ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4892 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 19/07/2019 04/08/2019 7

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4892

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, №3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 159-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

“159-модда. Кўп квартирали уй ва унинг атрофидаги ерларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш  

 

Кўп квартирали уй ва унинг атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида, мухандислик қурилмаларини сақлаш қоидаларини бузиш, уларни техник сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан ўз вақтида ишларни амалга оширмаслик, кўп квартирали уйларда хоналарни таъмирлаш, ўзгартириш ва қайта ускуналаш бўйича бинолар хавфсизлигини таъминлаш тартиби қоидаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш”,

 

2) қуйидаги таҳрирдаги 159-2-модда билан тўлдирилсин:

“159-2-модда.  Давлат назорат органи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизмати вакилларининг кўп квартирали уй мулкдорлари томонидан ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини ва квартира ички қисмидаги умумий фойдаланишда  бўлган муҳандислик қурилмаларидаги носозликларни аниқлашига тўсқинлик қилиш

 

Давлат назорат органи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизмати вакилларининг кўп квартирали уй мулкдорлари ўзига тегишли квартирадаги ўлчов асбобларининг (иситиш, электр, сув, газ таъминоти ва бошқалар) кўрсаткичларини ва квартира ички қисмидаги умумий фойдаланишда бўлган муҳандислик қурилмаларидаги носозликларни аниқлашига тўсқинлик қилиши ёки авария ҳолати юзага келган тақдирда, уни дарҳол бартараф этиш учун  киришларига тўсқинлик қилиши,

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

 

3) 245-модданинг биринчи қисми “159” рақамидан кейин қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин:

“(Кўп квартирали уй ва унинг атрофидаги ерларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини бузишдан ташқари)”,

 

4) Қуйидаги мазмундаги 266-5-модда билан тўлдирилсин:

 

“266-5-модда. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 159-моддаси (Кўп квартирали уй ва унинг атрофидаги ерларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини бузишга оид қисмида) ва 159-2-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари номидан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи;

 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари бошлиқлари”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

 

               Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

484