ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
555 Учкуприкский Центр содействия занятости 20/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-555

   “ЛОЙИҲА”

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сони 855 нафарни ташкил этади 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

 ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун  (5 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун (548 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  (10 киши); 

ногиронлар учун 3 фоиз  (277 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар (7 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун (6 киши);

Одам савдоси қурбонлари учун (2 киши);

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши лозим, шу жумладан;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинлиқсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

ҳисобчи, ўқитувчи, ҳамшира, шифокор, ҳайдовчи, компьютер оператори, тикувчи, ҳуқуқшунос, ходимлар ишлари бўйича инспектор, иктисодчи, менеджер, ишчи, электрик, чилангар, сартарош, боғбон, фаррош ва бошқалар.

4.  Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2019 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминла
ш, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан сўнг ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

5. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги, сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Мазкур қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Э.Турсунов) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

9.   Мазкур қарор “Янги Фарғона” газетасида расмий эълон қилинсин.

10. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

11.Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  А.Исомиддинов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

 

Туман ҳокими                                 А.Махмудалиев.

                    1-илова
2019 йилда Учкўприк тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Худудлар
номи
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 Учкўприк т 100 855 5 548 10 277 7 6 2
жами: 100 855 5 548 10 277 7 6 2
                    2-илова
2019 йилда Учкўприк тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 Халқ таълими бўлими 61 6   4   2      
2 Тиббиёт бирлашмаси 1892 189   124 1 61 3    
3 ДСЭНМ 80 8   5   3      
4 Ветеринария бўлими 24 2   1   1      
5 Мадания бўлими 49 5   3   2      
6 Ободонлаштириш бошқармаси 221 22 1 8   7 1 3 2
7 Саноат кхк 130 13   9   4      
8 Қурилиш ва хизмат кўрсатиш кхк 139 14   9 1 4      
9 Агросаноат кхк 120 12   7   4 1    
10 Транспорт ва қурилиш кхк 153 15   9 1 5      
11 Хизмат кўрсатиш ва сервис кхк 123 12   8   4      
12 Агросаноат ва сервис кхк 101 10   7   3      
13 "Болалар-ўсмирлар спорт" мактаби 64 6   4   2      
14 "Баркамол авлод" болалар маркази 65 7   5   2      
15 1-ИДУМИ 65 7   5   2      
16 2-ИДУМИ 61 6   4   2      
17 1-умумий ўрта  таълим мактаби 70 7   5   2      
18 2-умумий ўрта  таълим мактаби 57 6   4   2      
19 3-умумий ўрта  таълим мактаби 70 7   5   2      
20 4-умумий ўрта  таълим мактаби 119 12   8   4      
21 5-умумий ўрта  таълим мактаби 121 12   8   4      
22 6-умумий ўрта  таълим мактаби 90 9   5 1 3      
23 7-умумий ўрта  таълим мактаби 63 6   4   2      
24 8-умумий ўрта  таълим мактаби 117 12   8   4      
25 9-умумий ўрта  таълим мактаби 122 12   8   4      
26 10-умумий ўрта  таълим мактаби 127 13   8   4   1  
27 11-умумий ўрта  таълим мактаби 78 8   5   3      
28 12-умумий ўрта  таълим мактаби 115 12   8   4      
29 13-умумий ўрта  таълим мактаби 79 8   5   3      
30 14-умумий ўрта  таълим мактаби 69 7 1 4   2      
31 15-умумий ўрта  таълим мактаби 75 8   6   2      
