ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
560 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 20/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-560

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги

ПҚ-3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш

ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш. Кудбиев

Тошкент ш.,

2018 йил “___” __________,

___-сон

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил ___ __________даги  ___-сонли буйруғига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 июлдаги ПҚ-3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандига мувофиқ ишсизлик бўйича суғурталаш тизимини жорий этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Ишсиз шахслар ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар;

Жамғарма – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

Субсидия – Жамғарма маблағлари ҳисобига аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ишсизликни камайтириш, ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, ишсиз шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга юборган иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш учун мақсадли беғараз бир марталик тўланадиган пул маблағлари;

АБКМ – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасидаги туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларқонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур тоифадаги шахсларга қуйидагилар:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлар ва пенсия олди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;

одам савдоси қурбонлари киради.

2. Субсидия қуйидаги мақсадларда тўланади:

a) АБКМда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун - харажатларнинг энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорида;

б) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида ўн икки ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади;

в) иш берувчиларга - АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга - ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида.

3. Субсидиялар мазкур Низом билан белгиланган тартибда АБКМ томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ уларни олишга ҳақли бўлган шахсларга тўланади.

4. Субсидиялар Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамидан мазкур Низомнинг
2-бандида кўрсатилган мақсадлар учун пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Субсидияларни нақд пул шаклида тўланиши тақиқланади.

 

2-боб. Субсидияларни ажратиш тартиби

 

1-§. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган
ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга субсидия ажратиш

 

5. Субсидия якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни тўлашга йўналтирилади.

6. АБКМда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга субсидия ажратиш ушбу Низомга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

7. Субсидия фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига берилмайди:

иш билан банд бўлганларга;

таълим муассасаларида (кундузги таълимда) ўқиётган талаба ва ўқувчиларга;

пенсия ёшига етганларга ва пенсионерларга.

8. Субсидия маблағлари қуйидаги мақсадларга берилади:

якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун давлат божи тўлашга;

электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификатини олиш учун тўловга;

муҳр ва штамп тайёрлаш учун хизмат ҳақини тўлашга.

Бунда юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.

9. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи ишсиз фуқаролар субсидияни олиш учун АБКМга мурожаат қиладилар.

10. АБКМ томонидан фуқароларнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб икки кун муддат ичида мурожаати кўриб чиқилади, субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақда фуқароларга маълум қилинади.

Агар фуқаролар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тоифаларга мансуб бўлса, уларга субсидия ажратиш рад этилади ва бу ҳақда мурожаат этган фуқароларга ёзма равишда маълум қилинади.

11. АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш ва/ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификати олиш ва/ёки муҳр ва штамп тайёрлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ҳисобварақ реквизитларини олади ҳамда реквизитларини субсидия олиш учун АБКМга тақдим этади.

12. АБКМ томонидан тақдим этган ҳисобварақ реквизитлари бўйича фуқаронинг фамилия, исми ва паспорт сериясини кўрсатилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Давлат хизматлари марказларидан олинган ҳисоб варақ реквизитлари бўйича пул маблағлари ўтказиб берилади.

13. Субсидия ўтказиб берилгандан сўнг фуқаро икки кун муддатда Давлат хизматлари марказига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан боради.

14. Фуқаролар Давлат хизматлари марказларидан белгиланган тартибда ушбу низомда кўрсатиб ўтилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтадилар ва/ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификатини оладилар ва/ёки ўз ихтиёрларига кўра, муҳр ва штамп тайёрлашга буюртма берадилар.

15. Давлат хизматлари марказлари ҳар чоракда АБКМ томонидан тўлаб берилган маблағлар асосида давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирмалар тўғрисида маълумотларни АБКМга электрон шаклда бериб боради.

 

2-§. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни,
шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш тартиби

 

16. Субсидия қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари (белгиланган квотадан ортиқча бўлган) ҳар бир қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахслар учун иш берувчиларга берилади. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларни иш берувчилар томонидан камида ўн икки ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади.

17. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш ушбу Низомга
2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

18. Захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ташкилотлар томонидан АБКМнинг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда ишга қабул қилиниши мумкин.

Агар иш берувчилар мазкур тоифадаги шахсларни мустақил равишда ишга қабул қилса, бу ҳақда АБКМга хабар бериши шарт.

19. Иш берувчилар томонидан захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари  аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ҳар бир қабул қилинган шахсни 12 ой ишлаганидан сўнг, субсидия олиш учун АБКМга буюртма беради ҳамда буюртмага қуйидагиларни илова қилади:

ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ ва меҳнат шартномасидан нусха;

меҳнат дафтарчасидан нусха;

квотадан ортиқча ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

20. АБКМ томонидан иш берувчиларни субсидия олиш бўйича буюртмаси икки кун муддат ичида ўрганиб чиқилади ва тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясидан захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари ишга қабул қилинган шахсларни ўн икки ой давомида ишлаган иш ҳақидан даромад солиғини тўлаганлигини тўғрисида маълумот олинади.

21. Захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳақиқатда ўн икки ой давомида меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаганлиги, иш ҳақидан даромад солиғини тўлаганлиги тўғрисида маълумотлар ўз тасдиғини топса, АБКМ ҳар бир ойи учун ўн икки ойига энг кам иш ҳақининг икки бараварида миқдорида субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, субсидия бериш рад этилади.

22. АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир кун муддатда ҳар бир шахс учун захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари ишга қабул қилинган шахслар учун ҳар бир ойи учун ўн икки ой давомида энг кам иш ҳақининг икки бараварида миқдорида иш берувчиларга банк ҳисоб рақамларига Жамғармадан маблағлар ўтказиб берилади.

 

3-§. Иш берувчиларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга субсидия ажратиш тартиби

 

23. Субсидия АБКМ томонидан берилган йўлланма асосида ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш учун иш берувчиларга Жамғарма маблағларидан берилади.

24. Иш берувчиларга АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга субсидия ажратиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

25. Субсидия:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув муассасалари;

касб-ҳунар коллежлари;

корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўқув бўлинмалари (юридик шахс бўлганда);

касбий таълимни амалга оширишга ҳуқуқи бўлган ташкилотлар ва уюшмалар;

шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган тадбиркор халқ усталарининг мактаблари кўрсатадиган хизматлари учун тўланади.

26. Субсидия АБКМ томонидан берилган йўлланма асосида ишга қабул қилинган ходимлар учун юборилган тақдирда тўланади. 

Бунда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш ўқув курслари муддати олти ойдан ошмаслиги шарт.

27. Иш берувчи АБКМ томонидан берилган йўлланма асосида ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида субсидияни олиш учун АБКМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва меҳнат шартномаси;

меҳнат дафтарчасидан нусха.

28. АБКМ томонидан иш берувчиларни субсидия олиш бўйича буюртмаси икки кун муддатда ўрганиб чиқилади ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топса субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

29. Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг АБКМ, иш берувчи ва касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилот ўртасида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ субсидия ажратиш тўғрисида намунавий шаклдаги шартнома имзоланади.

30. АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида шартнома имзолангандан сўнг икки кун муддатда ҳар бир ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш учун энг кам иш ҳақининг уч бараварида миқдорида иш берувчининг банк ҳисоб рақамларига Жамғарма маблағларидан ўтказиб берилади.

31. АБКМ томонидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига юборилганлиги ва малака оширилаётлигини мониторинг қилади.

32. Иш берувчи ходимнинг касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш курси якунлангандан сўнг етти кун муддат ичида ходимнинг ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи сертификат (диплом) нусхасини АБКМга тақдим этади.

33. Ажратилган субсидияни қайтариш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

 - касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш муассасаси шартномага мувофиқ белгиланган тартибда ўз мажбуриятларини бажармаса;

 - ходим сабабсиз касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш курсларида иштирок этмаса ва муваффақиятли тамомламаса;

- касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини якунлангандан сўнг иш берувчи томонидан етти кунда АБКМга ходимнинг ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи сертификат (диплом) нусхасини тақдим этмаса;

- АБКМ томонидан ўтказилган мониторнинг натижаларига мувофиқ Низом талаблари бузилганда.

Ушбу ҳолатларда АБКМ ўтказилган пул маблағларини қайтариш учун касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга ва иш берувчига талабнома беради.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

34. АБКМ мазкур Низом асосида ўтказилган субсидиялар ва уларнинг мақсадли ишлатилиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларини ҳудудий Бандлик бош бошқармаларига тақдим этиб боради.

35. Иш берувчилар томонидан субсидия бўйича маълумотлар ва ҳужжатларни сохталиги аниқланганда ёки шартнома бўйича олинган субсидия ишлатилмаган тақдирда, олинган субсидия қайтарилади.

36. Субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

37. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

38. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазири

2018 йил “___” ________

 

 

 

 

 

Б.Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири

2018 йил “___” ________

 

 

 

 

Ж.Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

2018 йил “___” ________

 

 

 

 

Б.Мусаев

 

                        

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-илова

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи
ишсиз шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Фуқаро

 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи ишсиз фуқаролар субсидия олиш учун АБКМга мурожаат қилади.

 

 Хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

 АБКМ

 

Фуқаронинг аризасини ўрганиб чиқади, субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рад қилади ҳамда бу ҳақда фуқарога маълум қилади.

