ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
519 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 18/09/2018 05/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-519

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоаналаридаги

ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар

 

1. 7–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Биринчи марта сертификатни олиш учун ариза “Дававианазорат” инспекциясига топширилади. Мазкур ариза “Дававианазорат” инспекцияси томонидан ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

“Дававианазорат” инспекциясига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. "Дававианазорат" инспекцияси аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини “Дававианазорат” инспекциясининг расмий веб-сайтидаги электрон хабарларга таяниб, ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.

“Дававианазорат” инспекциясида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.”.

 

2. 16–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий натижа берганда, камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган вақт “Дававианазорат” инспекцияси томонидан берилади.”.

 

3. 25–бандда “икки ой” деган сўзлар “ўттиз иш куни” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4. 38–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

38.  Сертификатнинг амал қилиш муддатини бекор қилиш ёки уни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор “Дававианазорат” инспекцияси томонидан қабул қилинади ва бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда ўқув юртига хабар беради.”.

 

5. 40–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Сертификат ҳаракати тугатилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан кейин Сертификат ҳарактини янгилаш тўғрисида “Дававианазорат” инспекциясининг қарори қабул қилинади. “Дававианазорат” инспекцияси тегишли қарор қабул қилинган кунидан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда буюртмачига бу ҳақда хабар беради.”.

Umumiy takliflar

660