ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
5052 Центральный банк Республики Узбекистан 23/07/2019 07/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-5052

Лойиха

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1047, 2001 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари ахборотномаси, 2001й., 13-сон)
6-банди “в” кичик бандидаги “Ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

 

Марказий банк раиси

  М. Нурмуратов

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

____-сон

 

ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

1.

     

     6-банднинг “в” кичик банди:

 

деразалар хонага киришдан ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлиши, шунингдек, бегона шахсларнинг кўз ёки махсус қурилмалар билан кузатишидан ҳимоя қилувчи дераза  пардалари, зарур ҳолларда, Ички Ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари билан  боғланган огоҳлантириш қурилмалари билан жихозланган бўлиши;

 

6-банднинг “в” кичик банди:

 

 деразалар хонага киришдан ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлиши, шунингдек, бегона шахсларнинг кўз ёки махсус қурилмалар билан кузатишидан ҳимоя қилувчи дераза  пардалари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати билан  боғланган огоҳлантириш қурилмалари билан жихозланган бўлиши;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил
3 июлдаги 555-сон қарори.

 

 

 

Umumiy takliflar

347