ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
520 Союз молодежи Узбекистана 18/09/2018 03/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
“Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида
ID-520

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3394-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси, табиий етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, таълим олиш жараёнида юқори натижаларга эришган, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсияномалар деб аталади) бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

“Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фидойи аъзоси, ватанпарвар, етакчилик қобилиятини намоён этган, шунингдек, бошланғич ташкилотларда сардор сифатида самарали фаолият кўрсатаётган, “Темурбеклар мактаби”ни юқори баҳоларга тамомлаётган фаол ёшларга берилади;

тавсияномаларга эга бўлган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси олий ҳарбий таълим муассасаларига имтихонсиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган квотадан ташқари имтиёзли равишда қабул қилинади;

тавсияномалар ҳар йили республика комиссиясининг қарори асосида ҳар бир “Темурбеклар мактаби”нинг 1 нафар битирувчисига тақдим этиб борилади;

танловларни тўғри ва адолатли ўтказишга республика комиссияси масъулдир.

3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.Азизов, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Миллий гвардия қўмондони Б.Ташматов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Абдуллаев, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбаев ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

1-Илова

“Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига  олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсияномалар деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

номзод – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фидойи аъзоси, соғлом, кучли ва жисмонан бақувват, руҳан барқарор, билимли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар, дунёқараши кенг, етакчилик қобилиятини намоён этган, шунингдек, “Темурбеклар мактаби”нинг бошланғич ташкилотларида сардор сифатида фаолият юритган битирувчиси;

тавсиянома – республика комиссияси қарори билан номзодга бериладиган, номзодни олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат;

танлов – номзодлар ўртасида олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар олиш учун “Темурбеклар мактаби” битирувчилари ўртасида ўтказиладиган жараён;

республика комиссияси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузурида ташкил этиладиган, номзодларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш бўйича тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича якуний қарор қилувчи комиссия;

мактаб комиссияси – ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ намунавий таркибда “Темурбеклар мактаби” ҳузурида ташкил этиладиган олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар олишга муносиб номзодларни ўрганиб чиқиш бўйича комиссия;

регламент ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий билим юртларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи республика комиссияси ва мактаб комиссиялари ишини ташкил қилиш тартибини белгилаб берувчи ҳужжат.

3. “Темурбеклар мактаби”да ўқиши давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти сардори сифатида фаолият юритган битирувчи ўқувчилар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

4. Тавсияномаларга эга бўлган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси олий ҳарбий таълим муассасаларига имтихонсиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган квотадан ташқари имтиёзли равишда қабул қилинади.

5. Тавсиянома фақат тақдим этилган йил учун амал қилади.

6. Тавсиянома фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг олий ҳарбий таълим муассасалари учун тадбиқ этилади.

7. “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий билим юртларига имтиёзли қабул қилишда номзодларни баҳолаш тартиби ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш босқичлари, муддатлари ва шартлари

8. Тавсияномага эга бўлиш учун номзодлар қуйидаги икки босқичда саралаб олинади:

Биринчи босқич. “Темурбеклар мактаби” комиссияга (кейинги ўринларда мактаб комиссияси деб аталади) томонидан “Темурбеклар мактаби”да ҳар йили 1 майдан 10 май кунига қадар номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, улардан 3 нафаргача номзодларни республика комиссияга юбориш ёки юборишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Иккинчи босқич. Республика комиссияси томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари ҳар йили 12 майдан 25 май кунига қадар кўриб чиқилади ҳамда ҳар бир “Темурбеклар мактаби”дан 1 нафар тавсияномага муносиб бўлган ёш аниқланади.

9. Тавсияномалар ҳар йили 15 июнь кунига қадар тантанали равишда топширилади.

10. Номзод танловда иштирок этиш учун мактаб комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мактаб комиссияси раиси номига ариза;

б) “Темурбеклар мактаби” битирувчиси ўқувчиси эканлиги тўғрисида маълумотнома (охирги икки семестрда фанлардан олган баҳолари кўрсатилади);

в) номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига кириш бўйича шахсий йиғма жилдидан кўчирма;

г) 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат;

д) номзод таҳсил олаётган “Темурбеклар мактаби”нинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси томонидан берилган тавсиянома;

е) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва бошқа ҳужжатлар билан “Темурбеклар мактаби”да ўқиш даврида тақдирланганлигига аҳамият қаратилади) нусхалари.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ҳужжатлар ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелгача мактаб комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган рўйхат бўйича қабул қилинади.

Ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган тилхат топширилади.

Ариза мурожаатларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.

12. Республика комиссияси тавсиянома тақдим этиш ёки тақдим этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қарорни тегишли мактаб комиссиясига юборади.

13. Республика комиссиясининг қарори белгиланган тартибда ҳар йили 30 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига юборилади.

3-боб. Якуний қоидалар

14. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

2-илова

Тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси
ТАРКИБИ

 

  1.  

Қ.Қуранбаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика комиссияси раиси

  1.  

А.Икрамов

-

Мудофаа вазири ўринбосари

  1.  

Р.Хатамов

-

Ички ишлар вазири ўринбосари

  1.  

Ш.Шакиров

-

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари

  1.  

А.Асамов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

  1.  

О.Абдураҳманов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

Д.Каттаханова

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари

  1.  

О.Юлдашев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири, Республика комиссияси котиби

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганида, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Низомга 1-илова

“Темурбеклар мактаби” қошида ташкил этиладиган олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар олишга муносиб номзодларни ўрганиб чиқиш бўйича комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.О.

 

Лавозими

  1.  

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгаши раиси, Мактаб комиссияси раиси

  1.  

Лавозимига кўра

-

“Темурбеклар мактаби” директори, Мактаб комиссияси раиси ўринбосари

  1.  

Лавозимига кўра

-

“Темурбеклар мактаби” директорининг ҳарбий ва жисмоний тайёргалик бўйича ўринбосари

  1.  

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашларидаги Ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  1.  

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Темурбеклар мактаби”даги бошланғич ташкилот етакчиси, Мактаб комиссияси котиби

 

Изоҳ: Мактаб комиссияси таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.

Низомга 2-илова

Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий билим юртларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи республика комиссияси ва мактаб комиссияларининг
РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур регламент “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий билим юртларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи республика комиссияси ва мактаб комиссияларининг (кейинги ўринларда комиссиялар деб юритилади) ишини ташкил қилиш тартибини белгилайди.

2. Регламент қоидаларига амал қилиш комиссиялар раислари, ўринбосарлари ва аъзолари учун мажбурийдир.

2-боб. Комиссиялар фаолиятини ташкил этиш

3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари ва “Темурбеклар мактаби” директорлари “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий билим юртларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича мактаб комиссияларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида ўзининг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатини қабул қилади.

4. Республика комиссияси регламентига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппаратининг Ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири, мактаб комиссиясига “Темурбеклар мактаби”нинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси масъул котиб сифатида киритилади ҳамда комиссиянинг иш тартиби, ҳужжатлари ва бошқа ташкилий жараёнларига жавобгар этиб белгиланади.

3-боб. Комиссияларнинг иш тартиби

5. Комиссиялар ўз иш фаолиятини жамоатчилик асосида “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом доирасида амалга оширади.

Комиссиянинг иш вақти тегишли комиссия раисининг қарори билан тасдиқланади.

6. Республика комиссияси ва мактаб комиссиялари ишига тегишли комиссия раиси раҳбарлик қилади.

7. Республика комиссияси қарорлари ижросини таъминлаш мактаб комиссиялари учун мажбурий ҳисобланади.

8. Комиссиялар номзодларнинг ҳужжатларини “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатдан кечиктирмай кўриб чиқиши шарт.

9. Ўтказилган ҳар бир йиғилиш расмийлаштирилиб, комиссиялар баёни қарори билан тасдиқланади.

Йиғилиш баён ва қарорларининг асл нусхалари комиссияларнинг масъул котибида сақланади.

10. Комиссиялар йиғилиши қатнашчилари йиғилиш ўтказилишидан камида икки кун олдин хабардор қилинади.

4-боб. Мактаб комиссияси

11. “Темурбеклар мактаби” қошидаги “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи мактаб комиссияси (кейинги ўринларда мактаб комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари ҳамда мазкур таълим муассасаси вакилларидан ташкил топади.

12. Мактаб комиссияси ишига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгаши раиси раҳбарлик қилади.