32 16-умумий ўрта  таълим мактаби 53 5   3   2      
33 17-умумий ўрта  таълим мактаби 90 9   6   3      
34 18-умумий ўрта  таълим мактаби 63 6   4   2      
35 19-умумий ўрта  таълим мактаби 86 7   4   3      
36 20-умумий ўрта  таълим мактаби 124 12   8   4      
37 21-умумий ўрта  таълим мактаби 130 13   9   4      
38 22-умумий ўрта  таълим мактаби 90 9   5 1 3      
39 23-умумий ўрта  таълим мактаби 69 7   5   2      
40 24-умумий ўрта  таълим мактаби 80 8   5   3      
41 25-умумий ўрта  таълим мактаби 57 6   4   2      
42 26-умумий ўрта  таълим мактаби 84 8   5   3      
43 27-умумий ўрта  таълим мактаби 79 8   5   3      
44 28-умумий ўрта  таълим мактаби 130 13   9   4      
45 29-умумий ўрта  таълим мактаби 94 9   6   3      
46 30-умумий ўрта  таълим мактаби 61 6   4   2      
47 31-умумий ўрта  таълим мактаби 60 6   4   2      
48 32-умумий ўрта  таълим мактаби 76 8   5 1 2      
49 33-умумий ўрта  таълим мактаби 60 6   3   2   1  
50 34-умумий ўрта  таълим мактаби 60 6   4   2      
51 35-умумий ўрта  таълим мактаби 63 6   4   2      
52 36-умумий ўрта  таълим мактаби 84 8   5   3      
53 37-умумий ўрта  таълим мактаби 86 9   5 1 3      
54 38-умумий ўрта  таълим мактаби 60 6   4   2      
55 39-умумий ўрта  таълим мактаби 50 5   3   2      
56 40-умумий ўрта  таълим мактаби 50 5 1 2   2      
57 41-умумий ўрта  таълим мактаби 56 6   4   2      
58 42-умумий ўрта  таълим мактаби 30 3   2   1      
59 43-умумий ўрта  таълим мактаби 66 7   5   2      
60 44-умумий ўрта  таълим мактаби 47 5   2 1 2      
61 45-умумий ўрта  таълим мактаби 57 6   4   2      
62 46-умумий ўрта  таълим мактаби 65 7   5   2      
63 47-умумий ўрта  таълим мактаби 66 7   4   2   1  
64 48-умумий ўрта  таълим мактаби 46 5   3   2      
65 49-умумий ўрта  таълим мактаби 43 4   2 1 1      
66 50-умумий ўрта  таълим мактаби 53 5   3   2      
67 51-умумий ўрта  таълим мактаби 39 4   3   1      
68 1-мактабгача таълим муассасаси 64 6   4   2      
69 2-мактабгача таълим муассасаси 36 4   3   1      
70 3-мактабгача таълим муассасаси 44 4 1 2   1      
71 5-мактабгача таълим муассасаси 82 8   5   3      
72 6-мактабгача таълим муассасаси 45 5   3   1 1    
73 7-мактабгача таълим муассасаси 48 5   3   2      
74 8-мактабгача таълим муассасаси 34 3   2   1      
75 9-мактабгача таълим муассасаси 72 7   5   2      
76 10-мактабгача таълим муассасаси 39 4   3   1      
77 11-мактабгача таълим муассасаси 40 4   3   1      
78 12-мактабгача таълим муассасаси 33 3   2   1      
79 13-мактабгача таълим муассасаси 57 6   4   2      
80 14-мактабгача таълим муассасаси 22 2   1   1      
81 15-мактабгача таълим муассасаси 32 3   2   1      
82 16-мактабгача таълим муассасаси 32 3   1 1 1      
83 17-мактабгача таълим муассасаси 37 4   3   1      
84 18-мактабгача таълим муассасаси 34 3   2   1      
85 19-мактабгача таълим муассасаси 38 4   3   1      
86 20-мактабгача таълим муассасаси 32 3   2   1      
87 21-мактабгача таълим муассасаси 38 4   3   1      
88 22-мактабгача таълим муассасаси 37 4   3   1      
89 23-мактабгача таълим муассасаси 41 4   3   1      
90 24-мактабгача таълим муассасаси 37 4   2   1 1    
91 25-мактабгача таълим муассасаси 46 5   3   2      
92 26-мактабгача таълим муассасаси 23 2   1   1      
93 27-мактабгача таълим муассасаси 38 4   3   1      
94 28-мактабгача таълим муассасаси 35 4   3   1      
95 31-мактабгача таълим муассасаси 43 4   3   1      
96 33-мактабгача таълим муассасаси 23 2   1   1      
97 34-мактабгача таълим муассасаси 44 4   3   1      
98 35-мактабгача таълим муассасаси 34 3 1 1   1      
99 36-мактабгача таълим муассасаси 27 3   2   1      
100 37-мактабгача таълим муассасаси 38 4   3   1      
  жами: 8552 855 5 548 10 277 7 6 2

Umumiy takliflar

754