ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5217 Центральный банк Республики Узбекистан 27/07/2019 10/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5217

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартириш
лар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

   Марказий банк Раиси                                                   М. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил
___  __________даги
 
_____ сон қарорига
ИЛОВА

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар  

 

 

1. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

33. Валюта айирбошлаш операциялари икки нафар ходим-назоратчи ва кассир иштирокида амалга оширилади.

Валюта айирбошлаш шохобчасида иш ҳажмидан келиб чиқиб зарурият бўлганда банк раҳбарининг буйруғига асосан ходимлар сони кўпайтирилиши ёки битта
(бир вақтнинг ўзида назоратчи ва кассир вазифасини бажарувчи сифатида) ходимгача камайтирилиши мумкин. Бунда ходимлар сонини биттагача қисқартиришга фақат банк ва банк хизматлари офисида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда чакана амалиёт кассаларида рухсат этилади.”.

2. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

44. Тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилади.”.

3. 50-банднинг биринчи хатбошисидан “воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 56-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);”;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан  ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплардан бундан мустасно) бўлганда ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;;

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса,
шу билан бирга улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини
тўсиб қўймаган бўлса.”.

5. 58-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

58. Мазкур Низомнинг 56-бандида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ ва қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади:”.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

302