 

 2 кун муддатда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Фуқаро

 

Фуқаро якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун, электрон рақамли имзо (ЭРИ)  калитининг сертификати  олиши учун ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ҳисоб варақ реквизитларини олади ҳамда ушбу реквизитларни АБКМга тақдим этади.

 

 

1 кун

муддатда

   
             

4-босқич

 

 АБКМ

 

Тақдим этган ҳисоб варақ реквизитлари бўйича фуқаронинг фамилия, исмини ва паспорт сериясини кўрсатган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Давлат хизматлари марказлари ҳамда ушбу марказда фаолият юритувчи корхоналарга пул маблағларини ўтказиб беради.

 

2 кун

муддатда

     

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Фуқаро

 

Давлат хизматлари марказига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан боради.

 

2 кунда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Фуқаро белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтади, электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификатини олади ҳамда муҳр ва штамп тайёрлашга буюртма беради.

 

30 дақиқада

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига
бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-илова

 

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Иш берувчи

 

1. Захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни АБКМнинг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда ишга қабул қилади.

2. Захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ҳар бир қабул қилинган шахсни 12 ой ишлаганидан сўнг, субсидия олиш учун АБКМга буюртма беради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

 

 

 Белгиланган муддатларда

     
             

2-босқич

 

 АБКМ

 

1. Иш берувчилар томонидан субсидия олиш бўйича буюртмасини ўрганиб чиқади.

2. Давлат солиқ инспекциясидан захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари ишга қабул қилинган шахсларни 12 ой давомида ишлаган иш ҳақидан даромад солиғи тўлаганлиги тўғрисида маълумот олади.

3. Олинган маълумотлар ва ўрганиш натижаси бўйича субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4. Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ҳар бир шахс учун ҳар бир захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари ишга қабул қилинган шахслар учун энг кам иш ҳақининг 2 бараварида миқдорида иш берувчиларга банк ҳисоб рақамларига Жамғарма маблағларидан ўтказиб беради.

 

 2 кун муддатда

 

 3 кун муддатда

 

 

2 кун

муддатда

     

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига
бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-илова

 

Иш берувчиларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

АБКМ

 

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни йўлланма билан Иш берувчига юборади. 

 

 Фуқаролар мурожаат этганда

     
             

2-босқич

 

Иш берувчи

 

Йўлланма бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида субсидия олиш учун АБКМга мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

Ишга қабул қилган санадан бошлаб

     

 

 

 

 

 

             

3-босқич

 

 АБКМ

 

1. Иш берувчиларни субсидия олиш бўйича буюртмаси ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома имзолангандан сўнг ҳар бир ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида иш берувчининг банк ҳисоб рақамларига Жамғарма маблағларидан ўтказиб беради.

 

 

 2 кун муддатда

 

 

 2 кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-илова

 

НАМУНА

 

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА

 

-сон

 

2018 йил “__”_______                                                                     __________(туман, шаҳар)

           

_______________туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда “Субсидия берувчи” деб аталади) номидан Низомига мувофиқ директор _______________(Ф.И.Ш.) бир тарафдан, Иш берувчи (корхона, ташкилот, муассаса ва бошқалар, кейинги ўринларда “Субсидия олувчи” деб аталади) Уставига мувофиқ раҳбари _______________(Ф.И.Ш.) иккинчи тарафдан ҳамда Касбга қайта ўқитиш ва уларни малакасини ошириш муассасаси (кейинги ўринларда “Тайёрловчи” деб аталади) Уставга мувофиқ раҳбари _______________(Ф.И.Ш.) учинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

 

I. Шартнома предмети

 

Субсидия олувчига Субсидия берувчининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан бир марталик субсидия берилади.

 

II. Субсидия миқдори, тўлов шартлари, кўрсатиладиган хизматлар

сифати ва бажарилиш муддатлари

 

2.1. Субсидия олувчи субсидия олиш бўйича Субсидия берувчига буюртма беради. Буюртмага асосан Субсидия берувчи ҳар бир ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни касбга қайта ўқитиш
ва малакасини ошириши учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида
пул маблағларини Субсидия олувчига тўлаб берилади.

2.2. Сусидия олувчи кўпи билан бир ойгача ушбу пул маблағларини тўла тўкис Тайёрловчига ўтказиб беради ва ҳар бир ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни касбга қайта ўқитиш ёки малакасини оширишга юборилишини таъминлайди.

2.3. Тайёровчи субсидия олувчи томонидан юборилган ходимларни:

белгиланган тартибда қайта ўқитади ёки малакасини оширади. Бунда ўқув курслари муддати 6 ойдан ошмаслиги шарт;

курсларга ўз вақтида иштирок этишини, яхши ўзлаштиришини ва белгиланган натижага эришишини таъминлайди;

ўқув курс якунлангандан кейин ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи сертификат (диплом) билан таъминлайди.

