ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
488 Хокимият Узунского района 14/09/2018 29/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-488

УЗУН ТУМАНИ ҲОКИМИ

UZUN TUMANI HOKIMI

ҚАРОР-QAROR

«____» _________ 2018 йил № ___ Узун тумани

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги 965-сонли қарорининг ижросини таьминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 06 сентябрдаги 849-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, рўйхатдаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 166 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

ёлғиз ота-оналар ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бор кўп болали ота – оналар учун 36,7 фоиз (61 киши );

ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таьлим олган битирувчилар учун 45,2 фоиз (75 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 8,4 фоиз (14 киши):

Ногиронлар учун 3,0 фоиз (5 киши);

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,8 фоиз (3 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 4,2 фоиз (7 киши);

Одам савдосидан жабрланганлар учун 0,6 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринлари захираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришни таъминлайдиган санитария–гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбурияти бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имкониятини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

- ногиронлар учун-меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган;

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун-уларнинг оилавий шароити ва соғлиғи ҳолатини инобатга оладиган иш ўринлари;

- жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

- одам савдосидан жабрланганлар учун-уларнинг касби бўйича тайёргарлиги ва соғлиғи ҳолатини инобатга оладиган иш ўринлари;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари (икки ёшгача болалари бор ишламаётган аёллар, ижтимоий касалликлар билан оғриётганлар) учун-уларнинг оилавий шароити ва соғлиғи ҳолатини инобатга оладиган иш ўринлари.

3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Эътироф этилсинки, ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

- ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

- ушбу иш жойларини барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Дўсматов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисоблансин.

8. Туман ҳокимининг 2017 йил 27 сентябрдаги 1386-сон қарори 2019 йил

1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Алимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: Я.Хидиров

К Е Л И Ш И Л Д И :

  1. У.Алимов - туман ҳокими биринчи

ўринбосари

  1. Р.Саидов - туман ҳокимлиги бош

юрисконсульти в/б

  1. А.Камолов - туман ҳокимлиги иш юритиш

бўлим бошлиғи

Т а й ё р л а д и :

Туман бандликка кўмаклашиш А.Дўсматов тел: 44-73-305

маркази директори (Ф.И.Ш.)

Шахсий имзо:

Бўлим индекси

Umumiy takliflar

746