ID | Muallif | Muhokamaga chiqarish sanasi | Yakunlanish sanasi | Takliflar soni |
---|---|---|---|---|
5257 | Министерство транспорта Республики Узбекистан | 26/07/2019 | 10/08/2019 | 0 |
Muhokama yakunlandi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида авиация
хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-182) ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 январдаги 59-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 4 апрелдаги 44-н-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш авиация қоидалари”нинг (рўйхат рақами 2576-сон, 2014 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 16-сон,188-модда) муқаддимасидаги “2000 йил 5 июлдаги 256-сонли” деган сўзлар “2019 йил 25 январдаги 59-сонли” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Раматов
Тошкент ш.,
2019 йил ____ ___________,
_____ - сон