ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5609 Хокимият Касбийского района 02/08/2019 17/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном бериш ҳақида
ID-5609

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорининг ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,10,25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 04 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорининг ва Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарорининг ижросини таъминлаш Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни мақсадида туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном берилсин.(рўйхат илова қилинади)

2. Аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сонли қарори билан тасдиқланган “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида”ги намунавий низом талабларига амал қилинсин.

3. Туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном беришда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқ расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар маълумотлари асосида туман аҳоли пунктлари кўча-йўл тармоғи элементлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш ишлари амалга оширилсин.

4.Касби туман Юксалиш МФЙ кенгаши йиғилишининг 2019 йил 24 майдаги йиғилиш баён маълумот учун қабул қилинсин. Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинини худудида жойлашган “Агроучастка” массивига “Янги хаёт” номи берилсин.

5.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Қурбонов), ҳоким ўринбосари (М.Амиров), “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали бошлиғи (Т.Чўпанов), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (Б.Эшонқулов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2 кун муддатда туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном бериш жараёнини якунига етказсин.

6.Туман ўзини-ўзи бошқариш органлари “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном берган ҳолда ички ишлар бўлими маълумотлар ахборот базаси кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

7.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Қурбонов), ҳоким ўринбосари (А.Амиров) ушбу қарорнинг 5-бандига мувофиқ аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементларига ном бериш натижасида тўпланган ахборотни ички ишлар бўлимининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган зарур хоналар ва ходимлар ажратсин ва “Ермулккадастр” ДК Касби туман филиали билан биргаликда кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрининг “Электрон ҳукумат” тизимига интеграциялашувини таъминласинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Б.Қурбонов ва туман ҳокимининг ўринбосари М.Амиров зиммаларига юклансин.

Umumiy takliflar

255