ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
495 Хокимият Хаваского района 15/09/2018 30/09/2018 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-495

 

          Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й,
9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори хамда 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарорларига асосланиб, Ховос туманида 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида

                                                                                                                     ҚАРОР ҚИЛАМАН:

          1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Ховос туман хокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан 2765 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

          ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (14 киши);

          таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз( 29 киши);

          ногиронлар учун 3 фоиз (83 киши);

          Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 фоиз (14 киши);

         муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 1 фоиз (14 киши);

         жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд

         қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1 фоиз (14 киши);

        одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1 фоиз (14 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

          2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2019 йилда ижтимоий химояга мухтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

          ёлғиз ота-она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналари учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

          таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

         муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

         ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

         одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун иш ўринлари захирасини белгилайди.

         Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

         жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малака талаб қилмайдиган ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни хар чоракда, ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни хар ойнинг 25 санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар.

          4. Иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар қарорнинг 1-банди 2-хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

           5. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори хамда 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

          6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жаримага тортилиш тўғрисида огохлантирилсин.

          7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш маҳаллий давлат хокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белигланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

           8. Ховос туман Бандликка кўмаклашиш маркази бир хафта муддат ичида мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалари раҳбарлари эътиборига етказсин.

          9. Қарор матни хокимликнинг расмий веб-сайти жойлаштирилсин.

          10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Махмудов хамда Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Холбоев зиммасига юклатилсин.

           11. Ховос туман ҳокимининг 2017 йил 18 октябрдаги «Ховос туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги 1855-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

             11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач келгуси йил 1-январдан кучга киради.

                        Ховос туман ҳокими                                                                                               Р.М.Бобоев

Ховос туман ҳокимининг

                                                                                                                                                                                                       2018 йил __ сентябрдаги

                                                                                                                                                                                                                                                        __ -сонли қарорига

                                                                                                                                                                                                          ИЛОВА

 

2019 йилда Ховос тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

                     

Худудлар
номи

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони

Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони 

шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони

Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони

Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони

А

В

1

2

3

4

5

6

7

8

9

28

Хаммаси

 

184

14

29

14

83

14

14

14

4

Жаии

 

145

14

29

14

44

14

14

14

1

Ховос т

Ховос туман тиббиёт маркази

95

10

19

10

29

10

10

10

2

Ховос т

Транспорт КХК

14

1

3

1

4

1

1

1

3

Ховос т

Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

12

1

2

1

4

1

1

1

4

Ховос т

Ховос тармоқ шифохонаси

24

2

5

2

7

2

2

2

24

 

Жами

39

 

 

 

39

 

 

 

1

Ховос т

А.Темур номли 1-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

2

Ховос т

4-умумий урта таълим мактаби

1

 

 

 

1

 

 

 

3

Ховос т

Х.Х.Ниёзий номли 7-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

4

Ховос т

Ал-Хоразмий  номли 9-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

5

Ховос т

Фитрат номли 12-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

6

Ховос т

А.Авлоний номли 13-сонли умимий ўрта таълим мактаби

1

 

 

 

1

 

 

 

7

Ховос т

Тумакшина  номли 14-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

8

Ховос т

Ғ.Ғулом  номли 23-сонли умимий ўрта таълим мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

9

Ховос т

"Бойчечак" номли 1-сонли мактабгача таълим муассасаси

1

 

 

 

1

 

 

 

10

Ховос т

"ОЛМАХОH" номли 2-сонли мактабгача таълим муассасаси

1

 

 

 

1

 

 

 

11

Ховос т

"Ғунча" номли 3-сонли мактабгача таълим муассасаси

1

 

 

 

1

 

 

 

12

Ховос т

"Ойдин" номли 4-сонли мактабгача таълим муассасаси

2

 

 

 

2

 

 

 

13

Ховос т

"HАВРУЗ" номли 5-сонли мактабгача таълим муассасаси

1

 

 

 

1

 

 

 

14

Ховос т

"Шодлик" номли 6-сонли мактабгача таълим муассасаси

1

 

 

 

1

 

 

 

15

Ховос т

"ЮЛДУЗЧА" номли 13-сонли мактабгача таълим муасса саси

1

 

 

 

1

 

 

 

16

Ховос т

Ховос туман 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби

1

 

 

 

1

 

 

 

17

Ховос т

Ховос тумани "Баркамол авлод" болалар макркази

1

 

 

 

1

 

 

 

18

Ховос т

Ховос туман "Умидли ёшлар спорт" мактаби

2

 

 

 

2

 

 

 

19

Ховос т

"Ховос тармок давлат санитария эпидимиология назорат маркази"

1

 

 

 

1

 

 

 

20

Ховос т

Ховос туман давлат санитария-эпидимиология назорат маркази

2

 

 

 

2

 

 

 

21

Ховос т

Ободонлаштириш бўлими

3

 

 

 

3

 

 

 

22

Ховос т

Гулбахор КХКХК

3

 

 

 

3

 

 

 

23

Ховос т

Мехнатобод КХКХК

2

 

 

 

2

 

 

 

24

Ховос т

Энерго Насл Чорва Мчж

2

 

 

 

2

 

 

 

 

Umumiy takliflar

723