ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
561 Бешарыкский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида.
ID-561

“ЛОЙИҲА”

 

“___” _______ 2018 йил                  №____                               Бешариқ шаҳар

 

 

 Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож  ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Ўзбекистон Республикасида “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя илиш тўғрисида”ги янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 53-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда Бандликка кумаклашиш  марказлари  фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги   186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлар тўплами,     2012 й., 44-сон, 507-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  2017 йилга иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг  6, 25-моддаларини қўллаб

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1.Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур ижтимоий ҳимояга муҳтож  ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
997  нафарини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

Ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 0,5 фоиз (19 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 3 фоиз (549 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,1 фоиз (39 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (325 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз (23 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,2 фоиз (40 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,2 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун–болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман  Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Азизова) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари  бўйича биринчи ўринбосари Ж.Бегматов  зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                 Р.К. Жўраев

                    2-илова
2019 йилда Беншарик тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Бешарик пахта тозалаш заводи 526 52 2 21 4 16 4 4 1
2 Бешарик Ветеринария бўлими 42 4 0 2 1 1 0 0 0
3 Бешарик  ДСЭНМ 79 7 0 5 0 2 0 0 0
4 Туман тиббиёт бирлашмаси 2239 222 5 126 8 67 5 10 1
5 Халк таълими бўлими 52 5 0 3 0 2 0 0 0
6 Маданият ишлари бўлими 38 3 0 2 0 1 0 0 0
7 Бешарик сихатгохи шуъба хўжалик жамияти 43 4 1 2 0 1 0 0 0
8 Рапкон сихатгохи шуъба корхонаси 42 4 0 3 0 1 0 0 0
9 Бешариктўкимачи  МЧЖ 200 19 0 9 2 6 1 1 0
10 Бешариктекстиль АЖ 613 61 6 33 2 18 1 1 0
11 Йўл хўжалиги пудрат ва таъмирлаш фойдаланиш корхонаси 75 7 0 3 1 2 0 1 0
12 Она бола сихатгохи 168 15 0 8 1 5 1 0 0
13 Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 161 16 0 2 0 5 1 8 0
14 Кишлок хўжалиги КХК 279 27 0 16 1 8 1 1 0
15 Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш КХК 86 8 1 3 0 3 1 0 0
16 Ижтимоий иктисодиёт коллежи 128 12 0 6 1 4 1 0 0
17 Тиббиёт коллежи 98 9 0 5 0 3 0 1 0
18 Хизмат кўрсатиш ва педагогика КХК 106 10 0 6 0 3 0 1 0
19 Автотранспорт коллежи 103 10 0 6 0 3 0 1 0
20 Компьютер технологиялари коллежи 68 6 0 3 1 2 0 0 0
21 Баркамол авлод болалар маркази 56 5 0 2 1 2 0 0 0
22 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 80 7 0 4 1 2 0 0 0
23 1-ижтимоий -гуманитар фанларга ихтисослаштирилган давлат умумий урта таълим мактаб-богча 98 9 0 5 1 3 0 0 0
24 23-умумий урта таълим мактаби 79 7 0 5 0 2 0 0 0
25 13-умумий урта таълим мактаби 134 13 1 7 1 4 0 0 0
26 8-умумий урта таълим мактаби 69 6 0 4 0 2 0 0 0
27 45-умумий урта таълим мактаби 61 6 0 3 1 2 0 0 0
28 29-умумий урта таълим мактаби 112 11 0 7 0 3 0 1 0
29 22-умумий урта таълим мактаби 67 6 0 4 0 2 0 0 0
30 5-умумий урта таълим мактаби 105 10 0 5 1 3 0 1 0
31 19-умумий урта таълим мактаби 112 11 0 7 0 3 0 1 0
32 27-умумий урта таълим мактаби 60 5 0 2 1 2 0 0 0
33 24-умумий урта таълим мактаби 73 7 1 3 0 2 1 0 0
34 3-умумий урта таълим мактаби 91 9 0 6 0 3 0 0 0
35 28-умумий урта таълим мактаби 90 8 0 4 1 3 0 0 0
36 20-умумий урта таълим мактаби 44 4 0 3 0 1 0 0 0
37 6-умумий урта таълим мактаби 98 9 0 5 1 3 0 0 0
38 17-умумий урта таълим мактаби 112 11 0 7 0 3 0 1 0
39 25-умумий урта таълим мактаби 61 6 0 4 0 2 0 0 0
40 11-умумий урта таълим мактаби 124 12 1 5 1 4 1 0 0
41 №1 умумий урта таълим мактаби 140 13 0 7 0 4 1 1 0
42 30-умумий урта таълим мактаби 68 6 0 3 1 2 0 0 0
43 35-умумий урта таълим мактаби 62 6 0 4 0 2 0 0 0
44 40-умумий урта таълим мактаби 77 7 0 5 0 2 0 0 0
45 32-умумий урта таълим мактаби 69 6 0 4 0 2 0 0 0
46 43-умумий урта таълим мактаби 60 5 0 3 0 2 0 0 0
47 42-умумий урта таълим мактаби 70 6 0 3 1 2 0 0 0
48 7-умумий урта таълим мактаби 68 6 0 4 0 2 0 0 0
