ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
530 Хокимият города Наманган 19/09/2018 04/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-530

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон,
333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Шаҳардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
1354 нафарини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,4 фоиз (165 киши); ‎

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 1,8 фоиз (397 ставка); ‎‎

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,3 фоиз (63 ставка);

Ногиронлар учун 3,1 фоиз (436 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига шаҳарда ногиронларни ишга жойлашиш бўйича талаб
35 та бўлганлиги сабабли, келгусида 401 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз                     (72 ставка);‎‎‎

‎‎‎‎Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,9 фоиз (180 ставка);‎

И‎жтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (35 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Атахажаев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Наманган садоси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Холиқов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

           Шаҳар хокими                                                           Ш.Абдуразақов

 

 

           

                        Шаҳар ҳокимининг

 

 

         

                                                    2018 йил ___  сентябрдаги

 

 

       

                                                                                     _______-сонли қарорига

 

 

               

 2- илова

2019 йилда Наманган шахри  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)

Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони

Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони 

шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони

Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони

1

Наманган шахар 3-урта мактаб

77

7,0

 

2,0

1,0

3,0

 

1,0

 

2

Наманган шахар 10-урта мактаб

62

6,0

1,0

1,0

1,0

3,0

0,0

0,0

0,0

3

NAMANGAN davlat o'rmon xo'jaligi

83

8,0

1,0

1,0

1,0

2,5

1,0

1,0

0,5

4

Наманган шахар 11-урта мактаб

102

10,0

1,0

2,0

 

5,0

0,5

1,0

0,5

5

Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Namangan filiali

2266

226,5

17,0

90,0

3,0

68,0

10,0

31,5

7,0

6

Наманган шахар 13-урта мактаб

83

8,0

1,0

2,5

 

4,0

 

0,5

 

7

"NAMANGAN BIOSERVIS" mas'uliyati cheklangan jamiyati

43

4,0

1,0

 

 

1,5

0,5

0,5

0,5

8

Namangan shaxar obodonlashtirish boshqarmasi

1186

118,5

10,0

30,0

5,0

36,0

5,0

29,0

3,5

9

Namangan shaxar tibbiyot birlashmasi

1293

129,0

15,0

35,0

7,0

39,0

10,0

22,0

1,0

10

"NAMANGANDONMAHSULOTLARI" aksiyadorlik jamiyati

348

34,5

4

13

3

10,5

0,5

3

0,5

11

"NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" aksiyadorlik jamiyati

2251

225,0

22

62

15

67,5

15

36

7,5

12

Norin Sirdaryo irrigatsiya tizimlari xavza boshqarmasi qoshidagi NASOS STANSIYALARI, ENERGETIKA VA ALOQA BOSHQARMASI

365

36,5

7

10

3

14

1

1

0,5

13

"MEXMASH" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

186

18,5

2,5

4,5

2

6

2

1

0,5

14

Наманган шахар 25-урта мактаб

61

6,0

 

2

 

2,5

1

0,5

 

15

Наманган шахар 4-мактабгача таълим муассасаси

95

9,5

1,5

3

0

3,5

 

1

0,5

16

Наманган шахар 32-мактабгача таълим муассасаси

40

4,0

 

1,0

 

2,0

 

 

1,0

17

Наманган шахар 57-мактабгача таълим муассасаси

75

7,5

1,0

2,0

1,0

2,5

1,0

 

 

18

Наманган шахар 49-сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси

110

11,0

1,5

2,5

1,0

3,5

1,0

1,0

0,5

19

"NAMANGAN IKKILAMCHI QORAMETALL" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

86

8,5

1,0

1,5

0,5

3,0

1,0

1,5

 

20

"OROMBAHSH GAZCHI SANATORIYSI" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

31

3,0

 

1,0

0,5

1,0

 

0,5

 

21

Наманган шахар Спорт уйинлари ва енгил атлетикага ИБУСМ  

115

11,5

1,5

3,5

1,0

4,0

0,5

1,0

 

22

"CHOSHGOH" mas'uliyati cheklangan jamiyati

96

9,5

1,0

3,0

1,0

3,0

0,5

1,0

 

23

Наманган шахар 42-урта мактаб

63

6,0

1,0

1,5

 

2,0

0,5

0,5

0,5

24

Наманган шахар
40-мактаб интернати

130

13,0

1,0

4,5

1,0

5,5

0,5

0,5

 

25

Наманган шахар 13-оила Поликлиникаси

80

8,0

0,5

1,5

1,0

3,5

1,0

 

0,5

26

Наманган шахар ветеринария булими

44

4,0

 

1,0

 

