ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
507 Хокимият Сырдарьинского района 17/09/2018 02/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-507

Л О Й И Ҳ А

 

 

2018  йил  «_____» __________                    ________- сонли                                      Сирдарё шаҳри

 

 

Сирдарё туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига,  Ўзбекистон Республикасида худудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор           чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланиб, 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1.Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йилга банд килиб қуйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиши шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот  деб  аталади )  ходимларининг  рўйхат  бўйича  ўртача  сонидан (5423 нафар) 278 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,0 фоиз (26 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 3,3 фоиз (93 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,7 фоиз
(20 киши);

                                                                                                        

ногиронлар учун 3,0 фоиз (86 киши);                                                         

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,7 фоиз (20 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,7 фоиз (19 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,5 фоиз (14 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

3. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги ҳақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ҳар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар;

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

7. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

10. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази в.б. (Д.Ахтемов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

11. Сирдарё туман ҳокимининг 2017 йил 2 декабр кунги 3624-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

12.Ушбу карор “Сирдарё” газетасида эълон килинсин, хамда тегишли тартибда туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилингандан сунг уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                  А.Р.Мухамадиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                  Туман ҳокимининг 2018 йил _________даги _______-сон қарорига  илова    
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
 
МАЪЛУМОТ  
                       
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг ўртача умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони ходимларининг ўртача умумий
сонининг 10%   
шу жумладан:  
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони 1,1% Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони 3,3% Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони 0,7% Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони 3% Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони 0,7% Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони 0,7% Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони  0,5%  
1 Туман тиббиёт бирлашмаси 1745 87 10 15 9 26 9 9 9  
2 "BAXTTEKS-FARM" МЧЖ 334 16 2 5 2 5 1 1    
3 Сирдарё вино АЖ 123 6   3 1 2        
4 Сирдарё ЙМФУК Марказий ХДААЙСИТФДК 145 7 1 3   2   1    
5 Сирдарё Унверсал Ойна МЧЖ 182 9 1 3 1 3   1    
6 Мурувват уйи 163 8 2 3   2 1      
7 Ободонлаштириш бошкармаси 193 12 2 3 1 4 1 1    
8 Педагогика коллежи 110 6   2   2 1 1    
9 Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежи 91 5   2   2 1      
10 71-махсус мактаб-интернат 90 5   2   2     1  
11 Сирдарё туман ДСЭНМ 145 7 1 3 1 2        
12 Река-Мед Фарм МЧЖ 100 10 1 4   3   1 1  
13 Малик агросаноат касб-ҳунар коллежи 84 4   2   2        
14 SINGLONG МЧЖ 100 5   3   2        
15 Йўлрефтранс АЖ 955 48 3 21 3 14 3 3 1  
16 "Бахт пахта тозалаш" АЖ 330 17 2 6 1 5 1 1 1  
17 Бахт шахар ўғил болалар махсус колледжи  83 4   1 1 1 1      
18 Туман тиббиёт колледжи 40 2   1   1        
19 СПООО AWP 100 7   5   2        
20 10-сон Болалар мусиқа ва санаът мактаби 61 3 1 1   1        
21 Сирдарё туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби 112 6 1 2   2     1  
22 11-сон Болалар мусиқа ва санаът мактаби 56 2   1   1        
23 12-сон Болалар мусиқа ва санаът мактаби 81 4   2   1 1      
  Жами 5423 278 26 93 20 86 20 19 14  

Umumiy takliflar

741