ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
572 Хокимият Джизакской области 20/09/2018 07/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жиззах шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақини ошириш тўғрисида
ID-572

ЛОЙИҲА

Жиззах шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар

ташиш ҳақини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 сентябрдаги 05/1-3343-сонли розилик хатига асосан шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ва транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш, йўловчи ташиш транспорти хизматларига тарифларни асосли шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Жиззах шаҳрида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли шаҳар йўналишидаги автобусларда йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари ҳар бир йўловчи учун 1000 (минг) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Рахмонқулов ва Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ва корхоналарга ушбу тарифларни жорий қилиш вазифаси топширилсин.

3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Рахмонқулов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Салиев

Umumiy takliflar

635