1,5

0,5

0,5

0,5

27

1-Шахар тугрукхонаси

225

22,5

4,5

6,5

0,5

7,5

0,5

2,5

0,5

28

Вилоят болалар силга карши курашиш санаторияси

90

9,0

1,5

2,5

 

3,0

 

1,5

0,5

29

"1-MAXSUS MEXANIZATSIYALASHGAN KO'CHMA JAMLANMA" unitar korxonasi

63

6,0

1,0

2,0

 

2,0

 

1,0

 

30

"BUNYOD текстил" mas`uliyati cheklangan jamiyati

49

4,5

 

1,5

0,5

1,5

0,5

 

0,5

31

"NAMIMPEKS TEKSTIL" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

114

11,0

2,0

5,0

 

3,5

 

 

0,5

32

Наманган шахар ДСЭНМ     

180

18,0

3,0

5,0

1,0

6,0

0,5

2,5

 

33

Наманган вилоят 6-сонли болалар уйи 

131

13,0

2,0

3,5

1,0

4,0

1,0

1,0

0,5

34

Наманган вилояти Пахталиккул согломлаштириш маркази

350

35,0

7,5

9,5

1,5

12,0

0,5

3,5

0,5

35

Наманган вилоят наркалогия диспансери   

130

13,0

1,5

3,5

1,0

4,5

1,0

1,0

0,5

36

8-Оила поликлиникаси

185

18,5

3,0

5,0

1,0

6,5

0,5

2,0

0,5

37

Наманган шахар 12-оила поликлиника

77

7,0

0,5

1,0

0,5

3,5

0,5

1,0

 

38

Катта Наманган магистрал канали бошкармаси    

135

13,5

2,5

3,5

1,0

4,5

0,5

1,5

 

39

Шимолий Фаргона Магистрал канали бошкармаси 

187

18,5

4,0

5,5

0,0

6,5

0,5

1,5

0,5

40

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУК Наманган худудий бошкармаси

55

5,5

1,0

1,5

0,0

2,0

0,0

1,0

0,0

41

"LYUKS PLYUS SERVIS" mas`uliyati cheklangan jamiyati

165

16,5

3,0

5,5

1,0

5,0

0,5

1,5

 

42

"E'TIBOR SHIFO" xususiy korxonasi

32

3,0

0,5

0,5

 

1,0

0,5

 

0,5

43

11-Механизациялашган кучма колонна  

110

11,0

2,5

3,0

0,5

3,5

1,0

0,5

 

44

"Замин метал саноат" МЧЖ      

89

9,0

1,5

2,0

0,5

3,0

0,5

1,0

0,5

45

Наманган вилоят Дори-Дормон ОАЖ

137

13,5

3,0

3,5

1,0

4,5

0,5

 

1,0

46

"SAYDANA" mas'uliyati cheklangan jamiyati

56

5,5

0,5

2,0

 

2,0

0,5

0,5

 

47

"OYDINKO'L SAVDO SERVIS" mas`uliyati cheklangan jamiyati

48

4,5

0,5

1,0

 

1,5

1,0

 

0,5

48

Вилоят маданият ва ахоли дам олиш маркази      

37

3,5

0,5

1,0

 

1,5

0,5

 

 

49

Наманган вилоят Автомотохаваскорлар кунгилли жамияти

40

4,0

0,5

1,0

0,5

1,5

 

0,5

0,0

50

Наманган вилоят Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси

136

13,5

2,0

3,5

0,5

4,5

1,0

1,5

0,5

51

Наманган шахар Дустлик  сувокава

112

11,0

2,0

3,5

 

4,0

0,5

1,0

 

52

"MRT TEXTILE" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

186

18,5

4,5

5,5

1,5

6,0

1,0

 

 

53

Наманган шахар 36-урта мактаб

107

10,5

1,0

2,5

0,5

3,5

1,0

1,0

1,0

54

Наманган шахар 33-Урта мактаб   

88

8,5

1,5

2,5

 

3,0

0,5

1,0

 

55

"NAFIS TEX GROUP" mas‘uliyati cheklangan jamiyati

188

18,5

2,5

5,5

 

6,0

1,0

2,5

1,0

56

"NAMANGAN TO'QIMACHI" mas'uliyati cheklangan jamiyati

553

55,0

10,0

14,0

1,0

16,5

3,0

10,5

 

57

"NESTLE AGRO" mas`uliyati cheklangan jamiyati

149

14,5

2,5

4,5

 

4,5

 

3,0

 

Жами

13575

1348,5

165

397,5

63

436

72

180

35

                     
 

 

Шахар хокимининг биринчи ўринбосари

           

У.Холиқов

 
 

 

                 
 

Бандлика кумаклашиш маркази директори

           

Ж.Атахажаев

 

Umumiy takliflar

1187