13. Мактаб комиссияси:

а) ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелгача “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг
10-бандида кўрсатиб ўтилган рўйхат бўйича битирувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилади;

б) ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган тилхат топширади;

в) аризаларни мурожаатларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказади;

г) ҳар йили 1 майдан 10 май кунига қадар номзодларни Низомнинг
3-иловасида белгиланган баҳолаш тартибига асосан баҳолайди ҳамда улардан 3 нафаргача номзодларни республика комиссияга юбориш ёки юборишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

д) тавсиянома тақдим этиш ёки тақдим этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қарорни тегишли Республика комиссиясига юборади.

14. Мактаб комиссиясига “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш вазифаси юкланади.

5-боб. Республика комиссияси

15. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан ташкил топади.

16. Республика комиссияси ишига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилади.

17. Республика комиссиясига “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш вазифаси юкланади.

18. Республика комиссияси:

а) “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномаларга эга бўлиш учун тегишли мактаб комиссиялари томонидан тавсия этилган номзодларнинг (кейинги ўринларда номзодлар деб юритилади) ҳужжатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.

б) Зарур ҳолларда номзодларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш учун республика комиссияси аъзоларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юборади.

в) “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тўғрисидаги қарорларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этади.

г) “Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномаларни расмийлаштиради ҳамда ҳар йили 15 июнга қадар муносиб топилган номзодларга тантанали топширилишини ташкил этади.

6-боб. Комиссияларнинг қарорларини расмийлаштириш, юбориш тартиби

19. Комиссиялар йиғилишлари ўтиб, уларда қабул қилинган қарорлар баённомада қайд этилиб имзолангандан кейин, комиссия масъул котиблари мазкур қарорларга илова қилинган ҳужжатларни жўнатишга тайёрлайди. Баённомага тартиб рақам, сана ёзилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.

20. Комиссияларнинг барча қарорлари давлат тилида расмийлаштирилади.

21. Комиссиялар баённомалари имзоланган кундан бошлаб уч кун ичида юқори турувчи комиссияга юборилиши шарт.

7-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби

22. Комиссия ўз ваколатлари доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.

Низомга 3-илова

“Темурбеклар мактаби”нинг энг яхши ўқувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилишда номзодларни баҳолаш

ТАРТИБИ

 

Т/р

Мезонлар

Белгиланган балл

Изоҳ

I. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлик фаолияти бўйича

  1.  

“Темурбеклар мактаби”даги сардорлик фаолияти юзасидан (бошланғич ташкилот етакчиси томонидан номзоднинг сардор бўлганлиги тўғрисидаги берилган маълумотнома)

5

1 йилгача фаолият юритган

10

1 йилдан 2 йилгача фаолият юритган

  1.  

“Темурбеклар мактаби”да ўқиши давомида олган диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлари (ҳар бир диплом, сертификат, фахрий ёрлиқлар учун)

1

Таълим муассасаси миқёсида

1,5

Туман (шаҳар) миқёсида

2

Ҳудуд миқёсида

3

Республика миқёсида

5

Халқаро миқёсда

II. Номзодга комиссия аъзолари томонидан қўшимча

бериладиган саволлар

  1.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти юзасидан бериладиган 3 та савол

6

Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллгача қўйилади

  1.  

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган 2 та савол

10

Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 баллгача қўйилади

  1.  

Ўзбекистон тарихига оид саволлар 5 та савол

10

Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллгача қўйилади

III. Номзоднинг жисмоний тайёргарлиги ҳолати бўйича

  1.  

Турникда тортилиш

15

Спортнинг барча меъёрларининг умумий натижаси 5 баҳо бўлса 15 балл, 4 баҳо бўлса 10 балл, 3 баҳо бўлса 5 балл берилади.

  1.  

100 метрга югуриш

  1.  

3 кмга югуриш

IV. Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш кўрсатгичи бўйича

  1.  

Номзоднинг таълим муассасасидаги билим даражаси ўртача 55-70% гача бўлса

5

Бунда номзоднинг охирги икки семестрда фанлардан тўплаган балларининг ўртача фоизи ҳисобга олинади

  1.  

Номзоднинг таълим муассасасидаги билим даражаси ўртача 71-85% гача бўлса

10

  1.  

Номзоднинг таълим муассасасидаги билим даражаси ўртача 86-100% гача бўлса

15

 

Umumiy takliflar

1997