ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4883 Министерство юстиции Республики Узбекистан 19/07/2019 05/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-4883

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 4-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда, 14-сон, 132-модда; 2008 й.,

52-сон, 513-модда, 2009 й., 52-сон, 553 -модда; 2011 й., 52-сон, 556-модда;

2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2015 й., 33-сон,

439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда) 15-моддасидаги “ҳокимларининг қарорига” деган сўзлар “қурилиш бўлимларининг рухсатномасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.Мирзиёев

Umumiy takliflar

886