ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
538 Хокимият города Ширин 19/09/2018 04/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ширин шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-538

     Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори ижросига мувофиқ 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида

                                                                                                       Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (1391 нафар) 132 кишини ташкил этадиган 10% миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1% (12киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2% (53 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1% (11 киши);

ногиронлар учун 3% (33 киши);

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1% (9 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 1% (9 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1% (5 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган, иш ўрни ҳисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурий чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги ҳақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ҳар ойнинг 25 кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар;

5. Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш тўғрисидаги қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик, ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилинмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишда сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Х.Норматов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 3-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Қўзибоев зиммасига юклатилсин.

 

                       Шаҳар ҳокими                                                                                                    И. Бегалиев

 

                                    Шаҳар ҳокимининг

                                 2018 йил  __ сентябрдаги

                                ___ - сонли қарорига

                                 ИЛОВА

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда  қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати

Ташкилот номи

Ишловчилар сони    

махсус иш ўрни   

10%

Ногиронлар учун

3%

Хизмат дан бўшаган лар учун

1 %

14 ёшгача ногирон болалари

 бор оналар  учун

1 %

Ўқув юртларини битирган ёшлар учун 

2 %

Жазо муддатини ўтаганлар  учун

1 %

Пенсия ёшига етганлар  учун

1 %

Одам савдосидан жабрланган шахслар учун               1 %

1

Фарход ГЭС

141

14

4

1

1

5

1

1

1

2

Ободонлаштириш бошқармаси

106

10

3

1

1

3

1

1

0

3

Баркамол авлод болалар маркази

24

2

0

0

1

1

0

0

0

4

Тиббиёт бирлашмаси

459

45

13

5

4

11

4

5

3

5

Энергетика коллежи

111

11

3

1

1

3

1

1

1

6

3-сон Болалар саньат мактаби

42

4

1

0

0

3

0

0

0

7

1-мтм

45

5

1

0

0

4

0

0

0

8

2-мтм

65

6

1

1

1

3

0

0

0

9

3-мтм

28

2

0

0

0

2

0

0

0

10

4-мтм

26

2

0

0

0

2

0

0

0

11

5-мтм

25

2

0

0

0

2

0

0

0

12

1-мактаб

72

7

2

1

1

2

1

0

0

13

2-мактаб

43

4

1

0

0

3

0

0

0

14

3-мактаб

90

8

2

1

1

2

1

1

0

15

4-мактаб

45

4

1

0

0

3

0

0

0

16

БЎСМ

39

3

1

0

0

2

0

0

0

17

ДСЭНМ

30

3

0

0

1

2

0

0

0

 

Жами

1391

132

33

11

12

53

9

9

5

 

Umumiy takliflar

771