ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5312 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 29/07/2019 15/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
ID-5312

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

 

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт кадрларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш ягона тизимини жорий этиш касб даражаси ва касб лаёқатини мунтазам равишда ошириш, касбий билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш ва янгилаш, шунингдек, республика ва жаҳон тиббиёти соҳасидаги охирги ютуқлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва янги технологияларни ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда бўлимлари фаолиятига замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро тажрибага асосланган таълим жараёнини киритиш;

 ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида ўқув режа ҳамда дастурларидаги назарий, амалий ўқув соатларини мақбул равишда бирга қўшиб олиб борилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ўқув-услубий ишларини ташкиллаштириш, уларнинг фаолиятига ташкилий-амалий ва услубий раҳбарлик қилиш;

замонавий тенденцияларга ва соғлиқни сақлашнинг амалий эҳтиёжларига мувофиқ ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида илмий-методик ҳужжатларни, таълим жараёнини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.

2. Қуйидагилар:

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш марказининг (кейинги ўринларда – Марказ) тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Марказ филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига Марказ ва унинг филиаллари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ ва унинг филиаллари ходимларига кадрлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш тизими таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва штатлари татбиқ этилади.

5. Қуйидагилар Марказ ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Марказ ва унинг филиаллари ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин;

Марказ ва унинг филиаллари ўқитувчилари малакасини оширишни ҳар 5 йилда бир маротаба 144 соат хажмда ишдан ажралган ҳолда Тошкент врачлар малакасини ошириш интитутида ташкиллаштирсин;

ўрта тиббиёт ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Марказ устави ва унинг филиаллари низомини белгиланган тартибда тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

республика худудларидаги ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ягона андозада олиб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими намунавий ўқув режа ва дастурларини ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини татбиқ этган ҳолда танқидий кўриб чиқиб, тасдиқласин ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этсин;

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хайрия маблағлари ҳамда халқаро институтлари, донор-мамлакатлар ташкилотларининг грант маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Марказ ва филиалларни ўқув жиҳозлари ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов зиммасига юклатилсин.

Umumiy takliflar

212