ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
567 Хокимият Гурланского района 20/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-567

 

 

Г У Р Л А Н    Т У М А Н И    Ҳ О К И М И    Қ А Р О Р И     

           

2018 йил                 №                                                                             Гурлан шаҳарчаси        №                              

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори  билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

 

                                                                ҚАРОР  ҚИЛАМАН:                         

 

1. Гурлан туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар ва муассасалар ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда                      221 кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 37.56 фоиз (83 киши);

      таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 37.10 фоиз (82 киши);

      муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9.95фоиз (22 киши);

      ногиронлар учун 4,98 фоиз (11 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,81 фоиз (4 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2.98 фоиз (7 киши);

кичик ёшли болалари булган ишламайдиган аёллар учун 3.17 фоиз (9 киши)

одам савдосидан жабрланганлар учун 0,9 фоиз (2 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1,65 фоиз (4 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабодаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. 

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

7. Бандликка кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучка кириши муносабати билан  туман ҳокимининг 2017 йил 30 сентябрдаги 2276-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Гурлан ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.

10. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Э.Рахматиллаев);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг gurlan.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Бандликка кўмаклашиш туман маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.  

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  А.Алламов зиммасига юклатилсин.

                                                          

 

Гурлан туман ҳокими в.б                                     Қ.Мадрахимов

 

     
2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш                                          1- илова
Т/р Корхона, ташкилот, муассасалар номлари Улардан жами ишловчилар сони Банд қилинадиган иш ўринлари жами шу жумладан
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар таълим муассасаларини тўгатган ёшлар Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар Ногиронлар Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар Кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар Одам савдосидан
 жабрланганларни
 иш билан таъминлаш
Ижтимоий аҳамиятли
касалликлар билан оғриётганлар
1 Пахта тозалаш ОАЖ 384 22 8 4 3 2 1 2 0 1 1
2 Ободонлаштириш бошқармаси 237 14 6 3 2 1 0 1 0 1 0
3 Гурлан ДСЭНМ 118 8 3 1 0 1 1 1 0 0 1
4 Туман тиббиёт бирлашмаси 954 44 20 14 2 3 1 2 0 0 2
5 Қорамази-қиличбай ИТБ 162 7 2 2 1 1 0 1 0 0 0
6 Туман маданият ва спорт ишлари бўлими 40 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
7 Ветенария бўлими 43 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
8 ОАТБ Агробанк Гурлан филиали 44 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
9 АТ Халк Банки Гурлан  филиали 53 2 0 1 0 0 0 0 1 0 0
10 ТИФ Миллий Банк Гурлан филиали 27 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
11 Туман йул таъмирлаш ва фойдал.корхона 76 4 0 1 2 0 1 0 0 0 0
12 9-сон Болалар мусика ва санъат мактаби 57 2 0 1 1 0 0 0 0 0 0
13 2 - сон умумтаълим мактаби 84 3 1 1 1 0 0 0 0 0 0
14 9 - сон умумтаълим мактаби 57 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
15 10 - сон умумтаълим мактаби 66 2 0 2 0 0 0 0 0 0 0
16 11 - сон умумтаълим мактаби 65 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
17 12 - сон умумтаълим мактаби 55 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
18 16 - сон умумтаълим мактаби 75 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
19 15 - сон умумтаълим мактаби 73 3 1 1 0 1 0 0 0 0 0
20 1 - сон умумтаълим мактаби 106 4 1 1 1 0 0 0 1 0 0
21 6- сон  АФЧУИ мактаб 73 3 2 1 0 0 0 0 0 0 0
22 42- сон  АФЧУИ мактаб 85 3 1 1 1 0 0 0 0 0 0
23 18 - сон умумтаълим мактаби 94 4 1 1 1 1 0 0 0 0 0
24 3 - сон умумтаълим мактаби 91 4 0 2 1 0 0 0 1 0 0
25 4 - сон умумтаълим мактаби 83 3 1 1 1 0 0 0 0 0 0
26 5 - сон умумтаълим мактаби 99 4 2 2 0 0 0 0 0 0 0
27 7 - сон умумтаълим мактаби 96 4 1 2 1 0 0 0 0 0 0
28 8- сон умумтаълим мактаби 90 3 0 2 0 1 0 0 0 0 0
29 19- сон умумтаълим мактаби 89 3 1 2 0 0 0 0 0 0 0
30 13 - сон умумтаълим мактаби 59 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
31 17 - сон умумтаълим мактаби 81 3 1 2 0 0 0 0 0 0 0
32 20 - сон умумтаълим мактаби 65 2 0 1 1 0 0 0 0 0 0
33 21 - сон умумтаълим мактаби 85 3 0 2 1 0 0 0 0 0 0
34 22 - сон умумтаълим мактаби 69 2 0 1 0 0 0 0 1 0 0
35 23 - сон умумтаълим мактаби 65 2 0 1 0 0 0 0 1 0 0
36 24 - сон умумтаълим мактаби 141 4 1 2 0 0 0 0 1 0 0
37 25 - сон умумтаълим мактаби 36 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
38 14 - сон умумтаълим мактаби 64 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
39 26 - сон умумтаълим мактаби 93 3 1 1 1 0 0 0 0 0 0
40 27 - сон умумтаълим мактаби 64 2 0 1 0 0 0 0 1 0 0
41 28 - сон умумтаълим мактаби 66 2 0 1 1 0 0 0 0 0 0
42 29 - сон умумтаълим мактаби 69 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
43 30 - сон умумтаълим мактаби 103 4 2 2 0 0 0 0 0 0 0
44 31 - сон умумтаълим мактаби 86 3 1 2 0 0 0 0 0 0 0
45 32 - сон умумтаълим мактаби 65 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
46 33 - сон умумтаълим мактаби 92 3 1 1 0 0 0 0 1 0 0
47 34 - сон умумтаълим мактаби 37 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
48 35 - сон умумтаълим мактаби 32 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
49 37 - сон умумтаълим мактаби 63 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
50 38 - сон умумтаълим мактаби 47 2 1 1 0 0 0 0 0 0 0
51 40 - сон умумтаълим мактаби 39 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
52 8-сон "Қуёшча " МТМ 32 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
53 9- сон "Ширинтой " МТМ 32 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
54 4-сон " Шодлик " МТМ 23 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
55 15 - сон "Шалола " МТМ 30 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
56 27-сон  "Орзу " МТМ 22 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
57 38-сон "Камалак"МТМ 20 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
58 26-сон"Бохор " МТМ 23 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
59 3-сон " Гулгунча " МТМ 27 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
60 5-сон "Тинчлик" МТМ 28 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
61 6-сон "Пахтаой" МТМ 23 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
62 37-сон "Ором" МТМ 25 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
63 11-сон "Нилуфар" МТМ 20 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
64 Баркамол авлод болалар маркази 42 1 0 1 0 0 0 0 0 0 0
65 24 - сон "Камалак " МТМ 27 1 1 0 0 0 0 0 0 0 0
66 36 - сон умумтаълим мактаби 72 3 1 1 0 0 0 0 1 0 0
  Жами 5543 224 83 82 22 11 4 7 9 2 4
        37,1 36,6 9,8 4,9 1,8 3,1 4,0 0,9 1,8
  Гурлан туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори:           Я.Акманова

 

Umumiy takliflar

799