49 37-умумий урта таълим мактаби 58 5 0 2 0 2 1 0 0
50 14-умумий урта таълим мактаби 63 6 0 4 0 2 0 0 0
51 18-умумий урта таълим мактаби 100 9 0 5 1 3 0 0 0
52 44-умумий урта таълим мактаби 135 13 0 6 1 4 1 1 0
53 9-умумий урта таълим мактаби 90 8 0 5 0 3 0 0 0
54 10-умумий урта таълим мактаби 114 11 1 6 0 3 0 1 0
55 №12 умумий урта таълим мактаби 87 8 0 5 0 3 0 0 0
56 15-умумий урта таълим мактаби 93 9 0 4 1 3 1 0 0
57 16-умумий урта таълим мактаби 98 9 0 4 0 3 1 1 0
58 33 умумий урта таълим мактаби 133 13 0 8 0 4 0 1 0
59 39-умумий урта таълим мактаби 65 6 0 4 0 2 0 0 0
60 26-умумий урта таълим мактаби 137 13 0 8 0 4 0 1 0
61 2-умумий урта таълим мактаби 122 12 0 7 0 4 0 1 0
62 48-умумий урта таълим мактаби 37 3 0 2 0 1 0 0 0
63 46 умумий урта таълим мактаб 48 4 0 3 0 1 0 0 0
64 49 умумий урта таълим мактаб 39 3 0 2 0 1 0 0 0
65 21-умумий урта таълим мактаби 62 6 0 4 0 2 0 0 0
66 47-умумий урта таълим мактаби 40 3 0 1 1 1 0 0 0
67 36-умумий урта таълим мактаби 44 4 0 3 0 1 0 0 0
68 Бешарик тумани 18-сонли Болалар мусика ва санъат мактаби 51 5 0 3 0 2 0 0 0
69 38-умумий урта таълим мактаби 45 4 0 2 1 1 0 0 0
70 34-умумий урта таълим мактаби 45 4 0 3 0 1 0 0 0
71 31-умумий урта таълим мактаби 32 3 0 2 0 1 0 0 0
72 41-умумий урта таълим мактаби 55 5 0 3 0 2 0 0 0
73 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
74 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 38 3 0 2 0 1 0 0 0
75 22-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 33 3 0 2 0 1 0 0 0
76 34-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 25 2 0 1 0 1 0 0 0
77 42-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 30 2 0 1 0 1 0 0 0
78 20-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 24 2 0 1 0 1 0 0 0
79 13-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
80 6-сонли махсус мактабгача таълим муассасаси 48 4 0 3 0 1 0 0 0
81 8-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 54 5 0 3 0 2 0 0 0
82 36-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
83 40-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
84 32-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
85 17-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
86 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 35 3 0 2 0 1 0 0 0
87 5-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 38 3 0 2 0 1 0 0 0
88 14-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 34 3 0 2 0 1 0 0 0
89 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 39 3 0 2 0 1 0 0 0
90 57-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 21 2 0 1 0 1 0 0 0
91 49-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
92 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 25 2 0 1 0 1 0 0 0
93 26-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
94 19-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
95 45-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
96 41-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
97 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 26 2 0 1 0 1 0 0 0
98 30-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
99 31-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
100 33-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
101 39-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 30 2 0 1 0 1 0 0 0
102 35-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 30 2 0 1 0 1 0 0 0
103 15-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 25 2 0 1 0 1 0 0 0
104 27-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 21 2 0 1 0 1 0 0 0
105 21-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 27 2 0 1 0 1 0 0 0
106 16-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
107 25-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 31 3 0 2 0 1 0 0 0
108 4-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0
109 11-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
110 38-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 23 2 0 1 0 1 0 0 0
111 44-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
112 12-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 35 3 0 2 0 1 0 0 0
113 37-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 29 2 0 1 0 1 0 0 0
114 43-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
115 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 39 3 0 2 0 1 0 0 0
116 29-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 22 2 0 1 0 1 0 0 0
117 47-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 20 2 0 1 0 1 0 0 0
118 Бешарик тумани Мактабгача таълим булими 45 4 0 3 0 1 0 0 0
119 Табиий ва гуманитар фанларга ихтисослаштирилган 1-сонли давлат умумтаълим мактаби 51 5 0 3 0 2 0 0 0
    10637 997 19 549 39 325 23 40 2

Umumiy takliflar

748