумандаги 31-сон умумий ўрта-таълим мактаби 47 3,29 1,4 3,0 1,5 3,2 0,5 1,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
32 Тумандаги 32-сон умумий ўрта-таълим мактаби 38 2,66 1,2 3,0 1,0 2,6 0,5 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
33 Тумандаги 33-сон умумий ўрта-таълим мактаби 53 3,71 1,6 3,0 1,4 2,6 0,5 0,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
34 Тумандаги 34-сон умумий ўрта-таълим мактаби 33 2,31 1,0 3,0 1,0 3,0 0,5 1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
35 Тумандаги 35-сон умумий ўрта-таълим мактаби 40 2,8 1,2 3,0 1,0 2,5 0,6 1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
36 Тумандаги 36-сон умумий ўрта-таълим мактаби 41 2,87 1,3 3,0 1,0 2,4 0,5 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
37 Тумандаги 37-сон умумий ўрта-таълим мактаби 82 5,74 2,5 3,0 2,5 3,0 0,7 0,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
38 Тумандаги 38-сон умумий ўрта-таълим мактаби 30 2,1 0,9 3,0 0,6 2,0 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
39 Тумандаги 39-сон умумий ўрта-таълим мактаби 51 3,57 1,6 3,0 1,4 2,7 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
40 Тумандаги 40-сон умумий ўрта-таълим мактаби 100 5,2 3,0 3,0 1,5 1,5 0,7 0,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
41 Тумандаги 41-сон умумий ўрта-таълим мактаби 45 3,15 1,4 3,0 1,1 2,4 0,6 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
42 Тумандаги 42-сон умумий ўрта-таълим мактаби 60 4,2 1,8 3,0 1,7 2,8 0,7 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
43 Тумандаги 43-сон умумий ўрта-таълим мактаби 52 3,64 1,6 3,0 1,4 2,7 0,6 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
44 Тумандаги 44-сон умумий ўрта-таълим мактаби 62 4,34 1,9 3,0 1,6 2,6 0,8 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
45 Тумандаги 14-сон давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаб интернати 60 4,2 1,8 3,0 1,7 2,8 0,7 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
46 Туман Халқ таълим бўлими  31 2,17 0,9 3,0 0,6 1,9 0,6 1,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
47 Туман қишлоқ хўжалиги бўлими 10 0,3 0,0 0,0 0,3 0,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
48 Hорин туман тиббиёт бирлашмаси 1256 87,92 10,0 3,0 57,9 4,6 16 1,3 1 0,1 1 0,1 1 0,1 1 0,1
49 Норин туман "Электор таъминоти" корхонаси 58 4,06 1,8 3,0 1,2 2,1 1 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
50 Hорин туман ободонлаштириш бошқармаси 194 13,58 2,0 3,0 1,7 0,9 6 3,1 1 0,5 0,5 0,3 1 0,5 1 0,5
51 Туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази 66 4,62 2,0 3,0 1,6 2,4 1 1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
52 Hорин туман ветеринария бўлими 30 2,1 0,9 3,0 0,6 2,0 0,6 2,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
53 “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси туман филилали 69 4,83 2,1 3,0 1,0 1,4 1,7 2,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
  Жами 3449 239 10 0, 3 189 3, 0 41 1, 1 6 1 6 0 6 1 2 1
                                   
                                   
  Туман ҳокимининг  ўринбосари           С.Сиддиқов    
                                   
                                   
  Норин туман Ахоли бандлигига  кўмаклашиш маркази директори         У.Абдуллаев    

Umumiy takliflar

337