ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
517 Министерство транспорта Республики Узбекистан 18/09/2018 03/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-517

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тўғрисидаги низомига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агенлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-cон (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда) буйруғи билан тасдиқланган Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар  киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Бошлиқ

 

       Д.Дехканов

 

 Тошкент ш.,

2018  йил ____________,

_____-сон

 

 

 

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг

2018 йил________________

______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

 “Бунда тавсия этилаётган иш режими варианти, талаб этилаётган вариантдан кам бўлмаган тақдирда, талабгор беш балл олади.”.

2. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

 “Бунда таклиф этилаётган йўналишдаги қатновлар сони, талаб этилаётган қатновлар сонидан кам бўлмаган тақдирда, талабгор беш балл олади.”.

3. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

 

 

Umumiy takliflar

798