ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5493 Хокимият Дангаринского района 31/07/2019 15/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида
ID-5493

«_____» ____________ 2019 йил № _____ Данғара шаҳарчаси

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида

Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида”ги 01/523-сон мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига мувофиқ,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида”ги 01/523-сон мурожаати маъқуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Б.Нурматов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири в.б. А.Содиқовлар зиммасига юклатилсин.

Туман хокими С.Ғ.Аминжонов

Туман ҳокимининг

2019 йил “____” июлдаги

“____” - сонли қарорига

“___” илова

Туман ХТБ тасарруфидаги таълим муассасаларига ҳудуд

ва микроҳудудлар бириктириш

ЖАДВАЛИ

Т.р.

Таълим муассасаси

Бириктирилаётган ҳудудлар

1.

1-мактаб

Навбаҳор МФЙ (Бешкапа, Камолот, Ҳилол, Илғор, Қўшчинор, Сойбўйи, Чинор, Дилшод, Абдулла Қодирий, Эзгулик кўчаси, Тошкент кўчасининг 2-50 хонадонлари, Амир Темур кўчасининг 80-116 сонли хонадонлари, Увайсий МФЙ, Истиқлол мавзеси, Ўзбекистон кўчасининг 1-14 хонадонлари, Амир Темур кўчасининг 38-79 хонадонлари, Дўстлик кўчаси, Олтиқўш МФЙ нинг Уч-уйли қишлоғи.

2.

2-мактаб

Ғумойли МФЙ

3.

3-мактаб

“Пишқарон” МФЙ (Нурли йўл 45 хонадондан, Сой сохили, Жар боши, Муқимий (спорт мактабигача), Нихол, Зийнат кўчалари, Аҳиллик кўчаси) Чодаклик МФЙ (Эски Чодаклик махалласи, Табассум, Замондош кўчаси), Тўлабой МФЙ (Ғиштхона қишлоғи)

4.

4-мактаб

Телиминг МФЙ, Қора кўрпа МФЙ

5.

5-мактаб

Кичик турк МФЙ (Кичик турк, Чағали, Қора қалпоқ), Боғиш МФЙ Оқ кўл, Хурмитон кўчалари)

6.

6-мактаб

Катта турк МФЙ

7.

7-мактаб

Доимобод МФЙ

8.

8-мактаб

Боғиш МФЙ (Боғиш қишлоғи), Катта турк МФЙ (Бино қишлоғи)

9.

9-мактаб

Таптиқсарой МФЙ

10.

10-мактаб

Капа сарой МФЙ, Оқжар МФЙ (Ялтир-2 кўчаси)

11.

11-мактаб

Абдусамад МФЙ

12.

12-мактаб

Найманча МФЙ (Жарқишлоқ, Наврўз), Тангриқул МФЙ, Рахматилло МФЙ

13.

13-мактаб

Бой бўта МФЙ

14.

14-мактаб

Катта Аравон МФЙ, Катта Минглар МФЙ, Кичик Минглар МФЙ

15.

15-мактаб

Қашқар МФЙ, Тарғова МФЙ,

16.

16-мактаб

Қашқар МФЙ (Қашқар, Чомоч), Бой бўта МФЙ (Тоғлиқ қишлоғи)

17.

17-мактаб

Янги Замон МФЙ, Арзиқ Тепа МФЙ, Минглар МФЙ, Найманча МФЙ

18.

18-мактаб

Қизилмушт МФЙ, Ғалаба МФЙ (Қирқлар қишлоғи)

19.

19-мактаб

Катта Амирабод МФЙ, Ғалаба МФЙ

20.

20-мактаб

Оқжар МФЙ

21.

21-мактаб

Истиқлол МФЙ (Қудуқ ва Орол қишлоқлари)

22.

22-мактаб

Тумор МФЙ

23.

23-мактаб

“Увайсий” МФЙ даги Тошкент кўчаси (Тошкент кўчаси 2-50 уйгача 1-мактаб ҳудуди ҳисобланади) “Бобур”, “А.Қаҳҳор”, “У.Носир”, “Фурқат”, “8-Март”, “Муқимий” (Муқимий кўчасининг спорт мактабигача бўлган қисми), “Тинчлик”, “А.Навоий”, “Шодлик”, “А.Темур” (1-37 хонадонлар), “Улугбек”, ”Орзу”, ”Обод” (1-80 хонадонлар) кўчалари. Пишқарон МФЙ даги “Нурли – йўл”(45 хонадонгача), “Бунёдкор”, “Ифтихор”, “Чаманзор”, “Боғу-бўстон”, “Мустақиллик”, “Бобур”, “Фурқат” (кўп қаватли уйлар)

24.

25-мактаб

Катта Ганжиравон МФЙ, Тўлабой МФЙ, Кичик Ганжиравон МФЙ

25.

26-мактаб

Сой Шилдир МФЙ (Сой Шилдир, Салом қишлоғи), Санам МФЙ (Эски Шилдир, Гулбой, Кўнчибой қўрғонча қишлоғи)

26.

27-мактаб

Оқтепа МФЙ, Шопўлат МФЙ

27.

28-мактаб

Қияли Қўрғонча МФЙ, Яшик МФЙ

28.

29-мактаб

Қора Мулла МФЙ, Бўриқум МФЙ (Митан қишлоғи)

29.

30-мактаб

Катта Бойбуча МФЙ

30.

31-мактаб

Қум-қияли МФЙ (Қум-қияли қишлоғи), Қияли МФЙ (Олти ўртоқ қишлоғи)

31.

32-мактаб

Урганжи МФЙ

32.

33-мактаб

Тайпоқ МФЙ

33.

34-мактаб

Истиқлол МФЙ (Хўжа қишлоқ), Уймовут МФЙ (Уймовут, Шўр қишлоқ)

34.

35-мактаб

Манғит МФЙ

35.

36-мактаб

Уймовут МФЙ (Давр қишлоғи), Кичик Турк МФЙ (Чағали қишлоғи)

36.

37-мактаб

Бўриқум МФЙ

37.

38-мактаб

Чинобод МФЙ, Қора Кўрпа МФЙ (Дилобод, Тонг юлдузи, Маориф кўчалар)

38.

39-мактаб

Навбаҳор МФЙ (Гулистон, Данғара, Нодира, Навбаҳор, Янги ҳаёт кўчалари )

Олтиқуш МФЙ (Сўлим, Чарос кўчалари)

39.

40-мактаб

Қақир МФЙ (Қақир қишлоғи, Хўжамозор қишлоғи)

40.

1-ИДУМ

Худудсиз

41.

2-ИДУМ

Худудсиз

Туман ҳокимининг

бош мутахассиси: У.Аҳмедов

Umumiy takliflar

96