2.4. Субсидия олувчи курс якунлангандан кейин ўн кун муддат ичида ходимнинг ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи сертификат (диплом) нусхасини Субсидия берувчига тақдим этади.

 

III. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

3.1. Субсидия берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

- Субсидия олувчининг буюртмасини ўз вақтида қабул қилиш, ўрганиб чиқиш, қарор қабул қилиш ва шартномада назарда тутилган субсидияни ўз вақтида тўлаб бериш;

- касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга юборилмаган тақдирда пул маблағларини қайтариш учун Субсидия олувчига талабнома бериш ва қайтариб олиш;

- касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юборилган, ўқитилаётган ва уни тугатган шахслар тўғрисида Субсидия олувчи ва Тайёрловчидан маълумотлар олиш;

- шартнома шартларини бажариш;

3.2. Субсидия олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

- субсидия ажратиш ҳақида Субсидия берувчига буюртма бериш;

- ишга қабул қилган ходимни касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга юбориш;

- касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юборилган, ўқитилаётган
ва тугатган шахслар тўғрисида Субсидия берувчига маълумотлар тақдим қилиш;

- Субсидия берувчининг талабларини бажариш;

- Субсидия олувчи шартнома шартларини бузилганлиги ҳақида Субсидия берувчига ўн кун муддат ичида маълум қилиш;

- субсидия олингандан сўнг касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга юборилмаган шахсларнинг пул маблағларини Субсидия берувчига қайтариш;

- шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш.

            3.3. Тайёровчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

- Субсидия олувчи томонидан юборилган шахсларни ўқув жараёнида касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш курсларига ўз вақтида иштирок этиши, яхши ўзлаштириши ва белгиланган натижага эришишини таъминлаш.

- жараёнда иштирок этмаса, ходимлар ўқишга ўз вақтида келмаса ёки курсни тугатмаган тақдирда Субсидия олувчини ўз вақтида огоҳлантириш;

- касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юборилган, ўқитилаётган
ва тугатган шахслар тўғрисида Субсидия берувчига маълумотлар тақдим қилиш;

- ўқув курс якунлангандан сўнг ўн кун муддат ичида ходимнинг ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи сертификат (диплом) нусхасини Субсидия берувчига тақдим этиш.

 

IV. Шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги

 

4.1. Агар Cубсидия берувчининг талабига кўра Cубсидия олувчи аҳолини ижтимоий ҳимоясига мансуб шахсларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга субсидия берилгандан сўнг бир ой муддатда юборилмаган тақдирда олинган субсидия пул маблағларини қайтариши шарт. Мазкур шартнома ижроси давомида Субсидия берувчига, Субсидия олувчига ёки Тайёрловчига зарар етказилса, қонунчиликда белгиланган тартибда ёки ушбу шартномада келишилган тартибда тарафлар уларни қоплаш учун жавобгардир.

4.2. Субсидия олувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда олинган субсидия миқдорининг 50 % миқдорда жарима тўлайди.

Худди шундай Тайёрловчи Субсидия олувчига бажарилмаган мажбуриятларнинг 50% миқдорида жарима тўлайди.

Ўз вақтида субсидия маблағларини тўламаган тақдирда Субсидия берувчи тўланмаган маблағнинг 50% миқдорида жарима тўлайди.

4.3. Тарафлар мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажармаганликлари учун даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Жаримани тўлаш, зарарни тўлиқ қоплаш ва неустойка тўлаш тарафлар мажбуриятини асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.

4.4. Тарафлар шартнома талабларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

V. Низоларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур шартнома юзасидан вужудга келадиган низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилади.

5.2. Тарафлар низоларни ҳал этишда ўзаро келишувга эришилмаса, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

 

VI. Қўшимча шартлар

 

            6.1.__________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

 

6.2. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга.

6.3. Амал қилиш муддати ______________________________ .

 

Тарафларнинг реквизитлари

 

Субсидия берувчи:

__________туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Манзил:

Ҳ/р :

___________________________                     

"_________________" банк бўлими, МФО:__________________

ИНН______________________,

телефон ____________________

 

Марказ дериктори:                ___________

Субсидия олувчи:

Иш берувчи

 

Манзил:

Ҳ/р :

___________________________                   

"_________________" банк бўлими, МФО:__________________

ИНН______________________,

телефон ____________________

 

Корхона раҳбари             ___________

 

 

 

Тайёрловчи:

 

Манзил:

Ҳ/р :

___________________________                 

"_________________" банк бўлими, МФО:__________________

ИНН______________________,

телефон ____________________

 

Муассаса раҳбари                 __________

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: Тарафларнинг келишувига мувофиқ шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

1353